Асмоул-Ҳусно/Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи (4) Ар-Роҳман, ар-Роҳим

Ар-Роҳман, ар-Роҳийм


Бу икки улуғ исм Қуръони Каримда жуда ҳам кўп ворид бўлган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу икки исм билан Уммул Қуръон Фотиҳатул Китобни бошлаган ва бу икки исмни Ўзи нозил қилган ҳидоят ва баёнга унвон қилган. Бу икки исмга яна бир сўзни қўшганки, бунинг олдида шайтон собит тура олмайди. Аллоҳнинг пайғамбари Сулаймон алайҳиссалом ўз мактубини у билан бошлаган ва Жибрийл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръондан ҳар бир сурани нозил қилишдан олдин олиб тушган "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим" калимасида бу икки исмни жо қилди, жамлади.

Бу икки исмнинг ҳар бири Аллоҳ азза ва жаллага раҳмат сифатининг собит эканлигига далолат қилади. Раҳмон — раҳмат унинг васфи бўлган зот дегани. Раҳим — бандаларига раҳм қилувчи дегани.  Бу икки исмда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳматининг камолига, ва унинг кенглигига далолат бордир. Юқори оламдаги ва қуйи оламдаги барча манфаатларнинг, яхши кўрилган ишлар, хурсандчиликлар, хойротларнинг ҳосил бўлиши (бу) Аллоҳ таолонинг раҳматининг осорларидандир. Шунингдек, бандаларидан буруб юборилаётган ёмон ишлар, азоблар, хавф-хатарлар ва зарарлар Аллоҳ таолонинг раҳматининг осорларидандир. Ҳасанотларни олиб келадиган, ёлғиз У зотдир. Ёмонликларни даф қилувчи ҳам Унинг Ўзидир. У раҳмлиларнинг раҳмлироғидир.


💎 #ИсломНури телеграмда: https://t.me/islomnuri !