June 4, 2020

Ёввойи келин..10-қисм.....

Ёввойи келин..10-қисм.....


Бирга яшаб-а? Андрей қани?- Унинг оёги синди. Ҳозир касалхонада бўлса керак.- Ажаб бўпти. Ўлгур лаънати мени лақиллатди.- Ўзинг \ам тоза лақма экансан.- Мен лекин чиппа-чин ишондим. Яхши йигит деб ўйлабман.- У чиндан яхши йигит. Менинг чин дўстим. Агар у уйига қўнғироқ қилмаганида сенинг эрга текканингдан бохабар бўлмай аҳмоқ бўлиб юраверган бўлардим.- Эй, нималар қилиб қўйдингиз, Сарвар ака? Ҳозир «дод» деб йиглаб юбораман- Бемалол. Бу ерда инсон зоти яшамайди. Мен ҳам қулоғимни беркитаманда, йиғлаб бўлишингни кутиб ўтираман. Ундан кўра баҳс қилмайликда, йўлга чиқайлик. Худо хоҳласа бугун кечгача етиб борамиз.- Етиб бордик ҳам дейлик. Кейин-чи, нима қилмоқ- чисиз?- Андрей билан тузиб қўйган режаларимиз бор. Ўша ерда зериккунимизча яшаб турамиз, сўнгра, агар сен рози бўлсанг, Москвадан уй сотиб оламизда ота-онамизга тобе бўлмай мустақил ҳаёт кечираверамиз. Мен ўз бахтимни ўз қўлларим билан яратмоқчиман.- Мен эса сизга ишонмайман, — деди қиз ва бир тошни олиб наркозли шишачани алам билан уриб син- дирди.- Сен ҳеч қачон наркоманнинг даволанганини эшитганмисан?- Йўқ- Мен эса даволандим. Сен учун, сенга бўлган муҳаббатим туфайли даволандим. Сенинг суратларинг менга доим далда бўлди, иродали бўлишга ундади. Агар сен кетиб қолсанг, мен яна шу ҳаётга кириб кетишга мажбур бўламан. Чунки, бу ҳаётнинг менга бошқа қизиғи қолмайди.- Нима, энди менга шарт қўйяпсизми?- Йўқ, чиндан айтяпман. — деди йигит ва ўрнидан даст туриб рюкзакни олдида унинг ичидан бир шприц ва кукун дори олди.Нима қилмоқчисиз?— Ўз-ўзимга укол қилмоқчиман.— Йўқ, ундай қилманг!— Бўлмаса, мени от. Ўлдир-да, кетавер.— Мени қийнаманг, илтимос — деди қиз йиғламсираб.— Ахир мени тушун. Сенсиз менга яшашнинг кераги йўқ. Мен сени деб даволандим ва бу ифлос наркотикни бошқа қўлимга олмоқчи эмасман.Қиз йиглаб:— Бўпти, туринг кетдик, фақат менга яқинлашмай- сиз. Яқинлашсангиз ўлдираман!Сарвар шприцни ушлаганча бир оз жим қолди. Қизнинг бу қарори унинг учун етарли эди. У шприц ва кукунни оловга ташлади. Улар оловга бир оз тикилиб туришди. Огу бир лов этдию, қўланса ҳид тезда тарқади.— Бўпти, пичоқни бер.Қиз бир чўчиб тушди. «Наҳотки энди у ўзини ўлдир- моқчи? Мени шунчалар севади деб сира ҳам ўйламагандим» - деган фикр ўтди хаёлидан.— Сенга айтяпман, пичоқни бўёққа та шла!Қиз пичоқни олиб ортига яширди.
