April 15, 2020

Қўй боқиш сирлари

#Уйда_қолинг ва 100% Бепул эълон беринг
===
@Paxtaobod_xayvon_bozor

Қўй боқиш сирлари

Қўй гўшти етиштиришда яйловда семиртириш ёки бурдоқилаш асосида амалга оширилади.

Қўйлар асосан яйловда яйратиб боқиш асосида бурдоқига боқилади. Қўй боқиш самарадорлиги ҳайвонларнинг ёши, зоти, жинсига боғлиқ бўлади. Яйловдаги яшил ўсимликлар сероблиги, ҳамда ҳайвонларга минерал туз ва витаминлар қўшиб бериш бурдоқига боқилаётган қўйларнинг тез семириш имконини беради. Яйловда боқилаётган ҳайвонлар суткасига 3 марта суғорилади.

Қўйларни яйловда яйратиб бурдоқига боқиш муддати 3 ой этиб белгиланган. Бу даврда ҳар бир қўй ўз вазнини ўртача 30% га оширади.

Қураларда бурдоқилаш хўжаликда етиштирилган арзон озуқалар асосида ташкил қилинади. Ёзда бурдоқилаш асосан кўк озуқалар эвазига ўтказилиб ратсион тўйимлилигини 25-30% ни ем ташкил қилади. Бурдоқилаш бошида қўзи 26-28 кг бўлса 80-90 кунда 40 кг га етказилади.

Ратсионда емнинг нисбатини 35-45% га етказиш эвазига суткалик семириш 200-250 г, бурдоқилаш даври 60-70 кунни ташкил қилади. Қўзиларни бурдоқилашда унинг ёши, жинси, озиқлантириш меъёри ва хили, сақлаш шароитлари эътибор берилади.