Ёввойи Келин 13-Қисм...
Ёввойи Келин 13-Қисм...
Буни “эликсир” деярди. Лекин у ёкдаги ўсимликларнинг кўпи бу ерда, бу ердагилар бўлса у ёқда йўқ.— Бу ерда ҳам ишингизни давом эттирибсизда.— Ҳа. Умуман одам боласининг умри ҳамиша она табиат қўйнида кечади. Биз тоғдами, ўрмондами, чўлда яшаймизми ё шаҳарда, қишлокда турамизми, барибир табиат билан ўзаро уйғунликдан наф кўрамиз. Табиат қўйнида яшаш, ундан завқ олиш инсонни хушвақт қилади, вужудида куч-ғайрат уйғотади, ум рига умр қўшади. Қолаверса қизим, табиатнинг ўзи буюк шифокор. Ундаги гиёҳу ўсимликларнинг ҳаммаси беқиёс фойда келтиради. Масалан, кўм-кўк ўтларга шунчаки бир назар ташлаш ҳам кўзларимизга фойда келтирар экан. Буни буюк ҳаким Ибн Сино айтганлар.— Ҳозирги замон тиббиёти олимлари кимки соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришга одатланган бўлса, у ҳеч қачон касал бўлмайди, дейишади. Сиз бунга нима дейсиз? - деб сўради Сабоҳат ўта қизиқувчанлик билан.— Аввало инсон ўз соғлиғининг қадрига ўзи етиши керак. Бунинг учун қачон касал бўлиб қолишини кутиб ўтирмасдан, ўша келиши кутиладиган дардларнинг олдини олишга ҳаракат қилмоғи, зўриқмай меҳнат қилиб, вак^гида дам олиб, вак^гида овқатланишни буни ўзи учун тўғри ташкил этиши, чекиш, гиёҳвандлик, бўкиб овқатланиш каби хатарли одатлардан ўзини тийиши керак. Буюк файласуф Аристотелдан “Сен нега касал бўлмайсан, бошқалардан сенинг фарқинг нимада?” — деб сўрашганида у “Бошқалар емоқ учун яшайдилар, мен эса яшамоқ учун ейман...” деган экан.Сабоҳат мўйсафиднинг бунчалар билимдон эканига танг қолди. Бу одам ни нг тақцирига жуда ачинди. “Афсус, одамлар орасида яшаганларида эди, кўпчиликка нафи тегармиди. Бу киши яхшигина фан доктори, профессор даражасига етишган бўлармиди... Демак тоғада инсоният учун зарурий амалий билим кўп экан. Мен уларни иложи борича эгаллашим ва келгусида ҳаётда қўллашим керак.Шунинг учун ҳам эҳтимол мени такдир шу тоғу-тошларга етаклаб келгани бежиз эмасдир. Бу ҳам эҳтимол мен учун омаддир” деган ўйлар унинг хаёлида сокин парвоз қила бошлади. Энди у Сафарёрни ўз устози деб билди. Унинг этагига маҳкам ёпишди. Сарварни, Мансурни ва бутун борлиқни унутди. Тоғада тоза қоғозлар ҳам бор экан. Сиёҳи алаф ва зирк меваларини қайнатиб ёзув учун ранг тайёрлаб берди. Жайранинг тишлари перо бўлиб хизмат қила бошлади. Шундай қилиб, бўлғуси аспирант қиз ўзининг илмий ишини диққинафас лабораторияда эмас, балки бегубор табиат қўйнида бошлаб юборди. Тайёрланаётган дори- дармонлар таркиби, тажриба хулосаларини эса эринмай, майда ва қисқартирма сўзлар билан гўё чумолини рангта ботириб қўйиб юборган каби фақат ўзигина ўқий оладиган даражада тинимсиз қайд қилиб борди.