— Ахир қорним очиб кетди. Гўштни нима билан тўғрайман, галварс?Сабоҳат аввалига анграйиб қолди, сўнгра юзларига табассум югурди ва кутилмаганда беихтиёр кула бошлади. Сарвар ҳам қўшилди. Икки ёшнинг бегубор кулгиси тогларда жаранглай бошлади.— Пичоқ билан милтиқэнди сеники. Керак бўлганида сўраб олиб тураманда.— Йўқ, бу темир тақаларингиз ўзингизга буюрсин. Сизга ишондим, Сарвар ака.— Хайрият. Мен бу сўзларни бир умр кутгандим.— Лекин Ж аннатгор ҳақидаги чўпчагингизга ишонгим келмаяпти.— Қасам ичаман, бир ой бурун кўриб кетгандик. Сен менга тегсанг ҳам, тегмасанг ҳам барибир олиб келган бўлардим.— Қизиқ. Tory тошда бу қанақа жой бўлиши мумкин?— Тезроқ жўнайлик. Ҳаммасини ўзинг кўрасан.Улар апил-тапил ўринларидан туришди. Ўрталаридагикўнгилсизликдан асар ҳам қолмади.— Вой, энди манави савилни судраб юраманми? — деди у темир занжирни кўрсатиб— Қочиб кетмайсанми?
— Ишонсам бўладими?— Негадир ўша ғаройиб горни кўргим келяпти. Қизиқ, беш дақиқа аввал мен бутунлай бошқа хаёлда эдим.— Кетдик, кўп ran — эшакка юк.Сарвар занжирни ечиб олди. Улар энди от га бирга мингашиб олишиб ҳамсуҳбат бўлиб кетишди. Қўтос воқеаси, тугантириқ бўлган долларлар ҳақидаги ҳикояларни қиз завқ билан тинглаб борарди. Шу маҳал узоқца тутун кўринди.— Вой қаранг, бир жой ёнаяпти шекилли, — деди Сабоҳат.— Ҳа, яшин тушгандир. Бунақаси тогда бўптуради — деди йигит лекин кўнгли аллақандақ нохушликни ҳис қилди: «Жаннатгорга яшин тушган бўлса-я?!! Йўғе.> — деди у ўзини тинчлантирган бўлиб.Шу маҳал бир нарса қаттиқ гумбирлади. Тепалик- лардан тошлар думалади.— Нима бу?— Кончилар бўлса керак— Бу ерларда одам зоти йўқ деган эдингиз-ку!— Ким б ил ади. Геологлар бўлиши мумкин.От бир маромда борарди. Шу пайт бир кишнаб, тўхтаб қолди. Узоқцан вертолёт овози эштилди.— Ана, бизни қидиришяпти

шекилли...— Ҳа дадам бўлиши мумкин, яширинайлик, — деди Сарвар ва огни арчазор ичига қараб ҳайдади.Кетақолайлик, Сарвар ака.— Бас қил! Агар яна бир нима десант ўзимни ўлдираман!— Ахир дадангизни ҳам тушунинг.Сарвар отдан сакраб тушди ва қизга ҳам ёрдамлашди. Вертолёт чўққилар орасида пайдо бўлди ва улар томон тобора яқинлашиб кела бошлади. Йигит милтиқни олдида, стволини ўз-ўзига қаратди.— Сабо, алвидо, сен хоҳласанг кетавер. Қаршилик қилмайман, лекин билиб қўй, сени яхши кўраман!— Вой, ундай қилманг. Бўпти, яширинайлик.Вертолёт вариллаб ўтиб кетди. Унда қўлларида автоматушлаган, қора ниқоб кийган бир неча ҳарбийлар кўринди.— Бошқалар экан — деди Сарвар тинчланиб.— Вой, мен жуда қўрқиб кетдим - деди қиз й иглам- сираб.— Нимадан?— Сиздан. Ўзингизни отиб қўясизми, деди м.— Ҳа. Агар сен чиндан вертолётга пешвоз чиққа- нингда шу ишни қилган бўлардим.— Ҳалиям бўлса изимизга қайтайлик.— Нима^ менга ишонмайсанми? Уч километрча қолди, холос. Ун кундан бери йўл юриб, етай деганда ортга қайтиш ғирт тентаклик-ку!— Бўпти, кетдик бўлмаса, кўрайликчи!— Эй яшавор, бу бошқа ran!Улар йўлда яна давом этишди. Қиз тилла тақин- чоқларини йиғиштириб халтага солиб узатди.