Халқаро юристлар иттифоқининг йиғилиши

Москва шаҳрида Халқаро юристлар иттифоқининг VII съезди бўлиб ўтди. Ушбу съездда Ўзбекистон Республикасининг ҳам делегацияси иттифоқ аъзоси сифатида иштирок этди.

Халқаро юристлар иттифоқи ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати биалн иттифоқ раиси нутқ сўзлади.

Шундан сўнг иттифоқ фаолиятига оид ҳисобот, тафтиш ҳайъатининг ҳисоботи эшитилди. Иттифоқ уставига тегишли ўзгартириш киртиш масаласи ҳал этилгач, иттифоқ раиси, мувофиқлаштириш кенгаши ва тафтиш ҳайъатининг таркиби сайланди.

Халқаро юристлар иттифоқи 1989 йилда ташкил этилган, бўлиб, иттифоқ ўз фаолиятини собиқ Совет иттифоқ ҳуқуқшуносларининг вориси сифатида амалга оширади. Иттифоқ аъзолари миллати ва яшаш жойидан қатъий назар, юридик маълумотга эга бўлган ёки жамоат бирлашмаларига эга бўлган алоҳида фуқарорлар бўлиши мумкин. Иттифоқ Россия Федерацияси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзолари, жумладан Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг 30 мингдан зиёд ҳуқуқшунослар ва жамоат бирлашмаларини умумий касбий манфаатлари асосида бирлаштиради.

Тадбир доирасида бир қатор ташкилий масалалар ҳам ҳал этилди, хусусан, Халқаро юристлар иттифоқи аъзолигига “Қирғизистон юристлари” ассоциацияси ҳам қабул қилинди.