Собиқ Итгифоқ пойтахтининг бир ўрмон четидаги дала xовлида юзлаб одамларнинг умри ва такдири, бизнесдаги янги йўналишлар бўйича музокара кетаётган бир пайтда дунёнинг қайси бир тогу-тошидаги гор ичида, аксинча, инсон умрини узайтириш, табиат берган неъмат- лардан қай йўсинда самарали фойдаланиш, гиёҳвандликка қарши воситалар яратиш ҳақида устоз ва шогирд ўртасида қизғин баҳс борарди:— Тоғажон, сиз нима учун кўкнори етиштиргансиз?— Кўкноридан дори сифатида билиб тайёрланса, у ҳам аслида инсон учун жуда фойдали ўсимлик. Лекин унинг асабларини тинчлантирувчи ҳусусиятига одамлар очофат- лик билан ёндошишади. Оз миқдорда оғиз орқали истеъмол қилиш камлик қилиб, нафси хакалак отганлар тўғридан- тўғри томирга юборишади. Оқибатда ўз юракларини заҳар- лашади. Юрак зўриқиб ўлимга олиб келади. Кўкнорини экканимнинг сабаби гиёҳвандликка қаршилик қила олади- ган бирор дори воситаси яратишни орзу қилдим. Лекин баъзан бу ерга келиб қоладиган турли тоифадаги одамлар унинг ширасидан, пўчоғидан беришни илтимос қилиша- веради. Гиёҳфурушлар бўлса ширасидан, яъни «қора- хон»дан сотишимни талаб қилишади. Агар сотмасам балога қоламан, хатто ўлдириб кетишлари ҳам ҳеч ran эмас. Шунинг учун камчиликларимни тўғрилаб олгани оз-оз сотардим. Пулга эмас албатта, бирор керакли нарсага алмаштирардим. Лекин охирги марта тасодифан келиб қолган бир кўлоблик йигит қўлга тушиб қолиб, ҳукумат аскарларини бу ерга бошлаб келган кўринади. Шунинг учун бу ерни култепа қилиб кетишди. Кўкнори экишга бошқа шароит бўлмасли
ги учун горимизни ҳам портла-тишди. Кўкнори жуда чиройли гул. Сарвар ҳам, Андрей ҳам мана шу гул га шайдо эдилар...— Йўғ-е! — дея ажабланди Сабоҳат.— Лекин уларнинг муддаоси гиёҳвандлик эмас, балки гиёҳфурушлик. Шу соҳа билан шугулланиб бой-бадавлат яшашни орзу қиларди. Бу ишнинг охири вой, гуноҳ! Ундан заҳарланиб неча-неча одамларнинг ёстиғи барвақг қурийди, оилалар бузилади, болалар етим қолади, ёки бўлмаса, ногирон болалар тугилади. Шунинг учун бу Яратган га \ам хуш келмайди. Ҳукуматдан қочгани билан Худонинг ўзи жазолайди.Сабоҳатнинг юраги «шувв» этиб кетди: «Наҳотки Сарвар «қорахон» олиб кетган бўлсаю, бирор фалокатга учраган бўлса?..»— Сарвар акам сиздан бирор нарса олиб кетганмиди?— Сўраганди, лекин мен бермагандим. Агар сўрамай олган бўлСа, ўзи билади, - деди чол чуқур хўрсиниб.— У нарсангиз қаерда эди?— Катта арча тагида омборим бор. Бориб кўриш керак.Қиз ташқарига отланди.— Тўхта, барибир тополмайсан. Хозир у ерларни қор босиб қолган. Баҳор келса, агар омон бўлсам, ўзим кўрсатаман. Унгача эҳtимол Сарваржоннинг ўзи ҳам келиб қолар. Қизим, энди ёнимдан жилма, илтимос. Умрим тугаб бораяпти, қабримни анави ерга қазий қол. Кўриб кўнглим
