Бунга анча бўлди. Умуман, шу билан боғлиқ ҳамма воқеаларга анча бўлган: мендан кетиб қолганинг, сенга мактуб ёзишни ўйлаганим ва шунга қарор қилганимга. Албатта, тушунаман, буларни кимдир ўқиса, эҳтимол, мени эси оғиб қолган, дер. Ахир, мактуб одамга ёзилади. Сен эса... мушуксан. Кимларнингдир назарида шунчаки бир ҳайвон, жониворсан. Аммо мен учун сен бундан кўпроғи эдинг. Ҳа, ҳа, сен мен учун оддий мушукдан кўра кўпроқ аҳамиятга эгасан. Нима қила олардим, бу менинг қўлимда эмас. Зеро, одам ким билан дўст тутинишни, кимни ўзига яқин олишни ўзи ҳал қилади, айни пайтда, бу ўзига боғлиқ нарса эмас. Ғалати парадокс бўлдими? Лекин аслида шундай. Дўстлик, севги каби ришталарни одам ўз истагига кўра боғлайди, аммо бунинг учун, аввало...