June 4, 2020

Ёввойи келин.. 7-қисм.....

Ёввойи келин.. 7-қисм.....

мумкин. Мен сизларни қўйиб камида беш кило анувиндан олиб, Душанбедан иложи бўлса тўғри Варшавага учаман. Польшаликларга «мол»ни тезроқ олиб борсам, тўлиқ ишончга кираман. Шунинг учун бирга жўнашимиз керак.— Сабоҳатни нима қиламиз?— У институгни тамомланганми?— Охирги курс, ҳа айтмоқчи, шу кунларда давлат имтихонлари бўлиши керак.— Яшавор, бу ишимизни янада осонлаштиради. Демак, келинчак имтиҳон топширгани келади. Кетдик, ҳозироқ институтга бориб жадвалларни ўрганиб келамиз.Бу ишни билиш қийин кечмади. Сарвар учун таниш бўлган институт хоналари, зиналари ва хиёбонлари. Бу ерларда у қизнинг ҳар бир қадамини пойлайвериб холдан тойган, суратга олавериб кўзлари чарчаганди.— Давлат имтиҳони бешинчида, диплом ҳимояси ўнинчида экан, - деди Сарвар қадрдон жойларини бир кезиб келиб.— Демак, ана шу кунларнинг бирида жўнаймиз, - де-ди Андрей узил-кесил ҳал қилиб. — Бугун нечанчи число?— Учинчи.— Нима қилиб ўтирибмиз? Бўлмаса олиб кетадиган нарсаларни рўйхатини қилайлик.Улар қоғоз-ручка олиб жиддий киришишди.— Хўп, бўлмаса мана, — дея


Сарвар рўйхатни туза бошлади:/.
Тилла тақинчоқлар — 100000$2.
Туз - 10 кг.3.
Гугурт — 1 яшик ёки ёндиргич.4.
Уқ-дори — 1 яшик.5.
Кишки спорт кийимлари—2 жуфт.6.
Альпинизм анжомлари.7.
Хўжалик асбоблари ва аптечкалар.8.
Кўрпа-тўшак, палатка.9.
Шам — / яшик.10.
Гуруч — 1 ҚОП.11.

Йўлдан учта от ва тўртта эшак сотиб олиб, йўл бошловчисиз ўзимиз кетаверамиз. Бўладими?- Бўлади. Яна аккумлятор, фонарлар, мусиқа мар- кази, янги йил чироқлари, рангли шарларниям қўшиб қўй.- Нега?- Нега бўларди, жаннат жаннатдай бўлсинда!Сарвар буни кўз олдига келтириб кулиб қўйди.- Ҳа, айтмоқчи, - деди Андрей, - ҳар эхтимолга қарши занжир ва кишан олишни ҳам унутма.- Нега?- Келинчак қочиб кетмаслиги учун. Чунки у осон- ликча бўйин эгмаслиги турган гап.Сарвар индамади. Жавоб ўрнига чуқур хўрсиниб қўйди...Ўша куниёқ бозорга боришди ва рўйхатдаги ҳамма нарсаларни сотиб ола бошлашди. Уларни гаражга жой-лащди. Лекин энг муҳим “товар” бўлмиш келинчакдан хали дарак йўқ эди. Улар институт депараси ва ётоқхонани тўхтовсиз кузата бошлашди...Сарвар асосан институт рўпарасидаги машинанинг ичида ўтирар, қора кўзойнак таққан Андрей коридор ва залларда тентираб юрарди. Режа бўйича Андрей уни “тасодифан” учратиб қолгач, сўнгра уни бирор ресторанга тушликка таклиф қилиши ва қиз ичадиган ичимликка ухлатадиган дори солиб қўйиши, кейин эса, наркоз ҳидлатиб, орқа ўриндиққа ётқизиб, устига одеяло ташлаб олиб кетишлари керак эди. “Нива” гаражда шай қилиб қўйилган, “ов”га эса “06”да чиқишганди. “Ўлжа” қўлга олингач, Андрей уни шаҳарнинг бир четидаги белгиланган жойга олиб боради. Сарвар эса уйидагилар билан хайр-хўш қилиб, “Нива”ни миниб келади. Режа жуда жиддий бўлиб, бу сафар “кўкнори хаёлга” ўхшамасди.


