“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ вазирлик ва идоралар, давлат қўмиталари, агентлик ва бошқа ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиб бориш, “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини” ташкил этиш вазифалари белгиланган. Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан жорий  йилнинг 9 ноябр куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирокида "Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Мазкур тадбир вилоят божхона ходимларини ҳуқуқий маданиятини ошириш, юртимизда ўтказилиши кўзда тутилаётган Сайлов жараёнларида фаол иштирокларини амалга ошириш мақсадида ташкил қилинди.