June 4, 2020

Ёввойи келин 16 _ қисм...

Ёввойи келин 16 _ қисм...

қилишга бағишлайман. Уларни даволайман. Сен ҳам албатга шу ишни қил.— Албатга, устоз. Айниқса сиздан ўрганган умр узайтириш борасидаги амаллар устида иш олиб бораман.— Яна қандай муаммоли касалликлар бор, қизим?— Рак касали, бангилик. Яна СПИД деганиям чиққан. Буларни дарди бедаво дейишади.— СПИД дегани нима экан?— Иммунитет танқислиги туфайлй одам организ- мининг вирусларга қаршилик қила олмай қолиши.— Юқумлими?-Ҳ а.— Вабога ўхшайдими?— Йўқ.— Унда давосини топса бўларкан.— Бангиликни-чи?— Бу жуда қийин масала... — дея ўйланиб қолди мўй- сафид ва эшагини бир ниқгаб қўйдида, сўзида давом этди:— Бунинг учун $чиа банги, яъни беморнинг иродаси жуда кучли бўлиши, ўз хоҳиши билан даволанишни ихтиёр қилиши, ўзини руҳан тайёрлай билиши керак. Ривоят қилишларича, Бухоро амири оғир бетоб бўлиб қолибди. Унинг иштаҳаси йўқолиб, озиб-тўзиб кета бошлабди. Шунда унинг ҳузурига ўша даврда Бухорода ном чиқарган табиблардан бирини олиб келишибди. У табиб амирга чилимда наша чекиш ва кўкнори ичишни тавсия қилибди. Бемор ҳақиқатдан ҳам иштаҳага кириб ўзига кела бошлабди. Табибга таҳсинлар айтишиб, изззат-икром кўрсатишибди. Лекин орада бир ойлар ўтгач, наша чекмай, кўкнори ичмай қўйган амирни бошқа бир дард тута бошлабди. Бироқ у табибни топиша олмабди.— Кейин нима бўпти? — деб сўради Сабоҳат қизиқиб.— Кейин Ибн Синони олиб келишибди. Буюк хаким беморни кўрибоқ, “Амир банги бўлиб қолибди” деб айтибди. Уламоларнинг бундан жаҳллари чиқибди ва дағдаға қилиб ундан беморни даволашни талаб қилишибди. Ибн Сино эса “Бўлмаса менга нарвон келтиринглар!” дебди. Нарвонни келтиришибди. “Уни маҳкам тик ушлаб туринглар” — дебди табиб ва нарвон устига ўзи чиқиб, орқасидан қайтиб тушибдида, ҳаммани хайратда қолдириб кета бошлабди. “Хой тўхтанг, беморни даволамайсизми?” — дейишибди уламолар. Шунда у тўхтаб, “Бемор нарвон устида турибди, энди уни қандай чиқарилган бўлса, худди шундай олиб тушиш керак” деган экан.Қиз хайрон бўлди.— Тушунмадим. Бу нима дегани экан?— Бу дегани “Олдинги табиб беморнинг иштаҳасини очмоқ учун нашанинг дозасини қандай ошириб берган бўлса, энди фақат шундай йўл билан камайтириб даволаш мумкин, бошқа йўли йўқ” дегани.— Бу демак “Нарвон усули” денг.— Ҳа. Бу лекин жуда узоқ давом этади. Бунда инсон қони тўла заҳарланган бўлади. Агар юраги қувватсиз бўлса узоққа бормайди.Қизғин сухбат билан дарё ёқалаб боришар экан, энди тез-тез йўловчиларга ҳам дуч келиша бошлашди. Улар салом бериб ўтишар экан, рўдапо кийинган икки тоғлик йўловчининг ортидан суқпаниб қараб қолишарди. Ха демай тош йўлга, сўнгра асфальтланган йўлга ҳам чиқиб боришди. Онда-сонда ўтиб турган замонавий автомобилларни кўриб Сафарёр хайратланарди. Бир жойда тупроқни сураётган булдозер ва ариқ кавлаётган экскваторга дуч келишди.— Эҳ-ҳе, танкаларни шунақа қилиб ишлатсаям бўлар эканку, — деди у чиндан ажабланиб. - Агар урушдаги ҳамма танкаларни теп-текис қилиб ташлашлари ҳеч ran эмас экан.