тинчисин, — деди мўйсафид инқиллаб ғорнинг тўрини ишора қиларкан.Сабоҳат сопол синиғи, болға ва пичоқни олиб, гўрни қазий бошлади. Лекин чолни чалғитиш мақсадида уни гапга солмоқчи бўлди.- Инсон ўзи ҳозирги шароитимизда қанча умр кўриши мумкин экан-а, тоғажон?Сафарёр ўзига қазилаётган гўрга боқиб, чуқур хўрсиниб қўйди.- Буни билиш қи йи н м ас, қизим. Ф ақат уни ҳайвонларнинг ўсиш даври билан таққослаш керак бўлади. Ҳайвонларнинг умри уларнинг ўсиш даврига қараганда 5-8 марта ортиқ бўлади. Масалан итни олсак, у 2 йил мобайнида ўсади, умри 30-40 йил га етади. Одам эса 25 ёшгача ўсиб, вояга етади, демак инсон ҳозирги нормал шароитда 150 йилгача яшаши керак бўлади.— Лекин аксарият одамлар 100 ёшга етишмайди-ку!— Тўғри, қизим. Демакки, бу бир касалликнинг оқибати ҳисобланади. Ҳаммаям узоқ яшашни, умрбод навқирон бўлиб юришни истайди. Бунинг омили мана шу гўзал табиат ва ундан завқлана билиш, шифобахш гиёҳу мевалардан доимо истеъмол қилиб туришлик, кенг ва саришта уй, ёнингда ҳамиша ҳамфикр, меҳрибон турмуш ўртоғинг, содиқ ва ҳалол дўстларинг бўлиши, доимо жисмоний меҳнат қилиб ҳаракатда бўлишлик, тузумнинг адолатлилиги, руҳан тетиклигинг, асабларнинг доимо бўшашган бўлиши, томирлардаги қоннинг бир меъёрда айланиши, яхши хазм бўладиган овқатларни оз-оз ва тез-тез еб туриш, вақгида ухлаш, ҳамиша ҳушчақчақ, хурсанд бўлиб юришлик. Агар шу айтганларим бўлсаю, одам 100 ёшга етмай вафот этса — бу уят, бу ўга инсофсизлик бўлади, қизим.Қиз хаяжонланганидан қўлидаги асбоби беихтиёр тушиб кетди. “Нималар қиляпман ўзи? Шундай хурфикр, ақпли инсон наҳотки ўлиб кетаверса? Наҳотки мен унга гўр қазиётган бўлсам?!... Ундан кўра қўлим синса бўлмай- дими?!...”Ҳа қизим, тўхтаб қолдинг. Ё гапларим...?— Йўқ-йўқ. Сиз ўлмаслигингиз керак, тоғажон. Сиз ахир одамларга кераксиз! - деди Сабоҳат хаяжон билан, - Шунча билим-тажрибани бир умр нима учун йиғдингиз ўзи? Бу дунсга келиб нима қилдингиз, нима кўрдингиз? Шу тоғу тошлару ёввойи ҳаётними?!— Йўқ қизим. Мен ҳам одамлар орасида яшашни, уларга бирор нафим тегишини жуда—жуда истайман. Лекин шўро хукумати маъмурлари мени қаттиқ хафа қилишди. Мен ҳеч қандай айб иш қилмаган эдим. Лекин бўйнимга “Ватан хоини” деган тавқи лаънатни илиб қўйишди, Ватанимдан айиришди.— Лекин энди у замонлар ўтиб кетган. Ҳаммаси унут бўлган. Сизга ўхшаганларга умумий авф эълон қилиниб, ҳамма oigiaHraH. Сиз ҳозир ўлмаслигингиз, балки одамлар орасига қайтишингиз керак!— Валким... Қдни энди худо кувват берсайди.— Сиз хафа бўлсангиз ҳам бир гапни айтмоқчиман, — деди Сабохатнинг кўзлари намланиб.— Нима ran экан, қизим?Келинчак гапиролмай йиглаб юборди.— Сизни каллангизга бир бемаъни фикр қаттиқ ўрнашиб қолган. Гўё ўлсангизу, кимдир сизни шу ерга кўмиб қўйса. Тамом, бошқа орзуингиз йўқ. Сиз инсофсиз, виждонсиз экансиз! Наҳотки бир ўзимни шу ерга ташлаб кетмоқчисиз?!— Ундай дема, қизим.— Ахир ёлғиз ўзим бу ерда нима қиламан?! Қандай яшайман?! Қанақа эркаксиз, ўзи?!— Сарвар албатта келади...— Келма