КЕЛИНЧАКНИНГ ЎҒИРЛАНИШИ


Пойтахтнинг сокин осмонида субҳидам тонг отди. Шинам кўчаларга машиналар сув сепа бошлади. Ёз фасли кириб келгани учун йўл ва тротуарлар бўйи, хиёбонларда ранго-ранг гуллар барқуриб очилган, кўплаб ишчилар ўсиб кетган ўтларни ўроқ билан ўриб, яшил манзарали дарахт- ларни эса гулқайчи билан қийиб текисламоқда эдилар.Автобусдан тушиб келган Сабоҳат ана шундай тонгги юмушларни томоша қилиб, ўз ҳаётидан мамнун холда ним табассум билан институт сари кетиб борарди. Хали вақтли, поезд эрта келаркан. Шунинг учун у Тельман богини айланиб келмоқчи бўлди.Бу пайт икки дўст бекатдан институт томон кетаёт- ганларни ҳам кузатиб, \ам нонушта қилиб рўпарадаги кафеда ўтиришарди. Эгнига чиройли адрас кўйлак ва к^изларнинг марғилонча дўпписини кийиб, сочини майда- лаб ўриб олган қиз уларнинг эътиборини тортмай қолмади. Лекин қиз кутилмаганда бог томон кета бошлади.— Смотри. По-моему она, — деди Сарвар.Андрей ярқ этиб қаради ва кўзи келинчак бўлиб гулдайочилиб кетган Сабоҳатга тушди.— Кажется наша клиентка прибыла.— Ну и какие планы?— Вперёд! — деди Андрей ва шошиб бориб машинага ўтирди. У машинани гизиллатиб бог томонга айланиб ўтиб қизнинг йўлини кесиб чиқиш учун ҳайдади ва кириш дарвозаси олдида тўхтаб уни пойлай бошлади.Ниҳоят, узокдан келинчак кўринди. У шошилмай, ўз ҳаётидан мамнун, мағрур юриб, аллақ

