June 4, 2020

Ёввойи келин.11-qism......

Ёввойи келин.11-qism......

бўлди. Эрим ҳам энди мени қабул қилмайди... - деди қиз ва йиғлаб юборди. — Энди уйимгаям боролмайман. Дўстингизни ўйлаяпсиз-ку, мени ўйламаяпсиз...— Бўпти, Сабоҳат, мен Андрей га айтаман. У бизга шаҳардан уй олиб қўяди. Бир ой ичида бу ердан кетамиз. Рози бўлсанг турмуш қурамиз. Эрингдан жавобингни оламиз. Бўптими?— Хўп — деди қиз деярли шивирлаб, — Эҳтимол отам ҳам шунда хурсанд бўларлар...Сарвар торга келганидан бери илк бор қизга қалбан разм солди. К,из эса она эчкини меҳр билан силар, кийик боласи га ўз боласидек қарамокда эди. Сабоҳат кўзларига ёш олди: «Қачон биз одамларга ўхшаб оила қурарканмиз?...» Сарвар қизнинг сумбул сочларини оҳиста силаб қўйди:— Хал и ҳаммаси яхши бўлади. Биз Москвада яшай­миз. Сен ўқишингни давом эттирасан. Бу ерда кўрган- ларинг ҳали тушга ўхшаб қолади.— Қачон кетмоқчисиз?— Рухсат берсанг, хозироқ. Лекин...— Нима «лекин»?— Сен кетиб қолмайсанми?Сабоҳат индамади. Балки Сарварни ҳайрон қолдириб, дўланазорга кириб дарахтларнинг бирига илиб қўйилган занжир ҳалқани олиб келди-да йигитнинг қўлига тутқазди. У сесканиб, юраги жизиллаб кетди.— Нима қиляпсан?— Манг, тақиб қўйинг. Калитини ҳам ола кетинг. Сарварнинг кўзларида қувонч ёшлари порлади. Униҳоят қизнинг муҳаббатига эриша бошлаганидан шод эди. У қизнинг олдига тиз чўкди:— Мени кечир, Сабоҳат — деди у ва оёқларига ҳалқани оҳиста қадаб қўйди. Ўрнидан туриб, лабидан ўпиб олди. - Мен тез қайтаман. Сени соғинаман. Фақат қўрқма. Милтиқ доим ўкданган турсин.— Хўп. Йўлга ул-бул...— Йўқ, ҳеч нарса керакмас. Фақат рюкзагимни бўшатиб бер. Ичкаридан егулик, гўшт қоқидан олиб чиқ.Қиз оёқларидаги занжирни шилдиратиб, ғор ичкарисига о\иста эмаклаб кириб кетишини йигит ҳаяжон билан кузатиб қолди ва ўзи қурбақдсимон тош сари чопди...Кўп ўтмай икки ёш дастлабки куни бу ерга келган тепалик устида пайдо бўлишди ва Сарвар огни етаклаб, жилга бўйлаб пастликка туша бошлади. Қиз у кўздан гойиб бўлгунга қадар кузатиб қолди. «Ишқилиб соғ-омон келсинда» деб қўйди Сабоҳат пичирлаб. Лекин Сарварнинг ғор соҳиби Сафарёр тоға билан хайрлашмай кетганидан ҳайрон бўлди.

ТЕМИР ПАНЖАРАДАГИ «ШАХЗОДА»