са-чи?! Ўлган бўлсачи?!Мўйсафид чуқур тин олди. Ғордаги жимликни фақат- гина қизнинг бурнини тортиб пиқ-пиқ йиғлашигина бузиб турар ва тубсиз деворларда акс берарди. Сабоҳатнинг самимий гаплари Сафарёр тоғанинг юрагига ниш каби қадалди. Ўзини гўё узоқ сафарга отлангану, балоғатга етган ожиза қизини уйида ёлғиз ташлаб кетаётган отадек хис қила бошлади.- Қани энди иложи бўлсайди... Э худо, ўзинг мадад бер! Жонимни олмай тур... - деди у чуқур хўрсиниб.- Иложи бор, - деди қиз тўсатдан чўрт кесиб. - Ахир инсон умрини узайтириш бўйича олиб борган ишларингизни, яратган дори-даронларингизни нега энди ҳеч ҳам синаб кўрмагансиз? Ким улардан наф кўрди, ким?!- Ахир қаерда синайман? — деди аранг мўйсафид кўксини силаб.- Ўзингизда. Мана мен сизга асиссентлик қиламан. Нима, менга ишонмайсизми?Мўйсафид қизнинг гапларига бироз анграйиб қараб қолди, сўнгра шундай хо-холаб кула бошладики, жаран- гидан тошлар ларзага келиб хузур қилиб ухлаётган кўршапалаклар париллаб уча бошлади.- Тавба, ўладиган одам ҳам шунақа куларканми? - деди келинчак лабини буриб ва беихтиёр у ҳам қўшилиб кулаверди.Шу маҳал Сафарёр кулгудан тўхтаб тўсатдан чуқур- чуқур нафас ола бошлади.- Вой, сизга нима бўлди?! — деб сўради қиз хавотир. Мўйсафид “тек” ишорасини қилдида, яна нафас олишмуолажасини давом эттирди. У анчагина ўзига келиб хафа бўлиб қолгандай сўлғин юзларига қизиллик юргандек, хира тштан кўзларига чўғ тушгандек хотиржам бўлиб қолди./
- Қизим, каклик шўрвангдан қолганми?- Ҳа албата, — деди қизнинг кўзлари чақнаб.- Бўлмаса ўрик туршагидан олиб чиққинда, уни шўрвага солиб бир қайнатиб юбор.- Данаги биланми?- Данагини ажратиб, чақиб мағзиниям сол.Сабохат тушунди. Бу устозининг биринчидан ишта-ҳага кира бошлаганидан далолат берса, иккинчидан у юрагини бақувват қилмоқчи. Демак яшаш учун кураш- моқчи. “Ур-ра!” деб қўйди қиз фикран.Бўпти, яна нима қилай, тоғажон?— Дўлана туршагидан икки мисқол, сариқ чойдан, исирикдан, зиркни меваси, баргидан бир мисқолдан солиб дамлама қилиб бер. Кейин бундан буён чанқдганимда фақат туршак қайнатмасини берасан, тушунарлими?— Тушунарли.— Лекин кейин қабрни охиригача кавлаб берасан.— Нима учун?— Мен энди унинг ичига тушиб ухламоқчиман. Шунда хотиржам бўламан.— Вой, нега?— Билмадим. Шуни кўнглим тусаяпти...— Ғорнинг таги тош экан, уни бирор ой кавласам керагов...