андай қўшиқ хиргойи қилиб келарди. У бунга тўла ҳакди эди. Чунки озмунча жафо чекмади. Мансурни деб отасининг қаҳрига ҳдм дучор бўлди, қавми-қариндошидан воз кечди, маҳалла- к^йда гап-сўз бўлди. Ҳаммасига чидади. Ўз бахти учун курашди ва голиб келди. Ўтган ҳафта чиройли тўйлари бўлиб ўтди. Лекин асал ойларининг бошланиши битирув имтихонлари даврига тўғри келиб қолди.Чиллали келинни уйдан бир қадам ҳам чиқариб бўлмайди, дейишади. Жинлар тегиши мумкин, - деди Ширмон ая келинййУ бир ҳафгага кетишини эшитиб.— Бунақа ирим-сиримларингизни қўйинг, ойи. Биз- лар ўқимишлимиз, худо хо\ласа, яхши, замонавий оила қурамиз.- Бўлмаса бирга бориб кел.- Йўқ. Ишларим кўп. Ҳисоботим бор, ойижон. У ахир олти йил ўқиди, нима, беш кунга бориб келол-майдими?- Тавба, сени ким айтади, гўшангадаги куёв, деб.- Хавотир бўлманг, ойижон. Биз хали гўшангага кирмадик. Худо хоҳласа, келинингиз ўқишини битириб олсин.- Астахфируллоҳ. Ахир муқаддас никоҳ ўқилган. У сенинг ҳасмингку, болам. Ё қиз жиянларингдан бирор- тасини у билан қўшиб юбор.— Йўқ, ойижон. Мен Сабоҳатга ишонаман!Бу гап ни дераза олдида эшитиб ўтирган келинчак Мансур акасидан беҳад хурсанд бўлди. Ўз бахтини, ўз шаҳзодасини топганига шукроналар айтди. Худо хоҳласа, ўқишини тамомлайди, яхши ишга кириб олади, қатор- қатор фарзандлар туғиб беради, оиласи учун жон фидо қилади. Лекин...Андрей автобус бекатидаги скамейкага бориб ўтириб олди. Қиз аста-секин яқинлашиб келар, ширин хаёллар билан банд эди. Тўсатдан унинг хаёлини кимдир бузди.— Девушка, извините, сколько время?Сабоҳат Мансур акаси совга қилган тилла соатга оҳиста нигоҳ ташлади.— Полседьмого, — деди у ва йигитга беихтиёр қараб қолди.— Извините. Мне кажется, что я вас где-то видел, но где, не припомню, — деди йигит атайин.— А я помню, — деди Сабоҳат кулиб.- Да. Неужели?— Вы меня домой отвозили...Йигит бошини қашлаган бўлди.— Здесь или в Москве?— В кишлаке. Тогда я плакала, - деди қиз майин табассум қилиб.— А, это вы? Ну как, теперь вас никто не обижает?— Нет.— Совсем изменились... Красивые наряды...— Я же замуж вышла.— Это вы звонили моей маме и пригласили меня на свадбу?— Да...— Очень жаль. Я же тогда был отсюда далеко, в командировке. Теперь смотрю, вы хорошо выглядите!— Да?!— Жаль, я сегодня вечером улетаю домой. Может быть с вами где-небудь немного посидим?Бу очиқкўнгил меҳмон йигитнинг таклифига кўнмас- ликни Сабоҳат ўзига эп кўра олмасди, албатга. Шундай бўлса-да, дабдурустдан рози бўла қолмади.— У меня же сегодня Госэкзамен.— О-о, поздравляю! Что, вы заканчивайте учёбу, что ли?— Да.— Как хорошо. А может быть, будете продолжать учебу в аспирантуре? Мой дядя ректор московского мединститута. Подумайте, помогу чем смогу.— Спасибо, я подумаю.— Давайте, договаримся так. У меня кое-какие дела до обеда, а у вас экзамен наверное в это время закон­чится. Правильно? Буду ждать вас здесь. Зайдем вот в это кафе. Немного посидим, поболтаем, а потом я помчусь в аэропорт. — Договорились? — деди Андрей «Полянка» кафесини кўрсатиб.— Договорились.— Вот как раз идёт мой автобус. Значит я в 14:00 здесь как штык, окей?!...Хоп, окей.— Тогда не прощаемся, — деди Андрей ва чаққонлик билан автобус га чиқиб олди.Сабоҳат орқа ойнадан қараб қолган бу беғубор малласоч йигит томон самимий қўл сижади. У эса қэйтариб «соат икки га, шу ерга» дея имо-ишора қилиб кулди. Сарвар эса автобус ортидан гизиллатиб кетди ва тез орада унга етиб олди. “Ишлар беш” дея ойнадан бош бармогини кўрсатди Андрей ва кейинги бекатда тушиб дўстининг елкасига бир уриб қўйди.— Так что, готовься к наступление.^— А что готовить?Андрей бармоги билан санай бошлади:— Снотворное, наркоту, шприцы... Сделаем так, когда невеста глаза откроет то у в идет себя в раю.— Что, так и будем пяднадцать дней добираться?...— Придётся помаленко дозировать. А то дорога трудная. Она может убегать и кому нужны лишные проблемы.— Да друг. Ты прав...


ИЖРО ЭТИЛГАН РОЛ


Ҳаммаси хамирдан қил суғургандек осон кечди. “Такси!” - дея қичқирди деярли ўзидан кетиб қолган Сабоҳатни суяб олган Андрей. Ғизиллаб Сарвар етиб келди. У қора кўзойнак тақиб, бошига парик соч кийиб олганди.— Нас в медгородок, к общежитию.Официантк