Сарвар тепаликда на «Нива»ни, касалхонадан эса, на Андрейни топа олди. Касалхонадагиларнинг айтишларича, унинг ақволи жуда оғир бўлиб, оёғида гангрена бошланиб қолганмиш. Йигитнинг юраги ачишиб кетди ва Москва билан сўзлашиш учун почта га томон чопди... Рахимзода унинг ортидан эргашди.Гўшакни Андрейнинг онаси кўтарди:— Алло, я Сарвар, друг Андрея... - дея олди у, лекин балога қолди.— Сен қанақа дўстсан? Қаерларда юрибсан? Болам шўрликни шу аҳволдаям ташлаб қўясанми?! Биз сенга ишониб юборган эди к. Ҳе, саёҳатларинг қуриб кетсин!..— Аҳволи яхшими?— ЙўҚ, ёмон. Оёғини кесишди!.. - деди аёл йиғлам- сираб.— К-кечиринг, халиги...— Нималар қилиб юрибсизлар ўзи? Гуноҳ ишлар қиллпсизлар шекилли-да. Бўлмаса худо бунчалик жазо- ламаган бўларди болам шўрликни. Сени бетингга тўғрисини айтаман, яхши дўст эмас экансан. Бирор марта хабар ҳам олмабсан.— Мен узокда эдим. Эшитдиму касалхонага келдим. Опкетишган экан-да...X5oi, айтиб қўяман. Бошқа бирор ишинг борми?- Касалхонанинг телефонини биласизми?
— Бўлмаса салом айтинг. Мен эрта—индин албагга етиб бораман. Қуруқ бормайман.— Бўпти, узум, қовун опке. Хайр.Аёл трубкани кўйиб қўйди. Сарвар ташқарига чиқиб рюкзакни бир четга қўйдида, чуқур хўрсиниб, ўйга толди. «Ёмон бўпти-ю. Оёғини кесишганмиш...» Эҳ Андрей, Андрей. Ахир сен ҳеч қандай гуноҳ иш қилганинг йўқ— ку... Нима қилсанг мен учун қилдинг. Аслида гуноҳ ишларни мен қилганман-ку! Сенинг ўрнингда мен бўлишим мумкин эди-ку!..»Оёғини у ён, бу ён ўйнатиб кўрди... «Оёқсиз у энди қандай яшайди. Хали уйланмаган. Қизлар энди тегар- микан?» Ана шундай нохуш хаёллар билан у анчагина ўтириб қолди. Бир қора курткали киши унинг ёнига ўтирди. Сигарета тутатди.— Чекасизми?— Ҳа, беринг.— Сўзлашув хонасида гапингиз қулоғимга чалиниб қолди. Дўстингизнинг аҳволи оғир шекилли. Нима бўлганди?— Тоғда йиқилиб тушувди.— Альпинист? чсизлар?
— Соқолингиз жуда ўсиб кетибди. Шаҳарда бунақа юрманг.Сарвар шундагина соқолининг ўсиб кетганини билди:— Раҳмат.— Яқин дўстингизмиди?— Ҳа. Эн