— Мана омонатингиз. Бунча тилла нима учун керак.— Айтолмайман. Бу фирмамизнинг сири.— Нима билан шуғулланмоқчисизлар ўзи?— Геологи к қиди ру в-тад қи қот ишлари билан. Бу тог­ларда олтин, кумуш, олмос ва турли қимматбахо тошлар тиқилиб ётибди.— Вой ростданми? Менга учрамаяпти-ку!— Жаннатғорда ҳаммаси бор.— Уфф, қачон етамиз ўша жойга?— Етиб келдик ҳисоб. Ана, анави жилга ўша ердан келаётган бўлса керак — деди Сарвар отдан тушиб чопиб >борди-да сувдан ховичлаб ичиб кўрди — Урра! Ўша сув экан, ма, ичиб кўр.Йигит сувдан ховучлаб олиб чиқди. Қиз қувончдан довдираб тур га н йигитнинг қайноқ кафтини қайтара олмади. Сувдан хўплаган бўлди. У илиқ эди.— Ҳа, ширин экан. Минерал сувга ўхшайди.Энди улар жилға бўйлаб юқорилаб кета бошлашди. Лекин қандайдир тугун ҳиди сезиларди.— Қаердир ёнаяпти — деди қиз бурнини тўсиб.— Яшин тушган, дедим-ку! — деди Сарвар парво қилмай.Ниҳоят охирги тепаликка етиб келинганини йигит ҳис қилди.— Сабо, мен жуда ҳаяжондаман. Наҳотки орзуйимга етишган бўлсам, кўзларимга ишонмайман.Унинг чиндан ҳам юраги тез ура бошлаганди. Ахир бу ерга етиб келиш учун қанча синоватларни бошдан кечирмади. Сабоҳат билан бўлган воқеалар, изтироблар, энди ҳаммаси ортда қолди. Йигит енгил нафас олди, лекин димоғига куйинди ҳиди кирди «Оббо, ёнгинниям топган вак^ини» дея ғудраб қўйди ўзича. Отдан тушиб, қизга ҳам ёрдамлашди.— Ана ўзинг сувдан тўйиб ичиб олавер.Қиз жилга бўйига тушди:— Вой-бў, сувингиз жуда ифлос-ку!— Оббо, танноз-ей! Бу ер сенга шаҳармиди? Эчкилар сув ичишаётгандир-да. Бўпти, сен анави тепаликка бор­да, жаннат бўстонидан ўзинг баҳраманд бўл.— Вой, ўзингизчи?— Мен шу ердан туриб, сенинг қандай завқ оли- шингни томоша қилмоқчиман.Қиз бир оз иккиланди.— Бор — боравер, қўрқма, биз етиб келдик.К,из тепалик томон қўшиқ хиргойи қилиб, бамайли- хотир чиқиб борарди. Йигит илиқ сувда ювиниб олмоқчи бўлди. Сувдан ховучлади, лекин сувнинг ифлослигини кўриб ғалати бўлиб кетди. Энди киприк қоқмай қизнинг тепалик сари чиқиб боришини, ва ҳаяжондан қичқириб юборишини сабрсизлик билан куга бошлади. «Ана ўн қадам қолди шекилли, яна бир оз..., ҳайрият, қандай ажойиб дақиқалар. Қани энди камера бўлса эди».Йигит кўзларини юмди ва бир оздан сўнг очди. Бироқ қизнинг ҳеч қандай ҳаяжонсиз, ҳаракатсиз қаққайиб турганини кўрди:— Нима ran, Сабох!...— Ҳеч ran йўқ!!— Ғорни кўраяпсанми, ғорни?!...— Ҳеч қанақа ғор йўқ!!!— Гулларга қара, жониворларни кўр!!...— Гуллар куйиб, жониворлар ўлиб ётибди-ку!...«Бу қиз мени жинни қилиб қўяди шекилли. Наҳотки гўзалликни ҳис қилмаётган бўлса» — деди йигит ўзича ва ўкдай отилиб тепалик сари юқорилаб кетди. Лекин тепаликка чиқди-ю, қотиб қолди. Чаманзор — кўкноризор тутаб ётар, ғорнинг оғзи бузилиб, ёпилиб қолганди. Ҳар жойда тоғ эчкиларининг ўликлари ҳам чўзилиб ётишарди. Сарвар бошини чангаллаб шундай ҳайқирдики, қиз қўрқиб кетди ва ҳиқиллаб йиғлай бошлади— Анавини қаранг! — деди Сабоҳат арчаларнинг бирининг тагида чўзилиб ўлиб ётган бир она кийикни кўрсатиб.

