Автофилия – АҚШ да пайдо бўлган ва бутун дунёга тарқалган оғир руҳий хасталик, унинг моҳияти ўз автомобилига бўлган ғайритабиий меҳр қўйишдан иборат. Автомобиль транспорт воситасидан муҳаббат ва сиғиниш тотемига айланади. Тез-тез қиммат машина сотиб олиш инсон ҳаётининг асосий мазмунига айланади. Бундай одам ҳашаматли машинага эга бўлиш учун ҳамма нарсасидан воз кечишга тайёр бўлади. Унинг учун автомобилнинг транспорт воситаси сифатидаги вазифаси иккинчи, учинчи... ўнинчи ўринга тушиб қолади. Муҳими – обрў, қиймат. Одамлар машинани вазифаси ёки қулайлиги учун эмас, балки ўзлари мансуб доирадаги кишиларда шундай машина борлиги учун сотиб оладилар.
Дунё адабиёти намояндалари Сельма Лагерлёф - Нобель мукофотига сазовор бўлган ва Швеция Академияси аъзосига айланган илк аёл. Машҳур “Митти Нильснинг ғозлар билан қилган ажойибу ғаройиб саёҳатлари” асари муаллифи. Унинг ушбу асар асосида ишланган анимацион фильмни севиб томоша қилмаган одам бўлмаса керак.
Жаҳонга машҳур фантаст ёзувчи Айзек Азимов 1964 йилда ёзилган “2014 йилги бутунжаҳон ярмаркаси” мақоласида ярим асрдан сўнг дунё қандай бўлиши ҳақидаги фаразларини баён этганди. Мана, орадан эллик йил ўтиб, айтилган муддат келди. Фантастика устаси башоратларининг аксарияти амалга ошдими? Келинг, Азимов мақоласида келтирилган фаразларга замонавий қараш орқали назар ташлаймиз.