ди Москвага бориб ундан хабар олиб келишим керак.— К,андай бормоқчисиз?— Билмасам. Бошим қотиб қолди.— Асли қаерликсиз?Тошкентлик. Бу ердан Душанбе га самолёт бор дейишади.— Ҳа, бор. Кечки пайт учади. У ёкдан келиб кетади.— Мен ҳам ўша ёққа кетаётувдим. Хо\ласангиз ҳамроҳ бўлинг.— Москваники қачон учаркин?— Эртага эрталаб бўлса керак— Душанбедан бозор қилса бўладими?— Ҳа албатта. Шундоқ аэропорт яқинида «Зеленый» бозор бор. Ҳамма нарса топил ади. Самолётга м ослаб қадоқлаб ҳам беришади.— Яхши. Мен бўлмаса соч-соқолимни олдирай, аэропортда кўришамиз.Қора чарм курткали киши уни аэропортда кутиб олди:— Эҳ-ҳе, чип-чиройли йигитча экансиз-ку! Сизгаям билет заказ қилиб қўйдим. Фақат исмингизни билмадим.— Юринг.Сарвар билетни олгач, кассир қиздан сўради:— Бу ердан Москвага ёки Варшавага транзит билан учса бўладими?— Бу қийин масала.Сарвар чўнтагидан юз доллар чиқарди:— Шу билан қийин масалани ечса бўладими?— Сиз кутиб туринг, сўраб бераман.Бир оздан сўнг кассир уни чақиртирди. Рахимзода атайин газеталарни титкилаб ўтирарди.— Варшавага самолёт хафтада икки марта учади. Энди фақат уч кундан кейин Москва орқали кетаркан. Эртага бошқа вариантлар бор. Калининградга учиб, у ёгига автобус ёки поездца кетиш мумкин. Фақат билетни Душанбеда оласиз, қўнғироқ қилиб қўяман.Газета ўқиётган киши кўз қирини ташлаб қўйди. Сарвар эса «Ҳозир бир ўйлаб кўрай» дея уёқ бу ёққа юра бошлади. Рюкзак скамейкада турарди. «Москвага бориб бу молни кўтариб юргандан кўра тўғри уни Польшага ташлаб, қайтишда Андрейникига тушиб келсаммикан. Бозор ҳам қилиб юрмайман».Хой йигит. Қаерга учадиган бўлдингиз?— Майли, Калининградга. Ишқилиб эртага етиб бора- манми?— Ҳа, албатта кечгача етиб борасиз.— Бор таваккал - деб қўйди Сарвар ўзича ғудраниб.Сарвар Калининградга ярим тунда етиб борди.Чиқишда яна бир текширувдан ўтказишди.— Сарвар Шоазимович, қаерга бормоқчисиз? - деб сўради божхона назоратчиси унинг кўзларига тик боқиб.— Польша бозорига.— Яхши. Сизга оқ йўл - деди назоратчи.Кўп ўтмай назоратчи олдида чарм курткали киши ҳам пайдо бўлди.Шундай қилиб Сарварни чегарада, божхона постида далилий ашё билан қўлга олишди. Тожикистон ва россия- лик жиноят қидирув бўлими ходимларининг ҳамкорликдаги операциялари муваффақиятли якунланди:Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Сарвар Шоҳайдаров тўрт кило-ю 252 грамм қорадори билан қўлга олинганлиги ҳақида маҳаллий матбуотда эълон қилинди. Уни узоқ муддатга ҳукм қилишди...Жаннатғордагилар бу ишлардан бехабар бўлишса, тошкентликлар аллақачон унинг йигирмасини ўтказиб бўлишган, Андрей эса оёғидан ажраб, бу пайтда тушкунлик оғушида юзтубан ётган эди.* * *Андрей фақат уч ойдан кейин ногиронликка бир оз кўникма ҳосил қилиб, аравачада юра бошлагандагина Сарварнинг уйига - Тошкентга қўнғироқ қилди:— Вой, уч ой бурун ўртоғингиз ҳалок бўлган-ку! Нима, хабарингиз йўқмиди? — деди ойиси хайрон бўлиб.— Нима? Йўқ. Қандай қилиб?— Шу пайтгача қдерда эдингиз? Ўғлим билан тоққа бирга кетгандингиз-ку?!— Мен тоғда йиқилиб тушувдим. Москвага олиб кетишувди. Ҳозир оёғимни кесишган, ногиронман.- Э... шунақами, худойим сабр берсин. Омон қопсиз, шукур ҚИЛИНГ.- Сиз ҳам таъзиямни қабул қилинг, онажон.- Ҳай, рахмат. Бир келинг Тошкентга.- У қандай ҳалокат бўлди?- Машинасида, «Нива»да, жарга тушиб кетганмиш.- Ёмон бўпти, афсус. Бехабар қолибманда, узр, онажон.- Нимаям қилардик. Худони ишлари шунақа эканда, — деди аёл йиғламсираб.- Машинада бир ўзи эканми?- Йўқ, анави ёқгирадиган қизи ҳам бор экан. У янги эрга теккан эди. Ўша қиз бошига бало бўлди-да.- Сабоҳатми9- Ҳа-ҳа, уни билармидингиз?- Ҳа, бир айтувди.- Сизга уни «опқочиб кетаман» деганмиди?- ...Йўқ. Айтмаганди.- Хўп майли, ўғлим. Омон бўлинг.- Хайр, онажон. Соғ бўлинг.Андрей ўйланиб қолди... Демак, ўшанда «Сарвар қизни топган, кейин ортига қайтган, машинага ўтириш-ган... Тўхта-тўхта, мен ахир калитни бир чўпон болага берувдим-ку!..»Шу пайт онаси кофе олиб кирди:- Протезинг тайёр бўлганмиш. Энди юришни машқ қиласан.- Ойи, анави тошкентлик ўртоғим уч ой бурун ҳдлок бўлганмиш.- Йўғе, икки ой бурун уйга қўнғироқ қилувди-ку!- Нима? Қачон?- Сен касалхонада огир ётган эдинг. Мен уни уришиб бердим. Аҳволингни ай