Унинг янги туғилган боласи тебраниб турарди.— Қайси бераҳм шу ишни қилди экан? - деди Сабоҳат ачиниб ва бориб кийик болани кучоқлаб олди.Сарвар гаранг эди. Чурқ этмади. Сўнгра ўрнидан турдида ғор томон шиддат билан чопиб кетди. У қулаб, оғзи беркилиб қолган ғор олдида бетоқат парвона бора бошлади.— Сафарёр ака! Қаердасиз?!... тирикмисиз?!Сарвар теварак-атрофни бақириб-чақириб кезиб чикди.Ҳеч кимдан садо чиқмади. Қиз эса кийик боласини қучоғига олиб ўз боласидай аллалаб ўтирарди. Сарвар унинг олдига бўшашиб келиб ўтирди:— Мени кечир, Сабоҳат!...— Хафа бўлманг Сарвар ака. Бу ўша ҳарбийларнинг иши бўлса керак. Мен сизга ишонаман. Сиз ҳақиқатдан ҳам ўзгарибсиз.


II қисм

МАРЖОЙ ТАБИБ ЗАНЖИРБАНД «МАЛИКА»

Келинчак Сабоҳатнинг бедарак йўқолганидан бир ойлар чамаси ўтгач, Тожикистон милицияси томонидан унинг дараги чиқци. Сарвар Шохайдаровга қарашли “Нива” автомашинасининг парчалари тоғ жарликларидан бирининг шарқираб оқаётган сойи ичидан топилди. Баландликдан тушган машина аввало қояларга урилиб, портлаб ёниб кетган. Сўнгра, шошқин сувнинг оқими бўйлаб думалаб, сузиб кетган. У қоя тошлар оралиғига қисилиб қолган бўлиб, ичидаги йўловчилар ном-нишонсиз кетган эди. Машина салонидаги ғаладонда тасодифан куймай қолган, лекин сувда ивиб кетган аёллар сумкачаси чикди. Бу Сабоҳатники бўлиб, ичида салафан билан ғилофланган имтиҳон дафтарчаси ва фуқаролик паспорти ҳам бор эди. Имтиҳон дафтарчасида албатга охирги имтихон топширган, яъни бедарак йўқолган кун қайд этилганди. Бу Сарварнинг қиз билан қочиб, бирга ҳалокатга учраганлигидан далолат берарди. Лекин қизнинг нима учун бунчалар узоққа олиб кетилганлиги жумбок^игича қолаверди. Сарварга ҳам, Сабоҳатга ҳам уйларида аза очилди ва бу машъум воқеани ҳар икки томон ўзича талқин қилишди. Бироқ энди икки рахбар ўртасидаги хусуматга ўрин қолмади. Ҳаммасини ёшларнинг ўзбошимчалиги туфайли келган ажалга йўйиб қўя қолинди.Ас ли да машинани ким минганди? Наҳотки Андрей бўлса? Йўқ. У рулга ҳам ўтирмаганди.Ўша Сарвар билан ажрашган кунида Андрей кучли жалада ҳам йўл босди. Қаттиқ шамоллаганиданми ёки оёғининг суяги дарз кетганиданми, тана ҳарорати кескин кўтарилиб кетди. У жон-жахди билан отнинг бўйнига ёпишиб олди ва жониворни ўз изнига қўйиб берди. Фақат иккинчи суткадагина чўпонлар уни от устида бехуш ҳолатда топиб олишиб қўтонларига олиб кетишди. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақириш ёки уни касалхонага олиб бориш зарур эди. Андрей аранг ўзига келиб, чўнтагидан «Нива»- нинг калитини чиқариб, машина қайси бир тепаликда қолганини айтди. Чўпон болалардан бири уни курган экан. Машина минишга ишқибоз эканми, уни миниб кела олишини айтди. Бироқуни юргизаётгани маҳали машина ўз-ўзидан пастлик томон юриб кетган и учун уни тўхтатиб қололмади ва машинадан аранг сакраб тушиб қолди. Бошқарувсиз машина тубсиз жарликка томон қулади ва ёниб кетди. Қўрк^б кетган чўпон бола то Андрей ни олиб кетгунларича кўзга кўринмай юрди.