а аёл ёрдамлашиб уни орқа ўриндиққаўтирғизиб қўйишди. Сабоҳатнинг кўнгли айниб, қайт қила бошлади. Андрей рўмолчасини сувга пишиб унинг юзларини артди.— Извините, я помою вашу машину.Сарвар “Ҳечқиси йўқ” дегандек бош силтади ва эшиклар ёпилгач, шошилмай жўнаб кетди. Ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа туғдирмади. Йўл-йўлакай Андрей юкдондан наркоз чиқарди ва бошқа румолчага бир оз қуйиб, қизнинг юзи ва бурнини артган бўлди. Кўп ўтмай қиз бошини орқага ташлади-да, само б$^йлаб “парвоз” қила бошлади.Андрей учун бу ишлар қийин кечмади. Келинчак меҳмоннинг иззати учун айтилган вакгда ҳозиру-нозир бўлди. Йигит кабоб, бир шиша шампан виноси ва “кола” ичимлиги буюрди. Аввалига икки ёшнинг бахти учун бир қултум, сўнгра танишганлари учун, имтиҳонни муваф- фақиятли топшириб чиққани учун озгина-озгина олдилар. Иштаҳа билан кабоб едилар. Сабоҳат негадир боши айланаётганини айтди.— Бошқа ичмайсиз. Юзингизни ювиб чиқинг, гаплашиб ўтирамиз, — деди Андрей.К^зга бу таклиф маъқул бўлди ва бир дақиқагагина меҳмонни тарк этди, яна узрини айтиб кдйтиб ўгирди. Бу пайтда йигит кола га уйқу дори қўшиб улгурган эди.— Мана буни ичиб юборинг. Яхдек. Кўнглингиз очилади.Қиз ичиб юборди. Улар самимий суҳбат қура бошла- дилар. Андрей латифаларга уста эди, уни кулдириб, ўзи шампан ичиб ўтирди ва охирини иккига бўлиб қўя қолди:— Ушбу охирги қадахни чиройли дўстлигимиз учун ичамиз.— Қаллиғингиз борми?— Сиз ваъда бергандингиз. Топиб берасизми ахир?— Албатга, — деди қиз ва негадир ўзини бехол сеза бошлади. Тезроқ кетиб дам олгиси келаверди: - Шуни ичайликда, кейин уй-уйимизга кетамиз, хўпми?— Яхши сўз учун! - деди йигит рюмкани чўқиш- тириб.Киз ҳаммасини ичиб юборди ва ўрнидан турди. Лекин оёқлари ўзига бўйсунмаётганини ҳис қилди:— Илтимос, мени таксига ўтказворинг.— Хўп бўлади. Қаерга борасиз?— Талабалар шаҳарчасига, ётоқхонага.Официнтка аёл уни суяб, ёрдамлашди.