тди м.- Нима дедингиз?- «Яхши ўртоқ эмас экансан, ўғлимни шу аҳволга ташлаб қўйиб, хабар олмабсан» дедим.- У нима деди? - деб сўради Андрей кўзлари чақнаб.Эртагаёқ Москвага етиб бораман. Хабар оламан» де ганди.— Нималар деяпсиз? Нега буни менга айтмадингиз?— Келмади-ку! Яна «Ҳўлми, қуруқми», бир нима олиб келаман деди. «Узум, қовун олиб келавер» дедим.— Воҳ! — деб юборди Андрей, бошини чангаллаб — У тирик экан ойи, тирик! Лекин қаерда экан-а?— Билмасам, — деди онаси хайрон бўлиб.Андрейнинг кўнглида бир ноҳуш фикр пайдо бўлди:«Демак, у қўлга тушган. Лекин қаерда? Уни қутқариш керак. Қизиқ, Сабоҳат қаерда қолди экан-а? Эҳ-\а, ахир мен польшаликлардан икки юз минг доллар олиб қўйганман-ку!..


.»ЁВВОЙИ ТАБИБА

Сабоҳатнинг бедарак йўқолгани ва унинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар Эрдавлат акаларнинг хонадонини ҳам, тўй—тўйчиқларига бош бўлган мақалла-кҒйдагиларни ҳам оғир қайғуга солди.— Фалокат оёқ остида деб шуни айтадилар-да, — деди чуқур хўрсиниб Эрдавлат ака.— Чиллали келинниям ёлғиз юборадими-я?! Мен ўзим бирга борсам бўларкан. Уни жинлар йўлдан урган, жинлар.— Жин эмас, банги йигит. Ҳамма билади-ку! — деди Мансур маъюс.— Ҳа ўғлим. Қанча орзу-ҳавас қилган эдик-а, такдир насиб қилмади. Нимаям қилардик. Хали ёшсан. Пешо-нангта шу ёзилган эканда.Мансур бошини хам қилиб, тебратиб ўтирарди. Сабоҳатнинг жилмайиб турган че.ҳраси кўз олдидан кетмаётганди. «Ифлос, наркоман...» деб қўйди у ғудраниб.— Қўлимиздан энди ҳеч нима келмайди. Ўғлим, оғир бўл, — деди отаси.— Нима бўлсаям яхши қиз эди. Худо хоқласа ҳамма маросимларини ўтказамиз. Руҳи шод бўлади, - деди ойиси Ширмоной кўз ёшларини артиб.Келиб-кетиб турган маҳалла фаолларининг ҳаммаси Мансур га далда бўлишмокда эди.Сабоҳат Сарварни кузатган кун и, бешкапаликлар ҳамжиҳатлик билан унинг «йигирмаси»ни ўгказишди.