Андрейни касалхонага вертолётда олиб кетишди. Унинг аҳволи жуда огир эди. Москвага, ота-онасига хабар қилинди. Отасининг одамлари келишди. Бироқ айнан мана шу одамлардан бири бўлган Степан исмли лўли йигит наркокурьер сифатида москвалик изқуварларнинг эътиборига тушганлардан эди. Унинг Тожикистонга, ва айнан, тоғлар қўйнидаги Панжикентга сафар қилиши уларни шубҳага солмай қўймасди. Шу сабабли улар ўзларининг Душанбедаги одами бўлган, доимо чарм куртка кийиб юрадиган, коррупцияга қарши кураш бўлимининг ходи ми Азиз Рахимзода билан богланишди. Рахимзода Панжикентга келиб ўз одамини Андрей ётган палата га жойлади. Бироқ ўзига керакли маълумотни олиб улгурмади. Андрейни олиб кетишди. Изқуварни “Андрей Панжикент тогларига нима мақсадда келган, наркобизнесга алоқадор- лиги борми?” деган савол қизиқгирарди...Сарвар эса бу ишлардан бехабар, бу маҳал ўз ёғига ўзи қовурилмокда эди. Орзулар маскани бўлган «Жаннатғор» ва унинг тепасидаги гўзал масканнинг вайронага айлангани учун у ҳеч ҳам ўзига келолмаётганди.— Майсалар ёнган бўлса яна униб чиқаверади-да, ғор ёнган бўлса сатқаи cap. Шунгаям ғам чекаверасизми?! Қайтиб кетайлик. - деди Сабоҳат.— Ғорнинг ичига киришга йўл ахтариб кўраман — деди Сарвар хому

ш.— Нима қиласиз, у ерда?Керакли нарсаларим бор. Уларни олмай кетол- майман. Юр, горнинг оғзини очишга уриниб кўрамиз.Портлатиб беркитилган гор оғзида бир уюм улкан тошлар бор бўлиб, остидан илиқ сув сизиб, оқиб чиқмокда эди. Йигит кийимини ечиб, бир четга итқитди-да, тошларни олишга киришиб кетди. Лекин улкан тошларга кучи етмади. Алам қилиб уларни тепиб-тепиб қўйди.- Айтмоқчи, тепада туйнук бор эди. Мен ўша туйнукни топишим керак, - деди йигит ўрнидан даст туриб.У тепаликка чиқиб тошлар, турли чангаллар орасидан туйнукни қидира бошлади. Шу пайт кимнингдир инграган ва «Бачам!..» дея шивирлаган овозини эшитди.- Сафарёр тога! Бу сизмисиз?... Кдердасиз?!Жавоб бўлмади, лекин бир арча ортида кичик тошюмалаб тушди. Ниҳоят тош ёриғидан ўсиб чиққдн арча тагида бир шарпа сезилди. Бу Сафарёр бўлиб, у огир яраланган, сувсизликдан оғзи қуриб қолган, шунинг учун овози чиқмаётганди.Сарвар тош оралигига аранг сигди. Лекин эгилиб чолни тепага тортиб олиш анча мушкул эди. Мўйсафид кўп қон йўқотган, деярли чалажон эди.- Сабоҳат, бу ерда одам бор экан! Ярадор! Тез сув керак! — дея қичқирди йигит.Сабоҳат бир синиқ кўзада сув олиб чиқиб келди. Уни чолга ичиришди ва энди икки кишилашиб муйсафидни тош устига тортиб чикдришди.- Мени туйнукдан туширинглар. Ўлсам гор ичига кўминглар, илтимос — деди ярадор киши хансираб.