"Картография" илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси, корхона фаолиятига VR технологияларни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

"Картография" илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан, корхона фаолиятига VR технологияларини жорий этган ҳолда янги турдаги замонавий картографик махсулотларни ишлаб чиқиш юзасидан IT-PARK билан хамкорлик ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

2020 йил 5 март куни "Картография" илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси вакили Ж.Халиков IT-PARK менеджери Ф.Максумов ҳамда бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида VR технологияларни жорий этиш бўйича ишларни амалга ошираётган VRonica корхонаси вакили А.Салиховлар билан биргаликда янги технологияларни жорий этган холда география фани бўйича электрон ўқув дарсликларини ҳамда корхонада чоп этилаётган ўсимлик ва хайвонот дунёси хариталарини 3D форматда жонлаштиришга йўналтирилган мобил иловаларни ишлаб чиқиш масалалари мухокама қилинди.

Учрашув якунида "Картография" ИИЧД корхонаси ва IT-PARK ўртасида хамкорлик ишларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.