Сабоҳат аслида улкан орзулар оғушида яшай бошлади. У мўйсафидга қарар, уни ювиб тарар, занжирларини шариллатиб ташқарига эмаклаб чиқар, олдига тўдалашиб келган она эчкиларни силаб-сийпаб, уларни соғарди. Энди сув ичгани келадиган кийик ва жайронлар ҳам ундан ҳайиқмай қолишганди. Улар бу беозор қизни узокдан кўрардиларда, шалпанг қулоқларини диккайтириб олиб сув ичишни давом эттиришар ёки янги униб чиқаётган майсалардан чўқилаб юраверишарди. Айниқса кийик боласи унга жуда ўрганиб қолди. Fop га кирса, ғорга, ташқарига чиқса, ташқарига ҳудди кучукдай эргашиб юраверарди. Келинчак бутун дарду алами ва орзуларини у билан ёлғиз қолганида, гоҳида улкан тошлар тепасида, гоҳида эса, жилға бўйига ўтириб сўзлаб берарди. Кийик боласи, унинг фарзандидай бўлиб қолди. Уни «Жайронча» деб чақира бошлади.— Жайрончам мени. Қани, манави сутни ичиб олинг- чи! Ҳадемай катта бўласиз, тошлардан-тошларга сакраб юрасиз, хўпми.Жайронча қизнинг кўзларига мўлтиллаб миннатдор тикиларди. Баъзан оҳиста маъраб ҳам қўярди. Бундан келинчак севиниб кетар, уни бағрига босиб, юзини юзига ишқалаб эркаларди.— Қани энди борақолинг, бир чопқиллаб, айланиб келинг-чи, — дерди келинчак уни қўйиб юбориб. - Айланиб кетай, ўзимни овунчоғимдан.Кунлар ўтаверди. Қиз тиним билмас, яқинлашиб келаётган қиш учун ўтин ва хашак тайёрлар, тоғ ёнбағирларини кезиб, турли гиёҳлар, тоғ меваларидан териб келиб қуритарди. Бу ерда ёнғоқ, ёввойи олма, ўрик, олча, зирк, дўлана, маймунжон каби мевалар ғарқ пишиб ётар, арча ораларида эса какликлар ҳудди товуғугар каби сайр қилиб юришарди. Айниқса тонг саҳардан булбулу какликларнинг хониш қилиши ва бошқа қушларнинг тинимсиз чуғурлаши дилни яйратарди. Белдан баланд келадиган турли тоғ гуллари билан тўшалган очиқ тепаликларни кезиш, ранго-ранг муаттар ҳидлардан баҳраманд бўлиш, узала тушиболиб, мовий осмондаги оқ парча булутларни кузатиб ётиш тобора қизга завқ бағишлай бошлади. Сар вар айтгандек, жаннатмисол бу ер га тез орада кўника бошлади.Мўйсафидни ҳам илк бор ташқарига олиб чиқди. У а вал л о ўзига бир асо ясаб олди ва оҳиста юриб ҳали қиз юрмаган, билмаган, кўрмаган хўжалиги билан бирма-бир таништиришда давом этди.— Эссиз, ўшанда отимни ҳам отиб кетишди. Бўлмаса сен га янада ажойиб жойларни кўрсатардим.— Бу ерлар ҳам қолишмайди, ўзим вақт бўлганиди айланиб келяпман.— Хув анаву тепалик

орқасидаги шаршарани бориб кўрдингми?— Йўқ, узоққа бормаяпман, — деди қиз оёкдарига ишора қилиб.— Ие, Сарвар сени занжирлаб кетдими?, ,