— Оббо айёрей... — деди чол кулиб, — Майли бир ой бўлса, бир ойда. Қаёққаям шошардим?Орадан бир ой ўтди. Бу орада фоний дунёни тарк этадиган ҳар қандай инсон жисмини ҳам ютиб юбора оладиган гўр деб аталмиш ўра деярли тайёр бўлган, ташқарида эса қирчиллама қиш ҳукмрон эди. Ўлмаслик бўйича олиб борилган муолажалар яхши самара бера бошлади. Табиб Сафарёр ва изланувчан шогирдининг тинимсиз олиб борган амаллари туфайли “бемор” аталмиш шахе анчагина ўзига келиб қолди. Энди ундаги руҳий тушкунликдан асар ҳам қолмади, балки хазил-мугойибага мойил бўлиб қолди. У энди ўранинг қолган қисмини ўзи давом эттирар ва дамламалар келтириб бераётган ҳамшира шогирдига билган, эшитган қизиқ воқеалардан ҳикоя қилиб берарди. Олов доимо узилмас, идишларда нимадир қайнаётган бўларди...Ғор ичида яна 4 та эчки ва асраб олган кийик боласи ҳам бирга яшай бошладилар. Чунки устозининг кўрсат- масига биноан эчкини соғиб сутини янгилигида ичиб турилиши ҳам керак экан. Заҳира ем-хашак, олов учун ўтин чўпни яхшики келинчак иссиқ-ёруғ кунлари ғор ичига ғамлаб олганди. Ниҳоят ўра ҳам битди. Сафарёр унинг таги га қуруқ хашак пўстаклардан тўшади. Ён деворларига ҳам пўстак қоқиб чикди. Сабохат устозининг илтимосига кўра ўрага тушиб-чиқиш учун чоғроқ нарвон ясаб берди. Мўйсафид энди то баҳорга қадар шу ўра ичида яшай бошлади ва тун бўйи туйнук томон термулиб бутун ўтган умри, табобат борасида йиққан билим-тажрибаси ва уни а мал да қўллаш ҳақида мулохаза юритиб чиқишни одат қилди. Баъзан шогирдини чақирар ва косадаги ўрик қайнатмасини ичиб олгач, хаёлига келган баъзи бир касалликларни даволаш борасидаги ўгитларини баён қилар, Сабохат эса уларни тез-тез қоғозга тушириб олишга ҳаракат қиларди.
ТОҒЛАРДА БАҲОР
Шундай қилиб, Сабоҳат бепоён, қорлар билан бурканган тоғу-тошларнинг маликасига айланди. Бу қиш қор шунд
ай кўп ёғдики, уни кечиб юриш ту гул ташқарига чиқиш ҳам амри маҳол бўлиб қолди. Келинчак учун энг муҳими туйнук беркилиб қолишининг олдини олиш эди. Тепадаги туйнук-ку беркилмайди. Пастдан чиқаётган иссиқ ҳаво ва олов тафти туфайли тушаётган қор эриб кета- верарди. Пастдаги туйнукни эса, доим кавлаб, тозалаб туриши керак акс ҳолда ҳаво айланмай қолади ёки чиқиш йўлини муз қоплаб, беркилиб қолиши мумкин. Хайриятки, ғор ичида чиқаётган илиқ булоқ туфайли бу ерда қаҳратон қишда ҳам қалин кийимда яшаш мумкин бўлган мўътадил ҳарорат бор эди. Қиз тунда асосан эчкиларнинг орасига кириб, кийикнинг бўйнига осилиб ухларди. Ҳам иссиқ, ҳам юмшоқ. Эрталаб эчкиларни соғиб сутидан тўйиб ичиб олар, сузма қилар, сўнгра сув қайнатиб кийикўтдан далачой дамлаб, қуритилган гўшт, асал ва қуритилган тоғ мева-ларининг қоқисидан нонушта тайёрлади. Бу ерга какликлар