- Сиз ўлмайсиз, отахон. Тузалиб кетасиз. Туйнук қаерда ўзи? - деб сўради Сарвар.- Мана шу ёригда. Озгина юриш керак... Мен етиб боролмадим...Сарвар ўша жойни топди, лекин гор ичи қоронғулиги учун ҳеч нарса кўринмади. Сабоҳат эса чолнинг ярасини сув билан юва бошлади. Ўқ ён биқинига теккан экан.Сизни ким отди? — деб сўради қиз.— Дайди ўқ. Махсус отряд га шунақа буйруқ берилган бўлса керак.— Тушишнинг иложи йўқ, фонар керак экан — деди Сарвар.— Ичига тушиб олсанг бўлгани, ичи ёруг.— Бўлмаса арқон керак.— Арқон бор.— Қаерда?— Эсингдами, сизларга бир боглам мол берганим?— Ҳа, мен айтганларингизни олиб келдим.— Йўқ, улар энди менга керакмас. Бу қиз ўша қалли- ғингми?— Бахтли бўлинглар, илоҳим. Лекин бу ердан кетинг- лар... Мени кўминглару, кетаверинглар.— Ундай деманг, сиз согайиб кетасиз. Сизниям олиб кетамиз, - деди Сабоҳат.— Йўқ, қизим. Менинг ватаним шу ер. Куним битиб қолди, шекилли.Қиз кўзларига ёш олди:— Унақд деманг, отажон. Тузалиб кетасиз. Биз сизни ташлаб кетмаймиз. Мени дўхгирликдан хабарим бор.— Сарвар яхши йигит. У сени албатга бахтли қилади, қизим. Сен уни ягона орзусисан. Лекин афсус... — деди чал ва йутала бошлади.— Отахон, ҳадемай қоронғу тушади, — деди Сарвар.— Борақол, бачам. Ўша ердан тепаликка қараб сўқмокдан чикдверасан. Улкан арча остида қурбақасимон с и ни қ тош бор. Тошнинг тагида омборим бор. Кейин горнинг ичидаям омбор, дори-дармон кўп.Сарвар чопиб кетди ва кўп ўтмай қурбақасимон тошни топиб, улкан арча томирлари орасида жойлашган қабрга ўхшаш кичик яширин омборни топиб одди. У энг керакли рўзғор асбоблари, милтиқ, ўқ—дори, халталарда кўкнори уруғи, пўстлоғи, мўмиё, ҳар хил гиёҳларнинг илдизлари, асал ва ниҳоят бир талай «қорахон» богламлари ҳам бор экан.Эҳ-ҳе, хазинанинг ўзи-ку! Наҳотки, буни ҳарбийлар топиша олмаган бўлса, — дея хуштак чалиб юборди йигит ва бир ўрам арқонни олди-да, энди нима қилиш кераклигини режалаштира бошлади: «Отахонни рози қилиб, бор молни оламан-да, Андрейнинг олдига жўнайман. У худо хоҳласа қуруқ кетмайди. Иложи бўлса уни тўғри Варшавага учириб юбораман. Кдйтиб келгунимча Сабоҳат чолга қараб ту ради. Уни шунга кўндиришим керак», дея қарор кдлди. Лекин аввало яшаш учун шароит яратиб, иложи бўлса ғор оғзидан кичикроқ бўлса ҳам туйнук очиб бериш керак эди. «Арқондан, бор имко- ниятдан фойдаланаман. Керак бўлса туну кун ишлайман» деди Сарвар ўз-ўзига қатьий.У ишга шундай киришиб кетдики, Сабоҳат қаршилик кўрсатишни ўзига эп кўрмади. Ғор ичида қора чироқпар бор эди. Уларнинг бир нечтаси ёқиб қўйилди ва жаннат- нинг бир бўлаги намоён бўлди.Сабоҳат ҳам ғор шифтига боқиб, маҳлиё бўлиб қолди. Кристал тошлар бир-биридан нур олиб, турли рангда жилоланарди. Ўртадаги илиқ булоқ ва ундаги гўзал балиқлар, мўътадил ҳаво ҳарорати одамнинг танасини яйратарди. Лекин ғор оғзининг берклиги бу ердаги ҳа