ва ўтириб занжир ҳалқаларниушлаб кўрди. - Оёғингни шилиб юборибдику, қизим. Буни олиб ташлаш керак. Афсус, болғадан бўлак асбобим йўқда. Ҳеч бўлмаса занжирнинг ўртасидан қирқамиз. Ҳар ҳолда каттароқ қадам ташлаб, ўша шаршарани кўриб келасан.— Йўқ, отажон. Сарвар акам келишса бошқа хаёлга боришлари мумкин. Унда гўё мен қочишга уриниб кўргандай бўлиб қоламан-ку! Ҳадемай ўзлари келадилар, ўз қўллари билан ҳалқани ечадилар. Мен бу ҳалқани садоқатимиз рамзи деб биламан.Мўйсафиднинг оғзи ярим очилиб, танг қолди:Раҳмат, баракалла қизим, — деди у қойил қолиб.— Ўшанда шаршарага учаламиз бирга борамиз.— Худо хо\ласа. Лекин мен энди ил гари гиде к эмас- ман. Тобора ҳолим қуриб бораяпти.— Тоғажон, сиз неча йилдан бери бу ерда ёлғиз яшайсиз?— Ўтгиз йиллар бўлди.— Эҳ-\е, касал бўлиб қолсангиз нима қилардингиз?— Мен ҳеч қачон касал бўлмаганман, қизим. Агар манави дайди ўқ тегмаганида эди...— Қизиқ, — деди қиз ажабланиб. — Инсон дўхтирга мурожаат қилмай узоқ йил қандай яшаши мумкин?— Табобатни билмайдиганлар худди шундай фикр қилишади. Билсанг одамлар ҳам анаву ҳдйвонлар каби табиатнинг бир маҳсулидир. Қуёшдан нур олади, сув ичади, ўт—ўлан, мева ейди. Ёки бўлмаса турли ўт-ўланларни еб яшайдиган жониворларнинг гўшти, сути, тухумини истеъмол қилади. Мана шу атрофимизда ўсиб унаётган ҳар бир ўсимликда инсон ҳаёти учун зарур бўлган ҳамма нарса бор. Фақат улардан тўғри фойдалана билиш керак. Сизлар эса тайёр сунъий дори-дармонларга ўрганиб қолгансизлар. Мана масалан, манави дўланани олайлик. Буни доим дамлаб чой ўрнида ичиб турилса қон суйилишини яхши ушлаб туради, юракнинг ишлаш фаолияти бир маромда бўлади. Сизлар бўлсангиз дарров аспиринга чопасизлар. Тўғри, қон суйилади, лекин ошқозонда яра пайдо бўла бошлайди-да.— Ўҳ-ҳў. Нима, сиз хозирги замон медицинасини тан олмайсизми?— Медицина яхши, бир жойинг синса, чиқса, эҳтимол тезроқдаволар, лекин дўхтирлар инсон мижозини ҳисобга олмай туриб, билиб-билмай дориларни ёзиб бераверишади. Бу дорйлар фақат мижозингга тўғри келиб қолсагина ёрдам беради, холос.— Қизиқ, мен бу ҳақда билмас эканман. Демак мижозга қараб даволаниш керак экан-да!— Ҳа, бу жуда катта дунёвий муаммо. Қани энди шуни қўллай билишганида эди, неча-неча одамларнинг ҳаёти сақланиб қолинган, умрларига умр қўшилган бўлармиди. Афсус... - деди мўйсафид бош силкиб, - Менинг ҳам умрим тугаб боряпти. Ҳеч бўлмаса юз ёшга кирмоқчи эдим. Анаву ўқ менинг йигирма йиллик умримни олиб кетганга ўхшайди. — деди чол хўрсиниб.— Ибн Сино китобларини ўқиганмисиз?— Ўқиш ҳам гапми, қизим, мен уларни амалда қўллаб ҳам кўрганман. Лекин унинг мижоз ҳақидаги фикрларидан медицинада негадир фойдаланилмайди.— Мижозни қандай аниқласа бўлади?— Афсус, буни тез аниқдаб бўлмайди. Худди қонни, сийдикни таҳлил қилгандай унинг ҳам йўлини топса бўлади. Табиблар эса узоқтажрибаларига асосланишади.— Сизнинг фикрингиз олим, профессорларникига ўхшаб кетаркан.— Ўша олиму-профессорларинг табиат қўйнига келиб яшай олсайди. Ўз тажрибаларини шу ерда ўтказишсайди. Афсуски, улар тўрт бурчак каталакка ўралиб олиб, ўзларини қуш каби қафасга қамаб, табиатнинг бир бўлаги эканликларини унугиб, янги чиққан дориларни ўрганиб ўтираверишади. Дорини чиқараётганлар эса уни кўпроқ сотиш ғамида эканлигини тушунишни исташмайди.— Ҳа... - деди қиз Сафарёр тоғанинг фикрларини тасдиқлаб, — Дорилар шундай кўпайиб кетдики, телеви- зорлар, газеталар унинг рекламасидан бўшамай қолди. Мақгайверишади, мак^айверишади.— Дорини мақтаб бўлмайди. Иннайкейин, бозорда ўтмайдиган молни мақталади.. Агар мақтаган дорини ичаверадиган бўлсанг, унда дўхтирниям, табибниям кераги бўлмайди.— Ҳа, сиз ҳақсиз, тоғажон, демак уларнинг мақсади одамларни даволаш эмас, яратган дориларни кўпроқ сотиб даромад олиш экан-да.— Ҳа, қизим. Бу ёмон оқибатларга олиб келади. Касаллик кўпаяди, асло камаймайди.Сабоҳат мўйсафиднингтеран фикрларидан танг қодди.
Инсоннинг дунёвий муаммоларини тоғу тошда яшаса ҳам яхши биладиган, табобат илмини пухта эгаллаган бу кишига ҳурмати жуда ҳам ошиб кетди.У кишин