Бу гапга Сабоҳат қотиб-қотиб кулди. Унинг беғубор кулгуси билан машиналар овози уйғунлашиб кетди. Бир жойда шаҳарда^дам олгани чиққан йигит ва қизларга дуч келишди. Улар соҳил бўйида деярли ҳаммалари чўмилиш кийимида эдилар. Кимдир офтобда тобланиб ётар, кимдир қармокда балиқ тутар, бошқалари даврада дастурхон атрофида қадаҳларни уриштириб, тамадди қилишмоқда,икки жуфт ёшлар эса баланд қўйиб қўйилган мусиқага европача рақс тушишмоқда эди. Улар га кўзи тушган мўйсафид “Астахфируллоҳ!...” деб юборди ва улар га қарамасликка ҳаракат қилиб эшагини жадаллатди.— Вой, анави ёввойиларни қаранглар, - деди бир қиз.— Яхшимисизлар?! — деб қўл силтаб қўйди Сабоҳат уларнинг эьтиборларини жалб қилганини тушуниб.— Улар билан ишинг бўлмасин, юр тез! — деди мўйсафид.— Келинглар, овкдтланиб кетинглар! — дея қичқирди бир йигит.— Йўқ раҳмат, яхши қолинглар! — деди Сабоҳат.— Тавба, шунақаям шарманда бўлишадими? — деди Сафарёр бошини асабий ликиллатиб.— Вой, нега унакд дейсиз. Бу ҳозирги замон ёшлари- да. Шунчаки дам олишаяпти. Шаҳарлик талабалар булишса керак.— Кечагина паранжи ўраб юришганди-ку. Мусулмон- чилик, шарм-ҳаё деган нарсалар бор, ахир.— Тўғри, лекин замон ўзгариб, европачал

ашиб кетиляптида.— Бу ким га керак? Бизнинг ўз миллийлигимиз, урф- одатларимиз бор. Уларни қадрлашимиз, эхгиёт қилишимиз керак. Миллий кийимларимизни ҳам аждодларимиз табиат, иқлим-шароитга мосЛаб яратишган. Демакки, булар ҳам маҳаллий аҳолимизни турли касалликлар, офтоб, намлик ва ўта қуруқликдан асрайди. Масалан, Сахрои Кабирда эркаклар ҳам паранжи ўраб юришади, чунки кучли қуёш нурини қайтаради. Шимолда пўстин, кийгиз этик кийи- шади. Бизда эркаклар қишда пахтали чопон, ёзда пахталик яктак-чорси, бошга қора дўппи кийишлари бежиз эмас. Ҳаммасининг ўз икдимга хос ўз сир-асрори бор.Сабоҳат устозининг теран фикрларига қойил қолди.— Мен бу ҳакда ўйлаб кўрмаган эканман. Бизда пахтали чопон, дўппини фақат совуқ маросимлардагина кийишади. Ҳажга бориб келганлар бўлса, арабча узун оқ кийим кийиб олишади.Демак, хозирги одамлар дин билан миллийликни фарқига боришмай қолишибди-да. Бу уларнинг ожизлиги, манмансирашлари холос.Ана шундай ўзаро қизғин суҳбат ва бир жуфт эшак туёкдарининг бир маромда асфальт йўл ёқалаб “тақ-туқ”лаб боришлари туфайлй кечки пайт Чўнғара қишло-ғидаги “Йигитпирим” зиёратгоҳига етиб олишди. У ерда сувлари улкан тошлар орасидан сизиб чиқиб бир ариқ бўлиб оқувчи булоқлар бор экан. Улар шу сувдан аввало юз-кўзларини ювиб, тўйиб ичиб олишди.— Жаннатғорнинг сувига ўхшамас экан, — деди Сабоҳат.— Ҳа, албатга. У маъданли сув эди. таркибида ҳар хил фойдали тузлар кўп эди.— Хуш келибсизлар, азиз меҳмонлар! — деб қолди шу пайт бир ўрта ёшлардаги замонавий кийинган бир йигит.— Ассалому алайкум, — дея сўрашди Сафарёр.— Бизлар зиёратга келгандик. Анави хужрада ўтириб- миз. Сизларга кўзим тушиб қолди. Меҳмонга ўхшайсизлар, бу ернинг девзира гурунчда^бир чўқим ош қилгандик, марҳамат қилинглар.— У ерда аёллар ҳам борми?— Аёллар алоҳида ўтиришибди. Қариндошлар бир тўпланиб келувдик. Ошни еймиз-у, қайтамиз.— Э яхши. Ош емаганимгаям 40 йил бўлувди. Юрақол қизим, рисқ-насибадан юз ўгириб бўлмайди. Сизлар қаер- дан келдинглар? — деб сўради Сафарёр сертакаллуф йи- гитдан.— Бизлар Чимён деган қишлоқдан. Шоир Уувай- донинг ватани, ҳамма келиб даволанадиган катга сихатгоҳ бор-у, билсангиз керак. Исмим Муроджон.— Йўқ, билмайман. Тоғу-тошда юрганимга қирқ йилдан ошди. Бизлар табибмиз. Бу қиз менинг шогирдим. Ўзи дўхтир, тиббиёт бўйича илмий иш олиб боряпти.— Ие, унда ҳамкасб эканмиз. Мен ўша сихатгоҳда ишлайман, — деди Муроджон Сабоҳатнинг тўзиб кетган сочлари, пўстак уст-боши, сарғайиб кетган тишларига ажабланиб қараб қўяр экан.— Қайси соҳанинг дўхтирисиз? - деб сўради Сабоҳат.— Андролог. Тушунсангиз керак.— Бу нима дегани, қизим?— Эркаклар касалликлари бўйича мутахассис.— Э шундайми? Унда сизга иш кўпайибди-да. Хозир йўл-йўлакай дарёнинг яхдек сувида чўмилаётган ёш йигитларни кўрдик. Мижозларингиз кўпайяпти шекилли.— Ҳа, — деди Муроджон уларни хужрага бошлаб кираркан, — Простата бези эркакларнинг нозик, иккинчи юраги ҳисобланади. У тез шамоллайди, бепуштликка олиб келади. Ёшлар бунга аҳамият беришмайди.— Лўли эркаклар хотинлари билан аразлашса нима қилишар экан, биласизми?— Йўқ.— Совуқ тошнинг устига ўтириб олишаркан, — деди Сафарёр хо-холаб кулиб.— Кейинчи? - деб сўради Муроджон ҳам кулгига қўшилиб.— Кейин хотиннинг ўзи ялиниб келаркан.Ош устида Сафарёр даврадагиларни ўзига қдратиб ҳар хил хазил-мутойибалар қилиб ўтирди. Суҳбат мавзуси эркакларнинг тобора нозиклашиб бораётгани, унинг даволаш усуллари ҳақида бориб, ҳатто аждодларимизнинг отни эгарсиз миниб юришлари ҳам бежиз бўлмаганлигига қадар етиб борди. Сабоҳат эса, аксинча, аёллар даврасида жим ва тортиниб ўтирар, совун кўрмаган, ёрилиб қорайиб кетган қўллари ва беўхшов ўсиб кетган тирноқларидан, оёғида кўриниб турган занжир халқа қолдирган яралардан хижолат бўлаётган, шу туфайли ҳам, қанчалар ош егиси келаётган бўлса ҳам иштаҳаси бўғилиб ея олмади. Аёллар ҳам бу ёввойи-дайди қизнинг қаердан келиб қолганига хайрон бўлиб, уни бошлаб келган Муроджондан хафа эдилар.“Тавба, — деб қўйди хаёлан Муроджоннинг хотини Лазокат. — Овқатнинг устига кимни бўлса бошлаб келишаверарканда, хали бир уришиб қўяй...” У ҳам сихатгоҳнинг тиббиёт ходимаси бўлгани учун аёл киши- нинг ўзига қарамай, айн

иқса, санитария-гигиена қоида- ларига амал қилмай юришини тасаввур қила олмасди.— Олин г меҳмон, уялманг, — деди аёллардан бири.Ош деярли ейилмади. Иштаҳалари бўғилгани табиийэди. Эркаклар даврасида эса ош ейилиб, товокдарга чой қуйилиб айлантириб ичиб ҳам чиқилди. Сўнгра Сафарёр яхши дуои-фотиҳа қилди.Ташқарига чиқишгач, Лазокат Муроджоннинг бир четга тортиб уришиб берди.— Вей хотин, нималар деяпсан?! Ахир у асприрант, ТошМИни тугатган аёл экан. Илмий иш қиламан деб тогу- тошларга чиқиб кетган экан-да...“Вой тавба” дея Лазокат анграйиб қолди ва Сабоҳат ҳақида ёмон фикрга борганидан ўзини ноқулай сезди. Шу туфайлими, бир четда ийманиб турган “аспирант қиз”нинг олдига хайрлашиш учун бориб узрини айтди.— Чимёнга, бизнинг сихатгоҳга боринг. Яхшилаб даволаниб ўзингизга келиб оласиз. Ҳамкасб эканмиз. Тиббиёт соҳасида биз ҳам яхши ишларни амалга оши-раяпмиз.— Шунақами? Масалан қанақа амаллар?— Масалан, инсон умрини узайтириш бўйича биз фойдаланаётган олтингугуртли сувдан яхшиси йўқ.— Нима учун? Уни ичиб бўлмайди-ку.— Ҳа, тўгри. Даволанувчилар ванна қабул қилишади. Дори сув организмга тери орқали ўтиб, қон айланишини яхшилайди. Қонни, жигарни тозалайди, асабларни тинч­лантиради. Кейин алоҳида истеъмол қилгани маъданли сувимиз ҳам бор. У овқат ҳазм қилиш органларининг фаолиятини яхшилайди. Сихатгоҳимиз жуда гузал, табиат қўйнида. Ичидан Шохимардоннинг сойи оқиб ўтади.— Демак, инсон умрини узайтиришга етарли манбалар бор экан-да.— Ҳар йили келиб турадиган мижозларимиз бор. Уларнинг ёшлари ўтиб қолган бўлсаям соч-соқолларига хали оқ тушмаган.Яхши. Қизиқтириб кўйдингиз. Омон бўлсак, албатга бораман.Зиёратчилар автобусга ўтириб жўнаб кетишди. Уларда Маржой табиб ва унинг шогирди катта таассурот қолдирган эди.- Сен \ам энди борақол қизим. Сафаринг қдриди. Мен эса бугун шу ерда қолиб, сахар Чимён орқали Шохимардонга жўнайман. Анави йигитлар менга манзил- ларини ёзиб беришди. Водийнинг одамлари яхши экан. Бу ерларда зиёратгоҳлар ҳам кўп эмиш. Иложи бўлса, ҳаммасини бир-бир кезиб келаман. Дўстлар орттираман, одамлар орасида бўламан. Аллохдан сенинг бахтли-сао- датли бўлишингни доимо тилаб юраман.- Раҳмат, устоз. Сиз билан яна учрашиш насиб қилармикан?- Албатта, қизим. “Тоғ-тоғ билан учрашмайди” дейишади. Бизлар ахир, инсонмиз-ку.- Манзилингиз аниқ бўлганида менга маълум қилишингизни истардим, — деди қиз ва кўзларидан ёш думалади.- Ҳа. Лекин сенинг \ам манзилинг аниқ эмас.Мўйсафид теварак-атрофга қаради ва булоқ ортидагиулкан тошлардан бирини кўрсатди.- Бўлмасам бундоқ қилайлик. Кимнинг манзили аниқ бўлса анави тошнинг тагига хат ёзиб, салафан қоғозга ўраб қўйиб кетайлик, — деди у ва ўша томонга ўтиб тошлар оралиғидан тушдида, - Мана манави срга, — деб жойини кўрсатиб ҳам қўйди.Шундай қилиб, улар хайрлашишди. Маржой табиб шогирдининг ортидан изтироб ила узоқ тикилиб қолди... Сабоҳат унинг учун фарзандидек азиз бўлиб қолганди.- Хайр, омон бўл, қизим. Бахтинг очилсин, плохим, - деди у пичирлаб.Сабоҳат Мансурнинг уйига етиб келганида, тонг ёриша бошлаганди. Сабоҳат бир пайтлар ётиб ухлаб қолган ўша қадрдон скамейкага ёнбошлаб, мизғий бошлади.Мансур уни қандай кўтариб, олиб кириб кетганини эслади. Ширин орзулар қилди.«Уйдан чиқишини кугаман. Эҳгимол, мени халиям кутаётгандир. Қизиқ, мени скамейкада курса қандай аҳволга тушаркин-а? Соғиндимикин?..». У ана шундай хаёлларга берилиб, ухлаб қолди. Бир оз ўтгач, куча эшиги очилиб, ичкаридан бир хомиладор келинчак чиқци ва кўчага сув сепиб, супира бошлади. «Вой тавба, — деди чўчиб уйгониб кетган Сабоҳат. — Бу ким бўлди? Наҳотки Мансур акам уйланган бўлса...» Келинчакнинг ишини кузатаётган Сабоҳатнинг хаёлига шу фикр келди. Бу шуб-ҳаси ҳақиқат бўлиб чикди. Бир пайт дарвозадан майкачан Мансур чиқиб келди.— Хой, Манзура! Сабоҳат уйгониб йиглаяпти. Боринг, қаранг! Йиғиштиринг-ге шу ишингизни.— Хўп хозир, Мансур ака, оз қолди.Сабоҳат бир сесканиб кетди. “Нима, “Сабоҳат” дедими? Эҳ-ҳа, аллақачон қўшни Карима холанинг қизи Манзурага уйланибдида. Фарзацдди ҳам бўлишибди... Исмимни қўйибди. Демак мени ўлиб кетган, деб ўйлабди”, — деди у ўз-ўзига ва руҳан эзилиб кўзидан ёш думалади.Мансур кириб кетди. Шу пай

т сал наридаги эшик очилиб қўшни Карима чиқиб келди.— Ҳа, саҳар мардонлаб нима шовқин, қизим?— Вой, ассалому-алайкум, ойижон. Шу неварангиз жуда инжиқ чикди-де.— Унга “Сабоҳат” деган номи оғирлик қиляпти-да. Қудам Ширмонойга юз марталаб айтдим-а. Умри ўхшамасинда ишқилиб...— Вой, унақа деманг. Мансур акам кўнмаяптила-де, нима қилай...Шу маҳал Карима холатгинг уйидан бир кучукча чиқиб келди. Ит гулзор ичидаги шарпани чезди шекилли, югуриб келиб хадеб аккиллайверди. Сабоҳат яшил тўсиқ ортига букчайиб яшириниб олди. Қани энди, ҳозир шу кучук кулига ту шуб қолсаю, уни бўғиб ташлаб хуморидан чиқса...Лекин она-бола кучукнинг безовталанганига “Бирор мушукни кўриб қолгандир-да” дегандек парво ҳам қилишмади. “Кет!”, - дея қўли билан силтади Сабоҳат. Кучук энди тўсиқ ортига ўтди. Сабоҳатнинг ғазаби шундай қўзидики, беозор махлуқчага гўё ялмоғизлардай хурпайиб, унга ташланиб еб қўймоқчидай важоҳат билан тикилди. Кўрқиб кетган кучук думини писиб, гингшиб қочиб қолди. Ичкаридан “Манзур!” - дея Мансурнинг яна қичқирган овози келди. “Бўпти, ойижон”, - деди-да, келинчак ичка- рига шошилди. Хола ҳам алланималарни жаврай-жаврай уйига томон йўналди. Фақат кучукчагина тилларини ялаб тўсиқ томон қулоқдарини динг қилиб қараб турарди. Сабоҳат ўрнидан қўзголиб беихтиёр гузар томон кета бошлади. Ит ғингшиб ўзини ичкарига олди.Йўл-йўлакай учраган қишлоқ одамлари, келин-у, жувонлар унинг ортидан ҳдйрон кдраб қолишарди. Бир болакай кўчада копток ўйнамокда эди.— Ҳой, Бобур, кир, нонуштангни қил.— Хўп, хозир, - деди у ўйинини тўхтатмай.— Анавини қара - деди аёл Сабоҳатни кўрсатиб. - Дайди хотин келяпти, сени хуржунига солиб кетади.Болакай Сабоҳатга қаради ва қўрқиб, йиғлаб уйига кириб кетди.— Қаранглар, бир жинни келяпти, — деди йўл четида турган бошқа бир бола шеригини туртиб.Сабоҳат ran кўпроқ хуржуни ҳақида бораётгани ни фаҳмлади ва уни қаергадир яшириб қўйиб, кейин олиб кетиш ҳақида ўйлади. Лекин қаерга? Жой излай бошлади ва қишлоқ четида ги ярим ўралган эски мозорга кўзи тушди. Бу айни муддао эди: «Эрга тонгда ҳеч кимнинг иши бўлмайди» - деди хаёлан. Эски қабрдан бирини топиб, мармар орқасидаги чуқурга хуржуни ни қўйиб, уни тош билан кўмиб қўйди. Кўрган одам уни зиёрат қилгани келган дейиши мумкин эди. Кдбрдаги ёзувни ўқиб, унинг жойлашишини эслаб қолди. Энди Сарварни қишлоғидаги ота ҳовлисига бормоқчи бўдди. «Ҳар ҳолда, у ерда кимдир бордир. Ҳеч бўлмаса Сарвар ҳақида бирор маълумот оларман» — деган ўйга борди. Унинг уйи ўн километр чамаси наридаги Бешкапа қишлоғида эди. Боришга қийналмади, йўловчи таксистлар кўп экан. Йўловчилар уни лўли хотин деб қабул қилишди ва чурқ л ишмай бурун-ларини беркитиб кетишди. Чунки пўстак, ёғ ҳиди тутиб кетган, Сабоҳат эса бу ҳиддарга кўникиб кетганди....Дарвозани юзидан заҳар томиб турадиган бир аёл очди.— Ассалому алайкум...— Оббо, саҳармардондан тинч қўймайсанлар эканда—а! Келаверишади, келаверишади...— Мен Сарвар акамни қидириб келувдим.— Қанақа Сарвар? Жияним ўлиб кетсаям тинч қўймас экансанлар-да. Хали сенмидинг ўша жиянимга наркотик олиб келиб сотадиган, ифдос. Ахир уни бошига етдинг-ку! Бор йўқол, бошқа бизни безовта қилма! Ҳе, турқинг қуриб кете и н сени! — дея қичқирди аёл ва дарвозани таракдатиб ёпиб қўйди.«Нима, Сарварни «ўлган* дедими? Наҳотки. Энди нима қилдим? Дадам мени оқ қилган бўлсалар. Энди қаерга бораман? Бу кунимдан ўлганим яхши эмасми?»Сабоҳат нохуш хаёллар оғушида катга кўчага чиқди. Бир тўда болалар олма еб, футбол ўйнашмокда эди. Бир шляпалик бекорчи киши уларни завқ билан томоша қилиб ўгирарди. У ҳар замонда, «Ур!», «Биқинига теп уни!», «Ҳа жўжа-хўроз!» дея бетамизларча қичқирмокда эди. Шу пайт дайди аёл ўйингоҳтепарасидан ўта бошлади.—Э, ҳайданглар, анаву дайдини, - деди халиги киши.Болалар еяётган олмасининг пўчоғини Сабоҳатга қэрата ота бошлашди.—Бор, йўқол бу ердан!Бошини пўчоқлардан ҳимоя қилган холда, йиғлаб, ўтиб кетди. Унинг шундай хўрлиги келдики, тоғу-тошларда ўлиб кетмаганига афсус қилди. Шу маҳал унинг кўзи йўл юзига сотиш ҳчун чиқариб қўйилган баклашкалардаги бензинларга тущди. Йўлнинг бу юзида эса бир аёл сигарета сотиб ўгирарди.-Онажон, ижимос гугуртингизни берибтуринг, -

деди у йигламсираб.-Вой, бемалол олаверинг, тинчликми?-Ҳа...тинчлик - дея гугуртни қўлига олди у аранг.Шу маҳал аёлни ичкаридан эри чақириб қолди.—Вой, мен хозир...Сабоҳат баклашкани қўлига олиб, аввалига унинг рангига разм солди. Тип-тиниқ экан. Сўнгра, шошилмай
қопқоғини бураб очди ва ҳаммом қилаётгандек сарҳуш ҳодда елкасидан навбатма-навбат қуйиб, шалаббо бўлди. Сўнгра бўш қопқоғини бураб очди ва ҳаммом қилаётгандек сарҳуш ҳодда елкасидан навбатма-навбат қуйиб, шалаббо бўлди. Сўнгра бўшаган идишни бир четга ирғитди-да, гугуртга аламли термулди. Уни очиб доналаридан бирини олди. Аввалига беғубор самога, ёрқин қуёшга, сўнгра сал нарида бепарво футбол ўйнаётган болалар-у, уларга судялик қилаётган шляпалик бетамиз кишига нигоҳ ташлади. Ҳеч кимнинг у билан иши йўқ эди. «Алвидо, эй одамлар! Мен сизларга керак эмас эканман. Алвидо, эй ҳаёт!» - деди у пичирлаб ва беихтиёр гугурт донасини кугисига ишқалаб юборди...Қиз дардини хаёлан оловга айтмоқчи эди. Унинг назарида олов худди шамникига ўхшаб оҳиста тебраниб- тебраниб ёнадигандек ва уни истаган маҳал, пуфлаб ўчириб қўядигандек туюлди. Лекин олов хдм унга адолатсизлик қилди. Қиз тўсатдан шафқдтсиз аланга ичида қолди. Дастлаб нима воқеа содир бўлганини, ўз-ўзини нима қилиб қўйганини ва бу фалокатнинг оқибатини тушиниб ета олмади. Бироқ энди кеч бўлганди. «Наҳотки, мен шунча-лик хўрланиб, куппа- кундузи, кап-капа кўчада куйиб, ўлиб кетаверсам? Йўқ- йўқ, бу мумкин эмас. Эй худо, ўзинг мадад бер! Мени кугкдр!» — дея фикран хайқирди у. Аланга пўсгак уст-бошини куйдириб, энди танасини жизғанак қила бошлади. Шу туфайли энди ачишиш оғриғига чидай олмай, дод солди, ерга думалади...- A -а...! Дадажон! Войдод, ёрдам беринглар! - дея қичқира бошлади.То одамлар ёнига етиб келгунга қадар дастлаб қорин терилари ва сочлари жизғанак бўлди. Бўйин қисми ва очиқ билаклари тезда пўрсиддоқбўлиб кетди. Ёнаётган аёлни кўрган болалар ҳам даҳшатга тушишди. Кўчани куйган тери ва гўштнинг бадбўй ҳиди тутиб кетди...Кўп ўгмай «Тез ёрдам» ва «02» машиналари етиб келшцди. Тергов-суриш тирув ишлари бошланди. Болалар-нинг кўрсатмасига кўра шляпалик кишини олиб кетищди.-Ҳ ой, мен ҳеч нима қилганим йўқ. Менинг такдирим билан хазиллашманглар, вей! — дея тинимсиз жаврар эди у.


КУТИЛАЁТГАН “ХАВФ”


Акромжон аканинг сиҳатго\цан кетар вақги бўлган бўлса-да, ҳисобхонага кириб яна бир ҳафтага чўздириб чикди. У қандай бўлмасин қалби покиза, ногирон аёл бўлган Сабоҳатни бирга турмуш қуришга кўндиришни дилига жо қилиб қўйганди. Билишича, отаси ва синглисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Бор-йўғи бир ҳафтагина яшаган эри бошқага уйланиб аллақачон бола-чақали бўлганмиш. Уни тоққа ўғирлаб олиб қочиб кетган йигит эса, ҳалок бўлганмиш. Демак, хали деярли турмуш қурмаган, бахти очилмаган аёл экан. Бир ўлимдан қолибди. “Ўз-ўзини ёққанига минг пушаймон бўляпти-ки, демак энди қолган умрининг қадр-қимматига етади. Менинг ҳаётимга яхши ҳамроҳ бўлиши мумкин. Уни керак бўлса хорижда даволатаман. Бунга қурбим етади. Шунда у мендан бир умр миннатдор бўлиб яшайди. Шунча бойликни нима ҳам қилардим. Кенжа ўғлим наркоман бўлса! Эҳ, қани энди униям даволатиб бўлганида эди!..” - дея ўй сурарди Акромжон ака.Отасининг сиҳатгоҳца узоқ қолиб кетганидан биринчи бўлиб куйканак қизи Ҳидоят типирчилаб қолди ва ўзи айтмоқчи “разведка”га келиб отасининг бир хасса ушлаб юрадиган жувон билан сой бўйида сайр қилиб юрганига кўзи тушиб қолди. У ўша куниёқ катта иниси Анвар- ларникига сингилларини ҳам тўплади. Нусратни чақир- тирмай қўя қолишди.- Қўйинглар ўша бангини. Шундоқ ҳам ота жойи- мизга эгалик қилиб ўтирибди. Усиз ҳам амаллаймиз, - деди Ҳидоят лабини буриб.- Нимани амаллаймиз? - деб сўради синглиси Саодат.- Нимани бўларди, отамизнида. Ўз кўзим билан кўриб келдим. Курортга борволиб у бир оқсоқ жувонни илаштириб олибди. Ҳамширалардан сўраб-суриштирсам, улар жудаям апоқ-чапоқ, аҳди-паймон қилиб юришган- миш. Огам яна дам олишни чўздириб олганмиш.Вой тавба, юрса-юрибдида, — деди кичик синглиси Шарофат.— Ҳа энди уйланиб олсинми, ўша мегажинга-а?!— Нима бўпти?— Нима бўларди. У жувон ўлгур мен тенги экан. Тутиб берадиганга ўхшайди, ахир.— Ҳа, намунча ваҳи