Ҳадемай икки дўст “ўлжа”ни олиб, мусиқани ванг қўйганча, қўшиққа жўр бўлиб йўлга равона бўлишди. Орқа ўриндиқца ётиб силтаниб кетаётган ожиза келин ўзини қандай синоатлар кутаётганидан хали бехабар, Мансур билан сам ода бир жуфт оқ кабутарлар мисол чарх уришар, осмону-фалакда эса, гўё икки қора бур гут уларни кузатмокда эди. Негадир бургугларнинг башараси Сарварга ва Андрей ники га ўхшаб кетарди.Шу зайл Самарқандга етиб келишди ва овқатланиб олмоқчи бўлишди. “Ишқилиб уйғониб қолмасмикин” деган хавотирлик Сарварга тинчлик бермасди. Улар тамадди қилгани ўтиришди. Лекин Жаннатгор “шаҳзодаси”нинг жони халак эди. Томоғидан овқат ўтмади. Ва ниҳоят, у кўнглидагини Андрейга маълум қилди.— Ҳозир ўзига келиб қолиб дод солишни бошласа-я?— Бўлиши мумкин. — деди дўсти бамайлихотир овқатни паққос тушираркан. — Биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак.— Ё орқага қайтайликми-а?— Хой, каллаварам, аҳмоқ, чумчуқдан қўрққан аввало тариқ экмайди. Сен бўлса уни экиб, кўкартириб ҳам бўлдинг, — деди ҳамроҳи “Энди орқага қайтишни ўйлама” деган маънода.— ...Ўлиб қолса-чи?— Ўлмайди. Сафарёр концлагердаям ўлмапти-ку!— Концлагерда \ар холда одам эркин юради. Бизлар эса хали 10-15 кун йўл босишимиз керак, — деди Сарвар жиддий хавотир олиб.— Ҳа, — деди Андрей чойни хўпларкан, — бу кутил- маган ҳолат. Бақириқ-чақиригутр, йиғи-сиғи, даҳшатли нигоҳлар ва ниҳоят очлик эълон қилиниши ёки ўз жонига суиқасд. Булар ҳақида пухта ўйлаб кўрмабмиз. Қолаверса, қўл-оёқ боғлиқ ҳолда от ёки эшакда кетиш... Арава бўлсаям бошқа гап эди. Хўш, сен нимани таклиф қилмоқчисан?— Ҳайронман.— Наҳотки орзуларингга қарши борсанг. Бир ба\я қолганида-я?Мана шу бир баҳяга бошим қотаяпти-да...— Бирор аёл кишини ёлласак-чи?— Бунақа ишга ким ҳам рози бўларди?— Касал, томи кетган, деймиз.— Касал бўлса тоққа олиб кетмай, касалхонага олиб боринглар, деса-чи?— Бўпти, бу вариант ҳам бўлмайди, дейлик.— Ҳеч бўлмаса уни ҳозир овқатлантириш керак, сув бериш керак, — деди Сарвар бетоқат бўлиб.— Хўп. Унга ҳозир чой берамиз, кўкнори чой. У иштаҳани очади. Сўнгра қиймали кабоб берамиз.— Мен беролмайман, — деди Сарвар терс қараб.— Нега?— У менинг қўлимдан овқат емайди.— Бўпти, жўра, сен учун мен хизмат қиламан. Сен фақдт рулда бўласан. Орқага қарамайсан. Сен ҳамон ўша таксистсан.