во айланиш жараёнига путур етказган, оловнинг ёниши қийинлашмоқца эди. «Нима бўлса ҳам туйнук очишим керак, бўлмаса ўт ёқиб бўлмайди, ҳаво етишмай қолади» деган ўйга борди йигит. У қизни ғор ичидаги керакли ашёлар, озуқа заҳиралари, уст-бош ва пўстаклар билан таништириб чикди. Ғорнинг яна кичик-кичик хоналари ҳам кўп бўлиб, у ерда Сарвар ҳали билмайдиган қуритилган гиёҳ ва томирлар, дудланган гўшту, идишларда сариёғлар ҳам кўп экан.Чолга яхши жой қилиб беришди ва унинг айтганлари бўйича қиз малҳамлар тайёрлай бошлади. Сарвар эса ғорни ичкари томондан очишга уриниб кўрмоқчи бўлди. Тошларнинг бир жойидан сичқон инидек ёруғлик кириб турар ва бу гўё кўмилиб қолган одам учун озодликка чиқишга чорлай оладиган умидбахш нур эди. Ўғлим, эҳтиёт бўл, тош босиб қолмасин. Сен бизнинг ягона умидимизсан, тешик очмасанг бўлмайди, нафасим қисиб бораяпти — деди мўйсафид, хансираб.Сарвар дам тепага чиқиб, дам пастга тушиб йўл очишга киришиб кетди. Катга ёгочлардан олиб чиқиб тош орасига қистириб итариб кўрди. Бу яхши натижа берди. Арқондан ҳам фойдаланди. Уни бирор тош га боглаб автокран холатида кўтариб кўрди. Сабоҳат эса турли гиёҳлардан чой дамлаб, овқат пишириб бериб турди, арқонни тортишга ёрдамлашди. Баҳодир йигитнинг ҳаракатларини зимдан кузатди. Сарвар тиним билмасди. Гўё бутун борлиқни унутганди. У гўё ўзининг болаликдаги орзулари сари йўл очмоқца эди. Бу йўл унинг такдирини белгилаб берадигандек мўъжизакор йўл эди. Йигит терлаб- пишиб кетар, илиқ сувдан тўйиб-тўйиб ичиб, чайиниб олар, шунда сув унга қувват бахшида қиларди. Ёмгирлар ҳам ёғди, изғирин шамол ҳам келди. Бироқ у тиним билмади. Туну-кун ишлади...Атрофда йигилган бир талай тог эчкилари, қулоқларини диккайтириб йигитнинг меҳнатига гўё баҳо бермоқца эди л ар. Сабоҳат уларга ўт бериб, қўлга ўргата бошлади. Унинг жониворларга ўта меҳрибон муносабатда бўлиши, эркалаши, бўйинларини қашлаши туфайли ҳадемай эчки сути ҳам согила бошланди. Кийик, жайрон ва бошқа ҳайвонлар ҳам сув ичгани асосан илиқ жилга бўйига келишар экан. Тез орада куйдирилган ўсимликлар ўрнида янги яшил майсалар бўй чўза бошлади. Ниҳоят одам ётиб, судралиб кирадиган даражадаги туйнук ҳам ҳосил бўлди. Бу туйнук кираверишдан уч метр чамасидаги йўлак бўлиб, у ёгига яна кенг йўллар бошланарди. Энг муҳими ҳаво айлана бошлади. Туйнукни эса, яна майдалаб ўйиб кенгайтириш имкони бор эди.Сафарёр анчагина ўзига келиб қолди. Қилган меҳнати учун Сарвардан беҳад хурсанд бўлди.— Раҳмат, бачам. Ана энди эркин нафас олиб ўладиган бўлдим.Йўқ, ўлишингизга энди хожат қолмади, чунки энди ҳаво бор, - деди йигит кулиб.— Сабоҳат яхши қиз экан, лекин уни келинчак бўлганидан кейин ўғирлаб келиб, яхши иш қилмабсан.