и шу кунгача оддий яраланган бемордай кўриб келган бўлса, қизнинг олдида энди у етук табиб сифатида намоён бўлди. Унга шогирд тушишни, билим ва тажрибаларини эгаллашни жуда-жуда истади. Эҳгимол яқин келажагида айнан мана шу соҳада илмий иш олиб борар. Инсониятнинг глобал муаммоларидан бирини ҳал қилишга қолган умрини сарфлар. Ахир инсон ва табиат, экология, инсон умрини ўзгартириш, соғлом келажак авлод туғилишини таъминлаш мавзулари ўта долзарб эмасми?«Бўлди, мен бу кишининг этагидан маҳкам тутганим бўлсин. Уни худо менга Хизир бобо каби йўлиқгирган бўлса ажабмас. Эҳтимол тақциримга бекорга мана шу тоғу тошлар ёзилмагандир» деди қиз фикран. У кўзларини юмиб қатьий а\д қилди. Кўз олдига ўзининг кандидатлик, докторлик диссертация ёкдаётганлари, халқаро анжуман-ларда маъруза қилаётгани ва дадасининг бир даста гул ушлаб турганини келтирди. Мана шу кўриниш унинг орзу-умидларига, мақсадига айланди.«Эҳ, Сарвар акам тезроқ келақолсайди! Бу ниятларимни у кишига айтган бўлардим. Албатта у хурсанд бўларди, мени қўлларди. Худо хоқласа, бизлар бахтли турмуш қурамиз, фарзандларимиз бўлади».Бахтга қарши бир ой ўтса ҳам, уч ой ўтиб баҳор келса ҳам, ёз ўтиб яна совуқ тушса ҳам Сарвардан дарак бўлмади. Келинчак умидини узмади. Кишанни ҳам бузмади. Уни кутди. Келинчак г^ё тепаликдаги қотиб қолган қоя тошларнинг бирига аиланди...Ковакдан кириб-чиқаверганидан унинг устки кийими йиртилиб битган, янги уст-бошларни эса ҳайвон терила-ридан тикиб олганди. Ковакдан ўтаётганда ёки тўқайзорда юрганда, меваларни тераётганида тери кийимлар туфайли бадан тилинмасди. Пардоз қилишнинг ҳам, сочларни тарайверишни ҳам энди хожати йўқцек эди.Ким ҳам кўрарди. Ҳар бир янги гиёҳ, ҳар бир ҳашарот, илдизу япроқ унинг назаридан четда қолмас. Улар ҳақида мукаммалроқ билишни истар ва борлиқни унутиб, тиббист илмининг янги қирраларини очишга ўзини бахшида қилган ёввойи табиба аёлга айланиб бораётганди...