Биз хамон талабалар шаҳарчаси томон кетяпмиз ва керак бўлса яна 10-15 кун юрамиз.— Отда, эшакда...?— Ҳа, лекин асло ёдингдан кўтирилмасин, бизлар роль ўйнаймиз.— Қанақа рол?— Худди кинолардагидай. У эса туш кўради ва гўё тушида биз билан юраверади. Боғлашнинг ҳам хожати йўқ.— Демак, у бемалол овқатланади, дам олади, гапла- шади.— Ҳа, дўстим, — деди Андрей зўр ғояни илгари сураётганидан ғурурланиб, - Муҳими, биз уни тўлиқ ишонтира олишимиз ва ўзимиз ҳам шунга ишонишимиз керак.— Ҳа, лекин жуда қизиқ ўйин бўлади.— Ҳечқиси йўқ. Келажакда эслашиб юрамиз.— Демак, мен таксистман.— Ҳа, ўртоқ таксист. Бизни Жаннатғорга ташлаб қўйсангиз. Лекин пулимиз йўқ. Тилламиз бор, холос. Юз минг долларлик.Эссиз, қайтим йўқ эди-ку!— Қайтими керакмас, — деди Андрей “саҳийлик" билан.Икки дўст шундай қилиб бир қарорга келишди.— Ҳа, қилмаган ишим артистлик қолувди.— Ҳеч гапмас, ҳали эр ҳам бўлишинг керак бўлади.— Буниси лекин жиддий. Лекин у мени ўзи ҳақиқий севиб қолмагунча унга яқинлашмоқчи эмасман.— Бу ишинг ҳақиқий жентльменлик бўлади. Сен мард йигитсан, Сарвар. Худо хоҳдаса, унинг муҳаббатига эришасан. Бунинг учун бир оз тер тўкишингга тўғри келади, холос.— Майли, меҳнатнинг таги роҳат, деганлар-ку!Андрей унинг елкасига симимий қўл ташлади.— Бу кунлар хали ўтиб кетади. Эслашиб юрамиз. Ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан.Улар машинани бир холи жойга тўхтатишди. Сабоҳат хамон қаттиқ уйқуда эди. У бутун йўл давомида бир-икки бор алланималар деб ғудраниб қўйди, холос. Сарвар парикни кийиб яна таксист ролига кириб олди. Дамлаб олинган гиё\ли чой, ноннинг орасига солинган кабоб, майдаланган гўшт ва колбасаларни очиб тайёрланди. Улар тўхтаган жойда кичик сой оқар ва аёл киши учун кимсасиз қулай жой эди.Андрей қизнинг бурнига нашатир спирти ҳидлатди ва сув сепди. Сабоҳат ўзига кела бошлади.— Сабоҳат, как себя чувствуешь. Тебе хорошо?Келинчак “Ҳа” ишорасини қилди-да, оҳиста бошиникўтарди.— Где мы?— В такси. Едем к тебе в медгородок. Ну ты даешь. Тебе, оказывается совсем пить нельзя. Что кушала, бросила в машину. Пришлось мыть.Қиз базўр юзларини ишқади. Ошқозонини ушлаб кўрди ва жуда очиққанини ҳис қилди. Олдида иссиқ кабоб турганини кўрди.На, выпей горячий чай. Потом пойди умойся, сходишь по своим делам, покушаешь и мы тебя отвезем. Хорошо, умница? — деди Андрей унинг тушиб турган сочини силаб қўйиб.Сабоҳат сархуш холда йигитнинг айтганини қилди. “Таксист” миқ этмай ўтирарди. У атайин радиони паст қилиб қўйиб қўйганди. Андрей тушиб орқа эшикни очди ва қизнинг тушишига кумаклашди.— Что со мной-a? Извините, что так получилось...— Ничего, бывает. Иди вот, вода хорошая. Не бойся. Мы тебя подождём в машине.Қизнинг қочиб кетиш и эҳтимоли борлиги учун у аввал теварак-атрофни ҳам ўрганиб чиққан ва бошқа эҳтиёт чораларини ҳам кўриб қўйганди. Лекин Сабоҳат ўта холсизлиги, Андрейга бўлган ишончи ва боши гир-гир айланаётгани туфайли қочишни ўйлаб ҳам кўрмади ва ўзи машинага чиқиб ўтириб, чуқур нафас олди.— Пей чай, покушай, пожалуйста.— Мне так неудобно.— Ничего. Мы тебя подождём. Эти продукты из кафе, которые я заказывал. Пришлось забрать. Дорогой, закурим,— деди у “таксист”га қараб.Улар машинадан тушишди ва қизга атайин эътибор бермай сигарета чекиша бошлашди. Бир оздан сўнг ойна тиқирлади.— Эй, поехали-а! — деди қиз.— Ничего, себе ты даешь. Всё нормально?— Вы же улететь хотели — дея қичқирди келинчак.— Да, успею. Ещё полно времени. Давайка я тебе давление проверю.— А как?— Я же врач. Приехал к вам в ТашМИ на стажи­ровку, - деди Андрей ва бир қутичани очиб, ундан дўхтирлик анжомларини чиқдрди.Қиз қаршилик қилмади. Аҳволига нима бўлганини билиш уни ҳам қизиқтирмокда эди. Охо, у тебя сильно упало давление. Это же опасно.— А что делать?— Выпить лекарство и принять укол обязательно. Я сейчас, - деди у ва қутичани кавлаштирди. Бир таблеткани олиб қўлига тутди. Бу уйқу дори эди, - На, вот запей водой.Таксист кичик бир термосни олди ва қўли қалтираб кофе қуйиб узатди. Қиз уни олиб хўплаб-хўплаб ичаркан, ўзини енгил ҳис қила бошлади. Яхши одамлар даврасида эканидан кўнгли тўлиб, кўп ўтмай яна ширин уйқуга кетди. Бунинг ҳаммаси Сарварнинг кўз ўнгида содир бўлди. У маҳбу

