Ривожланган мамлакатларда кичик бизнес субъектлари иқтисодиётни тараққий этишида асосий ўринни эгаллайди. Шу боис ҳам юртбошимиз томонидан республикамиз иқтисодиётида бугунги кунда кичик бизнес субъектларининг ролини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу жумладан, мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг барча тоифалари учун тенг рақобат шароитларига эга бўлган ягона иқтисодий маконни шакллантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан...
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьялари И.Қорабоев ва М.Омонов ҳамда девонхона мудири М.Эргашевлар томонидан суд тизимида фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда, суд ҳуқуқ соҳасида одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар ўз ҳиссаларини қўшган фахрий судьяларнинг, яъни Алиев Шамил Аюпович ва Наркузиев Рахмонберди Шербаевичларни холидан хабар олиш учун хонадонларига ташриф буюришиб, фахрийларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан табриклаб, самимий суҳбат қурдилар.
Бугунги кунда давлатимизда судларга бўлган эътибор, ҳуқуқий демократик давлат қурилишининг асосий шартларидан биридир. Судьяларнинг мустақиллиги, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш судья мақомини кўтаради, одил судловни амалга оширишга хизмат қилади.
https://telegra.ph/st-08-27
June 30, 2020
June 30, 2020
Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2018 йил 26 январдаги ҳукмига кўра, Дилдабеков Тагабай Сирдарё туманида жойлашган “Шоликор” сув истеъмолчилари уюшмасидаги “Хўжакелди” фермер хўжалиги раиси лавозимида ишлаб келиб, электр истеъмолчиси сифатида Давлат акциядорлик компанияси “Сирдарё ҲЭТК” акциядорлик жамияти Сирдарё тумани электр таъминоти корхонаси билан тегишли тартибда шартнома тузмасдан, умумий фойдаланишдаги “Шодлик” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи, 35/10 киловатт юқори кучланишдаги “Роҳат” нимстанцияси электр тармоғига 160 киловатт кучланишдаги трансформаторни ўзбошимчалик билан улаб, ноқонуний равишда 2017 йил 15 июнь кунидан 2017 йил 19 август кунига қадар электр токи билан ишловчи...
Жиноят ишлари бўйича Боёвут туман суди томонидан Ширин энергетика ва маиший хизмат кўрсатиш коллежи биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан айбланган чет эл фуқароси М.О.га (фамилия, исм қисқартилган) нисбатан жиноят иши атрофлича муҳокама қилинди.
"Mening fikrim" жамоавий мурожаатлар порталининг "Қонунчилик" категориясида энг кўп овоз тўпланган мурожаат (https://meningfikrim.uz/)-