Сиз уйда ўтиринг, биз муаммоларингизни қонуний ҳал қиламиз

Бугунги таҳликали даврда ҳам юқори турувчи ташкилот раҳбарлари халқнинг дардини тинглаб, уларни тушуниб, ўз жойда сарсон қилмасдан ҳал қилишни ўзларига мақсад қилиб олганлар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Исаков томонидан 2020 йил 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятининг туман ва шаҳарларида ўтказилган сайёр қабулларида жами 174 та фуқаролар қабул қилинди.

Пахтакор туманида суратга олинган

Қабул қилинган фуқароларнинг 95 таси жиноят ишлари бўйича, 47 таси фуқаролик ишлар бўйича, 29 таси маъмурий ишлар буйича, 3 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан 145 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 29 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Дўстлик туманида суратга олинган

Жами 174 та мурожаатлардан 60 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 85 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

Жиззах шаҳрида суратга олинган

29 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
85 та мурожаат ижобий ҳал қилинди:
- жами 42 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;
- 21 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига мувофиқ белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди;
- 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан айбланиб судга берилган жиноят иши моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзанди учун 14.0250.000 сўмлик алимент пулларини тўлаганлиги боис, томонлар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, суд залидан озод қилинди.
- 2 нафар шахсга нисбатан инсонпарварлик тамоилларига риоя қилиб, судланувчиларнинг қилмишидан пушаймонлиги, содир этган жиноятига иқрорлиги, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қопланганлиги инобатга олиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан озод қилинди.
- 1 нафар фуқаронинг судланганлик ҳолатини олиб ташлаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилди;
- 1 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси билан бўлган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, жабрланувчига етказилган 27.017.998 сўмлик моддий зарар қопланганлиги боис озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан озод қилинди.
- шунингдек, 7 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ҳуқуқбузарларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.
8 нафар шахсга нисбатан Пахтакор туман Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси билан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, енгилроқ маъмурий жазо чораси қўлланилди.
1 нафар фуқарога фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди томонидан ҳужжатни тегишлилик факти белгиланиб, ҳал қилув қарори билан нафақага чиқиш масаласи ҳал этилгани учун фуқаро миннтадорлик фикрини билдирди.

Зомин туманида суратга олинган

1 нафар фуқаронинг фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаси ОАВ иштирокида қонуний кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди, натижада аризачи томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Ғаллаорол туманида суратга олинган

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди томонидан 2 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш ҳақидаги аризаларни кўриш якуни бўйича миннатдорчилик хатлари берилди.
Жиззах вилоят иқтисодий суди томонидан жорий йилнинг 1 январидан бугунги кунга қадар 2954 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу ишларнинг 1550 таси ёки 52,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Ушбу даврда хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнез субъектлари, фермер хўжаликлари ҳамда деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 43.692.820.000 сўмлик жами 483 та даъво аризалар кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига 20.638.840.000 сўмлик 415 та даъво аризалар қаноатлантирилган.
Шунингдек, хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда ЯТТларнинг жавобгарлигида 130.397.180.000 сўмлик жами 1992 та даъво аризалар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу даъво аризаларнинг 1708 та 95.993.570.000 сўмлик қаноатлантирилган.
Мазкур кўрилган ишлар судлар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 68 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Мазкур тадбирдан фуқароларнинг масалалари қанчалик тез ва жойида ҳал этилса, уларнинг сарсонгарчилигининг олди олинса, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилса, шунчалик келгусида бошқа муаммолар ўз ечимини топади деган хулосага келса бўлади.