Судьяликка танлов бошланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси маълум қилмоқда. Эътиборлиси, судларнинг қайси инстанциясида нечта судьялик лавозими вакант экани, бўш ўринларнинг ҳудудлар кесими бўйича маълумот ва ўтказиладиган танловлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали илк бор маълум қилинмоқда. Судьяларни лавозимга тайинлаш ва озод қилишдек анча пинҳон ва сирли жараёнларнинг бир қисми жамоатчиликка маълум қилинаётгани Судьялар олий кенгаши ўз фаолиятида очиқлик ва шафофликка интилаётганига далолат қилади.