ЯНГИ РЕЖАЛАР САРИ


Сарварни қўлга олган ҳуқуқ-тартибот ходимлари польшалик ҳамкорлари билан биргаликда операцияни давом этдиришмоқчи бўлишди. Лекин Сарвар Андрейнинг ҳамкорларини сотмади. «Ҳеч кимни танимайман, «қорахон»ни Польша бозорига биринчи марта таваккал олиб кетаётгандим» деб туриб олди. Қаердан олганини ҳам айтмади. Тасодифан
1
Х)ғдан топиб олганмиш. Албагга бундай гапларга терговчиларни ишонтириш учун катта бардош ва матонат керак эди. Ҳаммасига чидади. У калтакланар экан, кўз ўнгида занжирбанд Сабоҳат «Нима қип қўйдингиз, Сарвар ака? Мен ахир сизни кутаяпман» деса, Сафарёр тоға жиддий қиёфада намоён бўлиб, «Мен бошқа гуноҳ иш қилмайман. Сенга молни бермайман!» дея ҳайқирар эди. Ниҳоят, бир ой азоблардан сўнг суд ҳукм қилди ва уни кучайтирилган режимдаги турмалардан бирига тиқиб қўйишдиСарварнинг ҳаётидаги энг изтиробли кунлар бошлан- ди. Шошма-шошарлик билан ёмон иш қилиб қўйганини англаб етди. «Энди Андрей нима қилади, ўлганни устига тепган бўлди-ку? Икки юз минг доллар-а! Уни қандай тўлайди?» деган нохуш ўй бир томондан қийнаса, иккинчи томондан занжирбанд Сабоҳатнинг тақдирини ўйлаб хуноби ошарди.«Мен аҳмоқ нима қип қуйдим-а? У тақдирига тан бериб эцдишна менга мойиллик бераетгандк Нима бўлсаям қочишим керак. Бўлмаса Сабоҳатнинг ҳаёти расво бўлади. Мени ғирт номард деб ўйлайди. Кетишим керак. Шаҳарга умуман келмаймиз. Ўша ғорда яшайверамиз. Мен уни кўндираман. Кўкнори экмаймиз. Ҳеч ким- бизни топа олмайди» дея такрор ва такрор фикрларди у.Тез орада турма ҳаётига кўника борди ва бошқа маҳбуслардан деярли фарқи қолмади. У ердаги жиноятчилар ичида «Нарката»лар, яъни наркотик билан қўлга олинганлар бир-бирини қўллаши, ҳамдард бўлиши одатий хол эди. Тез орада бу тоифадагилар Сарварни ҳам ўз қаторларига қўшиб олдилар. Бу гуруҳнинг бошқа жиноятчи гурдаардан фарқи шунда эдики, улар акд билан иш юрита олувчи, кўпроқ наркобизнес билан шуғулланувчи удда- бурон кишилардан иборат эди. Албатта Сарвардан унинг мақсад-муддаосини гуруҳ сардорлари суриштиришди. Шу жумладан жабрланувчи сифатида унинг такдирини ўзла- рича таҳлил ва мулоҳаза қилишди.

​​Очиқ майдонга чиққанларида, ошхонада кимлар агент экани, кимлардан эҳтиёт бўлиши ва кимга қанақа муомалада бўлиши кераклиги ҳақида билдириб, уни ўз ҳимояларига олганлик- ларини маълум қилишди. Чунки катта суммадаги пулга тушиб қолганлиги ва бу пул ни албатта қайтариш лозим бўлишини, йўқса уни ва унинг яқинларини ўлдириб кетишлари мумкинлигини яхши билишар, бу «тузоқ»дан йигитчани чиқариб олиш чорасини излашарди.Улар ҳам Сарварнинг я гона ум иди га айланди. Чунки фақат уларнинг ёрдами билангина Андрей ёки унинг польшалик дўстлари билан богланиш мумкин эди. Сўнгра эса уларнинг ёрдами билан қамоқдан қутулиш чорасини кўрса бўларди. Бу қалтис иш қуруқцан-қуруқ бўлмайди, албатта. Озод қилганлари учун катта пул ёки тилла бериш керак бўлади. Бу эса горда бор. Демак ум ид қилса, қочса бўлади. Лекин Жаннатгорга бирга боришга ким кўнаркин? Бу энди турмадошларининг муаммоси эди. Уларни барибир яна қора дори қизиқгириши табиий. Кейин бир ran бўлар. Энг муҳими Сабоҳатнинг олдига тезроқ қайтиб бориши керак. Сафарёрга ўхшаб бир умр ўша табиат қўйнида яшаса ҳам майли. Турмада ким билади, уни нималар кутмокда. Бу ерда қандайдир ички жанжаллар туфайли бирор каллаке- сарнинг қўлида ўлиб кетгандан кўра севгилиси билан тоғу

Давоми бор......