ШАЙТОННИНГ ЗАНЖИРБАНД БЎЛИШДАН АВВАЛГИ ВАСИЯТИ

Мен учун амр қилинган ва менга занжирбанд бўлишим ҳақидаги хабар етиб келиб, у ижро этилишидан бир оз аввал, сизларга ушбу васиятни йўлламоқдаман.


Мен сизлар билан йил давомида бирга қолганимга қарамай, олдимиздаги ўттиз кун мобайнида сизлардан узоқда бўламан...


Мени кайғуга солган нарса, шу кунлар мобайнида менинг ўрнимга ўринбосар кўрмаслигим ва қилган маломатларимнинг ўрни бўш қолишидир.


Ўтган рамазон ойида нималар бўлгани сизларга маълум. Сизлар билан бирга сарф этганим кучларим ва қулоқларингизга қуйган фикрларимга қарамай, Ер юзидаги миллионлаб одамлар масжидларга йўл олдилар... Мен у кунлари махбус бўлиб, ғазаб оловида қовурилар эканман, миллионлаб хотин-қизлар хижобга ўрандилар. Хусусан, бу ўраниш тўғри йўлини топа олмаган барча қизларда Қадр кечасида яққол кўринди... Мен катта гунохларнинг барчасини қилдирганим йигитлар эса, Аллоҳнинг ғазаб оловини сўндириб, қаршисида тавба дарвозаларини очадиган кўз ёшларини тўкди...


Хой, инсон Шайтонлари!


Камина пахлавонингизнинг йўқлигини билдирманг! Олдингизда катта вазифалар бор! У вазифаларни сизларга қандай буюрилган бўлса, шундай бажаринг!


Мен рамазон чодирларида одамларнинг тонгга қадар бедор қолишлари, нафис ифтор вақтига қадар ухлашлари, ифторда эса осилиб турган қоринларини бўғизларига қадар тўлдиришларидан бошқа нарсани билмасликлари, сизлардан эса ойнаи жахон дастурларини тайёрлашингизни хохлайман..!


Хой, инсон Шайтонлари!


Сизлар хонандалар, раққосалар ва гўзал қизлар билан мулоқотлар уюштиринг ва уларни рамазоннниг рухияти хамда унинг театр ва хаёсиз рақс сахналаридаги ахамиятлири ҳақида гапиртиринг..!


Биз каттаю кичик барчанинг кундалик сериаллар, хафталик фильмлар ва ярим ойда бир қўйиладиган театрлар ҳақида гапиришларини хохлаймиз...!


Биз футбол мусобақалари, кўшиқлар ва фазоий (йўлдош) каналларини хохлаймиз!.. Биз бу йўлда бирор сония бўлсада, дам олишингизни хохламаймиз! Зотан, вақтимиз жуда қимматли ва мақсадларимиз пасткашлик эканини жуда яхши биласизлар!..


Хой, инсон Шайтонлари!


Сизлар одамларнинг жаннатга кириб, биз жаннатнинг хидларидан хам махрум қолишимизни хохлайсизларми?!..


Сизлар бир лахзалик тавба билан йиллар давомида сарф этган мехнатларимиз зое бўлишини истайсизларми?!.. Ахир мен сизларни улардан бири Қадр кечасининг савобига эришса, ўтган ва келгуси барча гунохлари кечирилишидан огохлантирмадимми?!.. Агар бунга йўл қўйсангиз, ўрнингизга бошқаларни олиб келаман ва сизларнинг ўзингизгина зарар кўрасиз ва муваффақиятдан узоқ бўласиз!..


Эх, эх!


Сизлар жаханнам ва жаханнам тубида мангу қоладиган бандаларни, Заққум дарахтини ва сакар (дўзах) «мафтунлар»ини хохламайсизларми?!..


Сизларнинг шайтоний ақлларингизга онд ичиб сўрайманки, сизларнинг ўлик қалбларингиз қаерда?!..


Хой, гўзал қиз!


Сен – эркакларнинг хушини оладиган катта кучсан! Сенинг Ислом Уммати ичида катта вазифанг бор! Сенда барча саволларнинг жавоби мавжуд!.. Мен орзуларимни сенга боғлаганман!.. Биз сендан эркакларнинг майлликларини кўзғаш ва шахвоний кўринишларни, хуллас, рақс, кахкаха ва бедорликни талаб қиламиз! Азизам, ахир сенинг рўзадорлигинг етмаяптими?!.. Сен тарових ва кечалари ибодат билан бедор бўлишни бир тарафга қўй!..


Хой, одамлар!


Менга қулоқ солинг, менинг сўзларим насихат, холос!...


Рамазонда барча лаззатли ва гўзал нарсаларга эътибор беринг!


Аллоҳ учун намоз ўқишни унутинг! Чунки жаханнамга кирадиганларнинг мантиқида Аллоҳ учун намоз ўқиш катта гунохдир!!..


Куръон оятларини ўқиманглар-да, Ғафурур-Раҳийм (кечирувчи ва раҳмли) Аллоҳ учун тавба қилиб қўяверинглар! Чунки, рамазон хали такрор-такрор келаверади!.. Хозир эса вақтингизни зое қилмай Доналд Трамп ва Бинямин Нетаняхога сажда қилинглар! У иккисига барча Иблисларнинг рахмати бўлсин!


Имзо: Лаънатланган Иблис 


Илова


Балки, Иблиснинг юқоридаги сўзларидан кимлардир мийиғида кулган, кимлардир йиғлаган ва кимлардир хеч нарса тушунмагандир.

Бироқ, шу нарса хақиқатки, ушбу мақолани ўқиган баъзи одамлар устидан Шайтон кулади ва йиллар давомида бўлганидек, бу йил ҳам уларнинг рамазон ойларини зое қилдиради...


Зотан, қуйидаги сўзларни айтган Аллоҳ ўта хақлидир:


«Одамларга хисоб берадиган вақтлари яқинлашди, бироқ, улар хануз ғафлатдадирлар... Роббиларидан баён қилувчи эслатма келса, унга эътиборсиз (ўйинга берилиб) қулоқ соладилар».


Рамазонингиз муборак бўлсин!


Муаллиф: Абдулкарим Котиб

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий