Ёввойи келин..9-қисм....
Ёввойи келин..9-қисм....
чиқgи. Лекин оқшом чўка бошлаган и учун узокутарни кўзи илғамасди. Шу маҳал ўзидан анча наридаги қоя томонда қандайдир шарпа кўринди, тошлар думалади. “Хайрият бу отим” деди йигит хурсанд бўлиб ва ўша томон ошикди. Лекин не кўз билан кўрсинки, қоя олдида арқонларини осилтириб олган ўша қўтос бўйнини чўзиб турарди. Орқасидаги “юки” эса йўқ эди. “Сабоҳат!” дея бақирди йигит ва қоя атрофини гир айланиб чикди.- Хой, мол, эшшак! Миясини еган қўтос! Сабоҳат қани? — деб сўради жаxл билан.Жонивор “Билмасам” дегандек бепарво тумшугини қимирлатди. Сарвар жинни бўлаёзди. Жа\пни тушунмаган ҳайвонга энди мулойимлик билан мурожаат қила бошлади.- Сен дунёдаги энг зўр қўтоссан. Менга ёрдам бер, ўтинаман.Қўтос унинг илтимосига ҳеч қулоқ солмади ва терс бурилиб нари кета бошлади.- Хой, мен сенга айтяпман! - деди Сарвар алам билан ва ерда ётган бир қуруқ ёгочга кўзи тушди. Уни олдида қўтоснинг дуч келган жойига қараб савалай кетди. “Қизимни топиб бер, аблаҳ! Уни қаерга ташлаб кел- динг?!..Л Қўтос бу бемаъни йигитдан қутилиш учун чора излай бошлади. Бошини калтакдан эҳтиёт қилиб, орқасини ўгириб олди. Лекин Сарвар энди унинг думидан тортиб олиб савалашни давом этгирди. Қўтос аввало “Яхшиликча қўйвор” дегандек маъноли бир қараб олдида, фойдасиз эканини билиб, ортидан келган чиябўрини қандай тепган бўлса, сур йигитни ҳам шундай тепдики... Сарвар энди наркоз ҳидлаган бемордек самода парвоз қила бошлади... “Накаут қилдимми, ё накдаун?” дегандек қўтос бироз ҳайрон бўлиб турди-да, оҳиста йўлида давом этди. Ортида судралиб бораётган арқон хушсиз ётган йигитнинг жуссаси узра худди илон каби оҳиста сирғалиб ўтиб кетди...
ЖАНHAT”ДАГИ УЧРАШУВ
Сабоҳат Андрей бўриларни отган маҳали ўқ овозидан чўчиб, ўзига келди ва ўзини гўё самода парвоз қилаётгандек ҳис қилди. “Нима бу, тушимми ё ўнгимми? Нақадар гўзал жойлар экан. Ҳавосини тозалигини... Ғалати туш. Эслаб қолишим керак. Лекин қизларга айтиб берсам қотиб қолишса керак. Қизиқ, қаёққа кетаяпман, ўзи? Вой-бў қўтосларни... Жуда кўп эканми? Ие-вой, мен ҳам битта- сини миниб олганга ўхшайманку. Тавба, буни тўхтатиб тушиб олақолай. Вой, белим боғлиқку...”Келинчакнинг икки қўли бўш эди. Қўллари билан пайпаслаб, белидаги тугунни топди. У шундай қаттиқ боғланган эдики, ечиб олгунча терлаб-пишиб кетди.Ниҳоят тугундан холи бўлиб, қаддини ростлади. Беозор жонивор уни шошилмай қаёқкрдир олиб кетмокда эди. Энди гал оёғини бўшатишга келди.. Кўгос бир жилға бўйига сув ичгани тўхтаб бўйнини чўзди. Қизнинг ҳам сув ичгиси келиб жуда ютоқиб кетган эди. Энгашиб оёғини ҳам ечиб олдида, ерга тушди. Увишиб деярли қотиб қолган оёкдарининг ва белининг чигалини ёзди. Кўгос қизга “қалайсан?” дегандек тумшуғини чўзиб қўйди. “Вой, ажойиб ҳайвон экан. Юнглариям узун-узун” — деди Сабоҳат ва юз-қўлини ювиб, сувдан тўйиб-тўйиб ичиб олди. Сув шундай мазали эдики, кайфияти кўтарилди ва қўтосга қарата сув сепди. Қўтос нари кета бошлади. “Эҳ, қорним очди. Қани энди, егулик ҳам бўлсайди.” Шу маҳал эгарланган бир от кишнади ва оҳиста унинг олдига келди. Отда рюкзак бор эди. Қиз уни тушириб олди. Халтада дудланган гўшт, қази ва пишлоқ бор экан. Маза қилиб еб олди. Ўтиб бораётган кийикларга кўзи тушди. Сўнгра қиз рюкзакка яна қўлини тиқиб кўрди ва қўлига бирталай тилла тақинчокугар илашиб чиқди. “Ҳа, бунақа нарсалар фақат тушга кириши мумкин” деб қўйди у ўзича ва бир четга ўтиб тақинчокдарни тақиб кўра бошлади. Бўйнида бир талай тилла занжирлар, қўлида балдоғу узуклар кўзни қамаштирадиган даражада ярақларди.- Мана буни ҳақиқий туш деса бўлади, — деди у овоз чиқариб, - Эҳ, қани энди Мансур акам учраб қолсайди.Лекин Мансур акаси эмас, Сарвар акаси учради. Тушга нималар кирмайди, ахир.Тилла тақинчоқларни тақиб, қорнини тўйғазиб олган малика отга миниб энди ўз шаҳзодасини қидириб йўлга отланди. Лекин ёмон шаҳзодалар йўлда ҳам думалаб ётавераркан...Бу маҳалда тепки еган Сарвар ҳам туш кўрарди... Яна ўша Жаннатгор ва олдидаги бепоён гулзор. Гулзораро эса Сабоҳат билан бир-бирларини қувиб юришибди. Худди ҳинд фильмларидагидек дуэт қўшиқ куйлашмоқца, майса- лар узра думалашмокда...- Вой Мансур акам! — деди хурсанд қ
ичқирди ке- линчак ва отдан тушиб Сарварнинг те паси га келди. — Ие, бу ануви банги-ку! Тушимнинг мана шу жойини бошқатдан кўришим керак, шекилли. Тавба, Мансур акани сўрасам, Сарвар акани рўпара қилишади-я!.. Хай, майли, бу туш-ку! Ҳаётда бу банги йигит билан гаплашмагандим, бир гаплашиб кўрайинчи, қанақа дарду афгонлари бор экан...- Хой йигит, туринг, кап-катта одам уялмайсизми кўчада чўзилиб ётган и? — деди қиз ва йигитнинг соқоли ўсиб ке-гган юзини аста шапатилади.Сарвар кўзини очди ва тепасида тилла тақинчокдар билан безанган хурлиқо маҳбубасини кўрди. У ҳам буни тушининг давомига йўйди ва тўсатдан ўрнидан туриб қўшиқнинг давомини айтиб юборди. У шундай айтар эдики, Москвага кетиб қолиб, айтолмай қолган юрагининг тубидаги дардларини изтироб ила ошкор қилмоқда эди. Тог- тошларда аслида йўталсанг ҳам қўшиқ бўлиб қайтади, дейишарди, йигит эса чин дилдан куйламоқца эди. Сабоҳат лол қолди.- Сарвар ака!- Сабоҳат!Ахир, буларнинг ҳаммаси туш-ку!...— Ҳа, биз ўзга дунёдамиз. У дунёда сен мени тушунмадинг, сен менга ишонмадинг. Сени қанчалик севишимни билмадинг.— Ахир сиз банги эдингиз!— Ҳаммасини ташлаганман, даволанганман. Мен бутунлай ўзгарганман, бошқа одам бўлганман.— Ота-онангизнинг арзандасисиз-да.— Ҳа, аввалига шундай эдим. Лекин сени учратган кундан бошлаб, мен ўз ҳаётим учун, сен учун яшаяпман.— Ўҳ-ҳў, гапниям қотираркансиз.— Менга ишон, сўзларим чин.— Хўп, майли, тушимизни давомини кўраверайлик- чи! Фақат менга яқинлашсангиз, ўлдираман.— Йўқ. Мен ўзинг ихтиёр этмагунингча ва муҳаб- батингга эришмагунимча сенга яқинлашмайман.— Мен ҳам эримга хиёнат қилмайман.— Сен энди уни унуг.— Мансур акамни-я?— Ким бўлса ҳам.— Вой ўлмасам, ана унутдим ҳам дейлик. Хўш иннайкейинчи, шаҳзодам. Қаёққа борамиз? Тирикчили- гимиз нима бўлади?— Жаннатгорга борамиз. У ерда тинч ва осуда ҳаёт кечирамиз. Бизга ҳеч ким ҳалақит бермайди. Сершовқин, серташвиш дунёдан бутунлай холи яшаймиз.— Ҳали бир этак бола ҳам тугиб берарман?— Қани энди маҳбубам, шу гапларинг рост бўлса. Биз дунёдаги энг бахтли оила бўлардик.— Хо, ёқмай қолсин! Тушим бўлмаганда-ку, баша- рангизга бир туширардим.Сарвар юзини тутди:— Қани бир уриб кўрчи.Сабоҳат бир тарсаки туширди.— Хўш?— Туш.Сарвар тўсатдан уни қучоқлаб, лабларидан узоқ бўсаолди.- Энди-чи?Сабоҳат жавоб бермади, балки яна бир қаттиқроқ тарсаки туширди.Теварак-атрофга энди аланг-жаланг қаради.- Сабоҳат, бу туш эмас.- Нима бўлмаса?- Бу ўзга дунё. Бу бизнинг дунё!- Ўлганмиз, демоқчимисиз? Қачон?- Сен овқдтдан заҳарлангансан. Мен эса автоҳало- катга учраганман. Такдирингга тан бер.Қиз саросимада у ёқ-бу ёққа чопа бошлади. Қўрқибкетди- Вой, рости биланми? Бу қандай бўлди?- Андрейнинг душманлари уни заҳарламоқчи бўлиш-ган экан. Лекин ўша ичимликни сен ичиб қўйибсан. У билан кафеда, эслагин.- Ҳа-ҳа, кейин бир такси га ўтирдик. Яна овқат- ландик \ам шекилли.- Буниси тушингда бўлса керак. Комада узоқ ётдинг.- Кейин-чи?- Кейин эринг опкетди. У ёғи ўзингга маълум. Келинчак узоқ ўйланиб қолди. Чиндан ишониб чуқурхўрсиниб қўйди. Қўлларини, юзларини чимчилаб кўрди ва тўсатдан қоялар томон чопиб кета бошлади.- Хой, тўхта! Қаёққа?- Ҳозир ўзимни қоядан ташлаб кўраман.Сарвар жон-жахди билан унинг ортидан югурди.- Йўқ, ундай қилма! Тўхта!- Юринг иккаламиз ташлаймиз.- Йўқ, унда тўғри жаҳаннамга кетамиз.- Унда биз қаердамиз?- Жаннатдамиз. Юр, бизни кошонамиз кутяпти. Йигитлик сўзим, алдамаяпман, - деди Сарвар қизга аранг етиб олиб, уни маҳкам қучди: — Мен сени алдамаяпман.Юр, ўз кўзинг билан кўрасан. Ахир манави тиллаларни кўриб турибсан-ку! Мана ишонмасанг, пулларни ҳам кўрсатаман. Лекин бу ерда тиллалар ҳам, пуллар ҳам кераксиз нарсалар, - деди йигит ва чўнтакларидан пачка- пачка долларларни чиқариб ерга ташлай бошлади.- Вой-бу, шунча пул кераксизми?" Ҳа.- Унда қорнимизни қандай тўйғизамиз?- Ҳозир бир кийикни отаман. Сўнгра кабоб қилиб бераман, — деди Сарвар ва елкасидан милтиқни олиб, ўкдаб қўйди. - Лекин сен бошқа қочиб кетмасликка сўз берасан.- Қаёққа?- Масалан қоядан ташлайман, деб.- Қушга ўхшаб учиб юрмоқчиман.- Тушунарли. Унда ишимиз чатоққа ўхшайди. Лекин наилож, — деди Сарвар. У қизни отни олдига етаклаб келди ва нариги
га келтириш ҳақида ўйларди. Ниҳоят идишчани топди.— Қўлингни бер. Отга мин!— Э, йўқ. Нималар деяпсиз? Эрим бор, ахир.— Ўша эринг мен бўламан-ку!— Нима?!...— Томинг кетиб қопти. Пешонангни ушлаб кўр.Киз оҳиста пешонасини силади ва ғуррани ҳис қилди.— Пешонангни қаттиқ уриб олдинг. Хотиранг жойида эмас.Қиз хайрон бўлиб бир оз туриб қолди ва тақдирга тан бергандай бўлди.— Тўғрисини айтинг, қаёққа кетяпмиз?— Жаннатгорга. У ерда зўр табиб бор. Бўл тезроқ.Сарвар отдан тушди ва қизнинг ўзини миниб олишгаундади. Лекин қиз тўсатдан тиз чўкиб ўтириб олдида, йиғлай бошлади.— Ҳой, сенга нима бўлди?— Уйимга кетаман...— «Уйимизга» де.Сабо\ат даст ўрнидан турди-да боши оққан томонга қараб тез чопиб кета бошлади. Сарвар иложсиз қолди ва рўмолчани олдида, чопиб бориб унга наркоздан томизди.-- Ҳой, тўхта! Ҳаммасини тушунтириб бераман! Бу ердан ҳеч қаёққа кетолмайсан!Қиз гезариб қолди. У шундай тез юрар, деярли чопиб борарди. Юраги қандайдир нохушликни ҳис қилаётга- ниданми, ортидан ялиниб келаётган Сарварнинг гапларига қулоқсолмай, энди пастлик томон шошилинч тушиб борар, тилла тақинчокдари офтоб нурларидан безовта ярқирарди. Сарвар қўрқиб кетди. Чунки қиз йиқилиб тушиши, пастлик томон юмалаб кетиши мумкин эди. Шу туфайли пешо- насидан совуқтер чиқиб кетди.Тўхта, Сабоҳат! Қайт! — дея бетўхтов қичқирарди у. Терлаб, уст-боши баданига ёпиша бошлади. Аввал пешо- наси, чеккаларини, сўнгра эса оғиз бурчаклари ва бурнини ҳам артиб олди. Шу пайт гўё қанот чиқардию, Сабоҳат сари парвоз қила бошлади. Кейин нима бўлганини эслай олмади...Қочиб кетган қиз тўсатдан жарлик бўйидан чиқиб қолиб ўзини аранг тўхтатиб қолди ва хаяжон билан ортига бокди. Бокдию Сарварнинг йиқилиб тушиб беҳуш бўлиб ётганини кўрди.— Вой, бу ўлгур нашаванд, қаёқдан пайдо бўлди ўзи? Мени нега кугаяпти? Йиқилиб бир бало бўлди шекилли.Қиз оҳиста орқага қайтди. Йигит наркоз таъсирида деярли жонсиз ётарди. Юзини оҳиста шапатилади. Ўзига келмади— Ҳой Сарвар ака! Сизга нима бўлди? Туринг! - деди қиз иккиланиб. «Юзига сув сепиш керак шекилли» дея фикр қилди ўзича ва йигитнинг қўлидаги рўмолчасини олдида уни сувга пишиб келиш учун сой томонга чопди. Албатта у ҳам чопавериб терлаб кетди. Йўл-йўлакай аввал бўйинларини, сўнфа эса бурун атрофларини артди ва ўзидан кетиб йиқилди. Қўлидаги рўмолча эса, тошлар устига тушиб, тоғ шаббодасида пастлик томон оҳиста хилпираб учиб кетди.Шаббода тобора кучайиб борарди ва ҳадемай булуглар пайдо бўлди. Момакдлдироқ гумбирлаб чақмоқлар чақди ва тошлар бағрида ётган сархуш ёш қалбларнинг жуссасини ёритиб шивалаб ёмғир ёға бошлади. Дастлаб Сарвар ўзига келди. Аввалига нима гаплигини англай олмади. Боши ҳамон гаранг эди. Тиззасида қаттиқ оғриқни хис қилди. Шимини кўгариб кўрди. Лат епти. Қонаб қотиб црлибт. Бир оз юзинн смғирга тугиб турди, Нима ran бўлгани, цаерда эканлигинй эслади ва қизни ўйлаб ўрнидан шошилинч туриб кетди, «Сабоҳ^г! У каёкда қрлди?» - деган ўй юршнд» яшинтк чацнади ва момақаадирокдек ҳайқирди. Қнзнинг исИНКй айгиб қатгиқ чақира бошлади. Лекин момақадироцнйнг ғумбирлаши ва ёмғирнинг шивирлаган овози уни бвеиб кстар, деярли қрронғулик тушиб қолгани учун теварак- атрофни кўз илғамасди.Оти ёдига тушди ва тезликда изига қайтди. Яна изтироб, яна азоб бошланганидан худога қараб илтижо қилди. Жаннатғорга, орзулари масканига бир баҳя қолганида шу иш бўлганидан ўз-ўзини қаттиқ койий бошлади. Лекин тўсатдан юзини тошларга қўйиб юзтубан тушиб ётган қиз оёқлари остидан чиқиб қолди— Ие, Сабоҳат-ку! Ҳой, сенга нима бўлди, тирик- мисан? — дея юзларини шапиллатиб ура бошлади. Ёмғир сувлари қизнинг юзини юва бошлади ва у ҳам ўзига келди — Хайрият юр, бу ерлардан кетайлик.— Қаёққа? — деб сўради қиз аранг.— Панароққа. Ёмғирда ивиб кетамиз. Кейин шамол- лаб қоламиз.Қиз бу сафар қайсарлик қилмади. Ўзини бемордек ҳис қилди. Йигит унинг қўлтиғидан олиб юришига ёрдам- лашди. Сой бўйидаги қалин дўланалар ичига кириб олишди. Сарвар отини тез олиб келди ва унда қолган брезент чойшабни ёйиб дарахт шохига боғлаб капа қилди. Ҳадемай олов ҳам ёна бошлади. Қолган кийик гўштини пишириб ейишди ва шу ерда тунаб қолишди. Лекин бир-бирларига лом-мим дейишмади. Қиз гўё тақцир
рюкзакдан занжирли кишан чиқариб олдида, кутилмаганда қизнинг оёқларига тақиб, занжирнинг бошқа учини отнинг жабдуғига боглаб қўйди, - Мен ҳозир тез келаман. Сен қимирламай ўтириб турасан, — деди йигит ва от устидаги одеялни олиб тўшаб берди. - Билиб қўй, бу дунёда сенинг эринг менман... Буйругимни бажаришинг шарт. Олов ёқиб тур.- Хўп.Бу ерда кийиклар кўп эди. Йигит тез қайтди.Қиз оёғидаги занжирни шалдиратиб, хас-хашак, ўтин-чўпларни териб келдида доллар қогозларни гижимлаб, тутантириқ қилиб, олов ёқишга уннай бошлади. Узоқ пуфлади. Тутуни шундай аччиқ эдики, қиз йўталиб пулни яратганларни яхшилаб койиди. Йигит бир кийикни кўгариб келди ва пулларни чиндан ҳам тутантириқ бўлиб ёнаётганини кўриб эсхонаси чиқиб кетай деди. У шоша- пиша пулларни йигиштириб олди. Кўп ўтмай пишаётган гўштнинг ёқимли ҳиди тоғни тутиб кетди. Қиз гўштдан бир оз еган бўлдида, уйқуга кетди. Йигит қўлига милтиқни олиб уни ҳар хил инсу-жинслардан қўрикдаб, кабобпазлик
қилиб чиқди. Тезроқ Жаннатгорга етиб олиш зарур эди. Энг муҳими, пешонасидаги ғуррани, юзидаги шоҳ-буталар тилган чақаларни қисобга олмаганда Сабоҳатнинг соппа- соғлиги эди. Ўзга дунё ҳақидаги Сарварнинг ёлғон чўпчакларига у ишона қолди. Сарвар энди унинг чин маънодаги шаҳзодасига айланди. Нима бу соддаликмиди? Йўқ, аслида берилган гиёхванд моддалар, қўлланилган наркознинг таъсири эди. Агар шу чўпчакларга ишонма- ганида эҳтимол қиз ўз жони га суиқасд қилган ёки юраги ёрилиб ўлган бўлармиди? Ҳар холда ишонувчанлиги уни сақлаб қолди.Тақдирини янада янги синоатлар кутаётганидан келинчак ҳали бехабар эди.* * *Сарвар жуда бахтиёр эди. Ёлғон бўлсада, у севгилиси билан бирга эди. Сабоҳат эса теварак-атрофга аланг-жаланг қарар, ўзича бир нималар деб қичқирар, қўшиқ айтар ва эркаланарди.— Вой Сарвар ака, анави гул ни қаранг, қандай чиройли-а, илтимос менга узиб бера қолинг.— Сени хали шундай гўзал бўстонга олиб борайинки...— Ўша Жаннатғор хали узоқми?— Йўқ, яқин қолди.Ниҳоят Сарвар ўзи ҳар хил нишон қўйиб, чамалаб кетган йўл белгиларини ҳам топиб олди. У тилла тақинчоқ билан безанган хурлиқо маликасини отга миндириб, ўзи етаклаб борарди. Юра-юра тол и қд и.— Жаннатғорга тезроқ боришни хо^айсанми? — деб сўради йигит ўз чарчоғини яширишга харакат қилиб.— Ҳа, хо\лайман.— Унда отга мен ҳам миниб оламан, шунда тезроқ ета м из.— Вой, қандай бўларкин?— Ҳеч гап бўлмайди.— Бўпти, аввал сув ичиб олай, чанқадим.Қизни отдан тушишига ёрдамлашди. Кичик зилол сувли сой анча чуқурликда оқарди. Сабоҳат унга тушишга йўл қидирди, лекин топа олмади.— Вой, қандоқ қилиб ичаман — деди у яна ноз билан эркаланиб.— Тўхта, мен ҳозир... — деди Сарвар ва почасини шимариб, тезда сув ичига тушдида, қўлини ювди. Сўнгра шаршара жойдан ховучига сув олиб қизнинг қўлларига узатди. Қиз бир амаллаб қўлига олиб сувни ичган бўлди, лекин қонмади. Энди йигит ўз қўлларидан ичишни таклиф қилди. Қиз эса энгашиб унинг тафтли кафтидан ича бошлади. Бу шундай фарахбахш дақиқалар эдики. Йигит шодлигидан ҳайқиргиси, қўшиқ айтгиси келарди...Йигит ҳовучида сув олиб тўхтовсиз узатар, қиз эса завкданиб «яна» ва «яна» дер эди. Сарварга ҳам бу «ўйин» дастлаб завқ бағишлади, лекин оёқлари тобора яхлаб бораётганини ҳис қилиб уни тўхтатишга чора излади.— Ҳой, бўлди энди, қудуқ бўп кетдинг-ку!— Қонмаяпман-да— Оёғим совуққотди, ахир!— Жаннатдаям совқотарканми?— Мана бўлмаса! — деди йигит ва қизнинг юзига муздек сувдан сепиб юборди. Лекин қизнинг сесканиб кетганидан ўзи ҳам қўрқиб кетди.— Вой!.. Биз қаердамиз? Сиз бу ерга қаердан келиб қолдингиз? — деди қиз ажабланиб,— Ахир сенга айтдим-ку!Сарвар зудлик билан сувдан чиқиб келди. Қизнинг ўзига кела бошлаган и уни хавотирга сола бошлади— Юр, тезроқ кетайлик — дея Сабоҳатнинг қўлидан тортқилади йигит— Қаёққа?!— Ўша Жаннатғорга-да.— Қанақа жаннат, қанақа ғор? — дея қўлини силкитиб ташлади қиз ва кўзи тилла узугу тақинчоқларга тушди.— ^лар кимники?— Узингники. Тезроқ борақолайлик, ҳаммасини тушунтириб бераман.Сарвар нима қиларини билмай бир оз гарангсиб турдида таваккал отга иргиб миниб олди. Отдаги рюкзак чўнтакларини титкилаб наркоз идишчани астойдил пайпаслаб қидирар экан, қизни қандай қилиб яна сархуш ҳолат
га тан бераётгандек туюлар, тушими ё ўнгими, нима ran бўлаёт-ганини ҳали англаб ета олмаётганди. Оловнинг у тарафида қиз, бу тарафида йигит туни билан безовталаниб, деярли мижжа қоқмай чиқишди. Қиз йигитнинг яқинлашишидан қўрққан бўлса, йигит унинг қочиб кетишидан хавотирда эди. Ниҳоят тонгга яқин қизнинг кўзлари илинди ва қушлар чуғурлаши-ю, қуёшнинг ёрқин нуридан уйғонди. Уйғондию, оёқларига солинган занжирни кўриб қўрқиб қичқириб юборди. Бош кийимини қушлар тухумига тўлдириб олган Сарвар пайдо бўлди— Қўрқма. Бу бошқа қочиб кетмаслигинг учун бир чора, холос.