​​басини оҳиста ётқизиб, бошига пар ёстиқ қўйиб берди ва эгнига юмшоқ одеял ни меҳрибонлик билан тортиб қўйди.— Молодец. У тебя очень здорово получилось, — деди Сарвар дўстига қўл ташлаб, парикни ечиб ташларкан.— Учись, дорогой. Жизнь — это театр. Зачем нам лишний шум-гам!— А где ночевать будем?— В Пянджикенте. От туда, говорят самолёт в Душанбе летает. Я забронирую транзитный билет в Варшаву. Там багаж не очень внимательно проверяют.Улар йўл бўйидаги бир хонадон олди га тўхташди. Сарвар хонадон эгасини чақириб, узоқ йўлдан келаётган- ликлари туфайли жуда чарчаганликларини, хотинининг мазаси йўғутиги учун ухлаб олиши кераклигини айтиб унинг қўлига катта пул қистирди. У рози бўлди. Сабоҳатни алоҳида хонадаги кроватга кўтариб олиб бориб ётқизишди. Ўзларига эса айвон ҳам бўлаверишини айтишди. Эрталаб нонуштага яхши овқат тайёрлаб беришди. Аэрокасса га Сарвар жўнади. Бу пайтда Андрей Сабоҳатни уйғотиб овқатлантириши ва яна ётқизиб қўйиши керак эди. У бу вазифани ҳеч қийналмай бажарди. “Биз ётоқхонангдамиз.Қизлар сенга иссиқовқат қилиб чиқишди. Ичгинда, терлаб ёт. Врач сифатида буюраман” — деди у. Қиз унинг буйруғини бажарди. Ташқарига чиқиб келиб иссиқ-иссиқ гиёхпи чойдан ичиб олдида, яна ўз жойига ётиб ўраниб, уйқуга кетди.Анча фурсатдан сўнг Сарвар келди. У аэропортда ишлайдиган Сайрам исмли йигит билан танишиб келганини, бу ерда транзит билет бўлмаслиги, шу туфайли ўша йигит кимни бўлса ҳам Душанбегача бирга олиб бориб, истаган давлатига учириб юбора олишини айтиб, уй манзили ва телефонларини ёзиб берибди.- Яхши. Бўлмаса кетдикми? — деди Андрей.- Унинг аҳволи қалай?- Уйқуни уряпти, фақат ўз ётоғида.- Медгородокка етиб келибмиз-да. Энди нима қиламиз?- Энди унинг тушига кирамиз. Бошқа иложимизйўқ.- Тушида овқат ейдими, ишқилиб?- Оббо, содда-ей. Сен ҳеч қачон ухлаётиб овқат еганмисан?- Йўқ.- Ёлғон, гапиряпсан, егансан- Қачон?- Гўдаклигингда. Онангни эмиб ухлаб қолгансан.- Биз ахир...- Ўйла. Манави қовоқ каллани ишлат, — деди Андрей Сарварнинг бошини чертиб.- Янги соғилган сутни соска билан бериб кўрамиз.- Яхши фикр. Агар уни ича олса, чойни ҳам шундай ичаверади.- Демак, шўрванинг бульонини ҳам.- Баракалла. “Зиёфат”ни Жаннатғорда еяверади.Шундай қилишди. Уйқудаги малика оз бўлсада баъзан сут ва чойни “йўқ” демади. Ҳар холда машинада шундай қилиб кетишди. У ёғига худо пошшо эди...Кекса Сулаймон ота йўловчиларнинг илтимосини тинглагач, бемор аёлни тоғдаги табибга олиб бориш учун отдан кўра қўтос маъқуллигини айтди. “Пул бўлса чангалда шўрва”, деганларидек улар икки от, бир қўтос ва тўрт эшак сотиб олишиб, ўзлари йўл бошловчисиз кета бошлашди. Машинани шу ердаги бир очиқтепалик устида қолди-ришди. Сабоҳатни эса қўтосга миндириб, унинг бўйнидан қучоқлатиб, бошига ёстиқ қўйиб, яхшилаб боғлашди ва устига одеял ташлаб қўйишди. Шприц билан гиёҳванд моддадан қилинган укол, қўтоснинг қалин юнгли иссиқ бадани ва бир маромда йўрғалаб аллалаши қизга хузур бағишлади шекилли, у гўзал уйқусини давом этгирди. Баъзан эса “шаҳзодаси” унинг гунчадек лабларига сўрғич-дан чой томизиб ҳам турди. Қандай бўлмасин, тезроқ ишкалсиз, сог-омон Жаннатгорга етиб олиш ёшларнинг айни пайтдаги мақсад-муддаолари эди.
Йўловчиларнинг манзилларига тезроқ етиб олишлари учун муҳим омиллардан бири бу — вақтдан ютиш, иложи борича тўхтамаслик, фақат олга босмоқ эди. Лекин бир томони қоялардан иборат тог, бир томони жарлик, фақатгина пиёдалар юриши мумкин бўлган жойлардан карвон билан юриш, айниқса тажрибасиз йигитлар учун жуда огир кеча бошлади.Карвоннинг бошида Сарвар отни етаклаб олган холда борар, отининг эгарига арқон билан Сабоҳат ортилган қўтоснинг шохи богланган эди. Андрей эса ўз отига юк ортилган эшаклар командасини бир-бирига боглаб бошлаб борарди. Эшаклар шалпанг қулоқларини у ёқ-бу ёққа айлантириб, эгаларининг ҳаракатига гўё қулоқтутиб, “одоб сакдаб” йўлда давом этишар, лекин доимо тогу-тошда озод юришга кўниккан қўтос гашига тегаётган арқонни

Davomi bor....