​​ма қиласиз, она? — деди гапга аралашиб Анвар, - Ногирон хотинни отам бошига урар- миди?— Вой ногирон ҳам гапми, бадани куйиб-тиришиб кетганмиш, - деди Ҳидоят “Одам қуриб кетгандай” деган маънода.— Бўпти-да. Нимага унда ваҳима қиляпсиз? Отам шунчаки эрмак учун гаплашиб юргандирлар-да.— Хо-о! Уларни қандай юришганини кўрганингда эди. Куппа-кундузи пичир-пичир қилишадими-ей. Подружкаям қилишвопти.— Э қўйинг бунақа бўлмағур гапларни, опа. Ғийбат ҳам эви билан-да!— Ҳа, мен сенга “ғийбатчиман”. Хақимизга бир бего- на эгалик қилиб кетаверсин. Биз отзимиздан ошимизни олдириб қолаверайлик. Шунақами?! - деди Ҳидоятнинг жаҳли чиқиб.— Э қўйинглар. Бўладиган ишни қилайлик. Хўп десаларинг менда бир таклиф бор, — деди Саодат, — хозир ҳаммамиз харажатни қилиб, отамизни кўргани борайлик. У ерда ўша жувонни ҳам суриштирайлик. Ким у аёл? Мақсади нима? Аён бўлади, қўяди. Шунга қараб иш қиламиз-да. Нима дединглар?— Маъқул, - деди Анвар, — Бўлмаса ҳаммамиз ўша ерда ош буюртирамиз.— Нусратниям олволайлик, — деди Шарофат.— Бўпти, -f деди Ҳидоят \ам кўниб, - Кейин яна шу ерда тўпланиб ишни охирига етказамиз.— Майли, борсак ўз отамизни кўргани борамиз-да. Лекин бир жиҳатдан уйланганлари маъқулмиди?... - деди Шарофат.Ие вой, калланг жойидами ўзи? - дея яна жеркиб берди Ҳидоят.— У куни бизникига Нусратнинг хотини Хадича келувди. У тамом, ажрашмоқчи... Агар у кетиб қолса отамизга қарайдиган одам йўқ.—Ҳа тўғри айтасан, — дея фикрига қўшилди Саодат. Бу укамизни наркотикка берилгани бошимизга бало бўлди— да. Хадича халиям хўп чидаб келяпти. Бор бутини сотиб бўпти. Нусрат ўзи ҳеч қаерда ишламайди. Бунинг устига пул топиб бермаса хотинини урармиш. Қарз беравериб мениям жон им га тегиб кетишди.-Асти сўрама. Жигаримиз экан, топганимизни бера- япмиз. У отамизни пулиниям қуритиб адо қилади, хали, — деди Ҳидоят.— Ҳа, укамга бу бало қандай илашди экан? — дея гапга қўшилди Анвар ва бир нарса ёдига тушиб «ялт» этиб қаради, — Айтмоқчи, бир янги ran эшитувдим. Қозоғис- тонда аллақандай бир корхона очилганмиш. У ерда наркоманларни xам ишлатиб, ҳам даволашаётганмиш. Йўл харажати, овқатиям бепулмиш. Ойлигиям яхшимиш.— Бирор хайрия ташкилотидир-да, — деди Шарофат ишхонасидаги бир плакатни кўз олдига келтириб.— Бу дунё бўйича муаммо-да, - деди Саодат тасдиқ-лаб.— Хўш-хўш, Нусратни жўнатайлик демоқчимисан? — деб сўради Ҳидоят шоша-пиша.— Яхши бўлармикан?! Хотиниям кетиб қолмасди. Уни кутармиди? — деди Анвар.—Зўр фикр, — деди Шарофат қувониб. — Ҳам отамга қараб турарди.—Бўлмаса мана шу масалада ҳам отамиздан маслаҳат олгани борамиз. Фак^т Нусрат кўнармикан? - деди Саодат.—Ўртага олиб кўндирамиз. Кўнмай қаёққа борарди.Хуллас, фарзандлар жамулжам бўлишиб падари бузрукворларини кутилаётган “хавф”дан “қутқариб”, ойи- ларининг руҳларини шод қилиш мақсадида йўлга отла-

Davomi bor....