— Бу нима қилганингиз?— Энди сенга бор ҳақиқатни айтишга тўғри келади — деди Сарвар ва тухумларни оҳиста қўрга кўмаркан.— Айтинг, нима қиляпсиз. Қаердамиз ўзи?— Жуда узокда. Бир ҳафтадан буён шу тоғлар қўйнида юрибмиз.— Қандай қилиб?— Биз сени ўғирладик.— Биз деганингиз ким?— Андрей иккимиз. Ўша таксист мен эдим.— Нима?!!— Мени тўғри тушун. Мен сени чиндан ҳам яхши кўраман. Илгариги банги Сарвар эмасман, бутунлай ўзгар- ганман. Ўз бахтимни бировга бериб қўядиган аҳмоқ эмасман. Сенсиз яшолмайман ахир...— Нималар деб алжираяпсиз! Мени зўрламоқчимисиз?— Йўқ, мен номард йигит эмасман. То ўзинг мени хоҳламагунингча, орамизда никоҳ ўқилмагунча сўз бераман, сенга асло яқинлашмайман— Ишонмайман!Сарвар ўрнидан турди, ёнидаги пичоқни қинидан чиқариб қизнинг олдига ташлади. Оҳиста милтиқни олди ва уни ўкдади-да уни ҳам қизнинг олдига қўйиб, рўпа- расига тиз чўкди:— Гапим рост. Мана милтиқ, пичоқ, истасанг от, сўй, ўлдир. Кейин кетавер. Сенсиз яшагандан кўра ўлганим афзалҚиз довдираб қолди. Қўли титраб оҳиста милтиқни қўлига олди, кейин яна жойига қўйди:— Демак, сиз мени ўғирлабсиз-да?-Ҳ а— Қандай қилиб?— Наркоз бердим - деди Сарвар ва шишачани олиб қўйди.— Нега бундай қилдингиз? Ахир мен никоқланган- ман-ку!— Никоҳ мен билан ҳам бўлиши мумкин эди.— Ахир сизни ёмон кўраман.— Биламан. Сен илгариги Сарварни ёмон кўрасан. Ўшанда учрашувга чиққанингда эди. Сизга тегмаслик учун хатго отамнинг юзига оёқ босдим. Улар мени оқ қилдилар— Эшитдим. Мен ҳам уйдан бутунлай кетдим— Нега?— Поёнсиз бойлиги, мавқеи бўла туриб бир фарзанд- ларини бахтли қила олмаганларидан қаттиқ ҳафа бўлдим.— Мени бошингизга урасизми?! Ахир қизлар тиқилиб ётибди-ку!-Йўқ. Сен менинг ягона орзуйимсан.Сарвар ички чўнтакларидан бир нечта фотосуратлар чиқарди ва уларни қизга узатди. Сабоҳат уларни ҳайронлик билан бирма-бир кўриб чиқди ва йигитнинг муҳаббат туй гуси билан тўла кўзларига бокди:— Энди кеч бўлди, Сарвар ака.— Йўқ, асло кеч эмас.— Ахир мен эрга тегдим. Эримдан асло кечмайман.— Қанча вақт керак бўлса, шунча кутишга тайёрман.— Ҳозир бизни қидиришаётгандир.
— Қўлга тушсангиз, сизни қамаб қўйишади.— Биламан. Шунинг учун ҳам сени узоқларга олиб кетаман.— Қаёққа?— Жаннатгорга.— У ерда нима қиламиз?— У ерда бутун дунё ташвишларидан холи бирга яшаймиз. Мана кўрасан, у жой дунёдаги энг гўзал маскан, ҳақиқий жаннат.— Хом хаёлни қўйинг, Сарвар ака. Ортга қайтайлик.— Йўқ-йўқ. Биз деярли етиб келдик. Яна бир довон ошсак бўлди. Фақат илтимос, сен қочишни ўйлама. Бир марта ўша жойни кўр, ўзинг тан берасан, ўлай агар...— У ерни қаердан биласиз?— Болалигимда дадам олиб келганди.— Мени нима қилмоқчисиз?— Ҳеч нарса, фақат муҳаббатингни қозонмоқчиман, холос
Давоми бор....