May 18, 2020
Excel дастурида фильтр қўйиш 1-қисм
1. Жадвалнинг биринчи қаторига фильтр қўйиш учун ихтиёрий ячейкада сичқонча чап тугмаси босилади:
2. Данные вкладкасида Фильтр бўлими танланади:
3. Ҳар бир устун сарлавҳасида танлаш мумкин бўлган фильтр стрелкаси пайдо бўлади. Стрелкага сичқонча чап тугмасини босиб фильтр қўйиш мумкин бўлган рўйҳатни кўриш мумкин:
4. Очилган ойнада Выделить все бўлимидан галочкаиўчирилади ва керакли рўйҳат қолдирилади ва ОК тугмаси босилади:
5. Саҳифада фақат танланган рўйҳат бўйича қаторлар кўринади ва қолганлари яширилади:
Шунингдек Главная вкладкасида Сортировка и фильтр бўлимида Фильтр ни танлаш орқали ҳам жадвалга фильтр қўйиш мумкин бўлади.