— Бошқа илож топа олмадим-да - деди йигит ерга қараб.— Лекин эри жавобини бермагунича, уни нико\лаб олишга ҳаққинг йўқ. Ҳеч бўлмаса олти ой вақт ўтиши керак. Эскичада шундай ёзилган.— Бир йил десангиз ҳам уни кутаман.— Шундай бўлса ҳам айтиб қўяй, токи мен тирик эканман бу қиз менинг ҳимоямда бўлади. Унга яқинлашишинга йўл қўймайман. — деди мўйсафид асосини кўтариб.— Келишдик. Сабоҳатга ҳам сўз берганман.— Хўш. Бу аҳволда яна қанча яшамоқчисан?— Аввал рус ўртоғимдан хабар олиб келишим керак. Унинг оёғи синган эди, касалхонада ётибди.— Шундайми? Дўстингни ташлаб қўйма. Нима бўлсаям у мусофир, яхши йигит экан, — деди мўйсафид.— У сизга анави мол учун сўраганингизни бериб юборувди.— Нима экан?— Тилла тақинчоқлар. Жами эллик минг долларлик. Я на пул ҳам бор.— Пул... Менга энди пул ҳам, тилла тақинчоқлар ҳам керакмас, ўғлим. Молни ҳам беролмайман, — деди у кескин.Сарвар довдираб қолди. Бундай ўзгаришни кутмаганэди.— Нега энди, ахир?..— Керак бўлса мени ўлдириб, олиб кетавер— Унақа деманг, тоға!— Мен бу молни сотиш учун эмас, одамзотнинг бирор кор-холига ярайдими деб бир умр йиққанман. Тиббиётни яхши тушунадиган бирор олим шу томонларга келиб қолса, ундан одамларни, гиёҳванд бангиларни даволаш учун керакли қарши дори воситаси тайёрласа бўлар деган мақсадда. Билсанг илон заҳаридан \ам дори тайёрланади. Фақат меъёрида ишлатилса «қорахон» ҳам дори. Лекин одамлар қуйишқондан чиқиб кетишибди. Бир- бирини заҳарлаб ўлдиришмоқца.

​​Неча-неча сенга ўхшаш ёшлар-нинг ёстиғини куритмокда. Бу жуда катга гуноҳ. Мен ўлимим олдидан бошқа гуноҳ иш қилмоқчи эмасман.— Ахир бу бизнес. Тирикчиликнинг айби йўқку, ота.— Тирикчиликнинг бошқа йўли кўп. Фақат озгина ҳаракат қилсанг, каллангни ишлатсанг, пул топилаверади. Лекин сизлар танлаган йўл тўғри эмас. Тўғри бўлганида, бутун дунё одамлари гиёҳвандликка бунчалар қарши курашмаган, кўкнорини куйдириб, ғоримизни оғзини ёпиб кетишмаган бўларди.— Отахон, охирги марта имкон берсангиз. Биз мижозлардан пулни олдиндан олиб қўйганмиз. Агар молни бермасак дўстимниям, мениям соғ қўйишмайди.— Қўй, мени қийнама, шундоқ ҳам гуноҳларим кўп, — деди отахон ва орқасини ўгириб, ётиб олди.Сарвар нима қиларини билмай боши қотди. Қўли ишга бормади. Тентираб юраверди. Жайрончага эчкини эмизаётган қиз бу \олатни сезди:— Ха, жаннатғор баҳодири, тинчликми?— Ҳа... Андрейдан хабар олишим керак. Иложи бўлса уни уйига жўнатиб юбориш керак. Шунга нима дейсан?— Нима, «йўқ» деб ётиб олишимни кутаяпсизми? Бораверинг.— Сен-чи? - деди хўрсиниб йигит.— Қанча вавда келасиз?— Ўн кун у ёқ, ўн кун бу ёқ. Ана, я на ўн кун. Демак, бу бир ой дегани.— Бир ойдан кейин қиш келиб, совуқ тушади. Яхшиси чолни кўндиринг, у кишини бирга олиб кетайлик.— Кўнмаяпти-да...— Мени энди номим ёмон отлиққа чиқиб, бўларим

Давоми бор....