туйнук орқали ўзлари ҳам адашиб кириб келаверишарди. Шу туфайли пачоқ кастрюлда каклик ва булоқ балиғидан шўрва ҳеч узилмасди. Лекин қор қалин бўлган кунлари хавфли ҳам эди. Чунки сув ичгани илиқ жилғага эчки ва кийиклардан ташқари турли йиртқич ҳайвонлар ҳам тушиб келишар ва мўъжаз туйнукни кўриб, унга бош суқиб кўришга иштиёқманд бўлишарди. Шу туфайли Сабоҳат ёғочлардан туйнукка панжара ясаб унга тош тираб қўйди. Лекин кўнгли тўлмади. Милтиқни ўқдаб шай қилди. У ҳаммадан ҳам ўз фарзандидек бўлиб қолган кийикдан хавотир оларди. Чунки келган йиртқич дастлаб унга ташланади.Пўстаклардан кийим-бош тикиб, кийиб олган келинчак ўзига ғорнинг тўри томонидаги баланд супалардан бирига кундалик жой қилиб олган ва кун бўйи тепадаги туйнукка қараб қўшиқ куйлаб ўтирар, тикиш-бичиш ишларини бажарар, устозидан хабар олар, тунда эса, яна бориб «меҳрибонларининг» пинжига кириб ётарди. Сокин оқшомларда қиз қўшиғи маҳзун янфарди.* * *Кунлардан бир куни эчкилар учун одатдаги, лекиц бошқалар учун хунук деса бўладига^ воқеа содир бўлди. Икки така бир-бири билан уришиб кетишди. Хунуклиги шундаки, бирининг шохи рақибининг қррнига кириб кетди ва қон оқа бошлади. Кўп ўтмай у ҳолдан тойиб йиқилди. Сафарёрнинг кўрсатмаси билан Сабоҳат иложсиз уни сўйиб, дорга осиб қўйди ва кабоб пиширди. Лекиғ? қон ва кабобнинг ўткир ҳушбўй ҳиди шу атрофда юргац бўрилар галасининг эътиборини торуга^ шекилли. Улар дастлаб тепадаги туйнукни топишди. Ғингшиб пастга томон мўралайверишди. Мўйсафи^ ўр^ ичидзр милтикда уларн^ мўлжалга олиб тепкини босиб юборди. Бўрилардан бири яраланди ва нари кетишди. БирРҚ ярим ТУИДЯ П96ТКИ туйнукдан хужуи УЮШТИРИЛДИ ИнмрИМГИ ЯНгИ фит \йди бўриларни ма^т ҚИЛЯШйнди. Сабоҳат одатдагидак кийикни қучоедаб У1У1ШТЯНЛИ. Нимадир дупирлади, ириллаган овозлэр ЖТйлдй. Бесарамжон бўлган кийик сапчиб ўрнидаН туриb К4тдил К;ИЗ уйқусираб арйЯЛИГЯ МИШ ғаплйгиИИ 9НГЛ9ШДИ, У Шйрин туш
тушига Мансур киррбқолганди. У бошқа қиэга уймшн
Бўрилардан бири тумшуғи билан панжарани итармоқда эди. Сабоҳатнинг милтиғи эса ўра ичида қолган. У ўрнидан туриб то милтиқ томон чопгунича, бўрилар кириб олишга муваффақ бўлишди. Қоронғуда уларнинг нечталигини билиб бўлмас, кўзлари бир жуфт кичик фонар сингари ёниб, ўчиб турар, важоҳатлари даҳшатли эди. Қиз қўрққанидан қичқириб юборди. Бўриларнинг бир нечтаси осиғлиғ эчки гўштига ташланишди. Гўшт ерга тушиб, буйдалана бошланди. Бундан фойдаланган Сафарёр ўра ичидан улар томонга милтиқни гумбирлатиб отаверди. Сабоҳат ҳам ўрага тушиб қолди. Ўлгани қолиб, яралангани туйнук томон қочишди. Лекин не холки, бўрилардан бири кийикнинг бўйнидан тишлаб босиб олган эди.— Қўйвор, ифлос! - дея бақирди қиз. У бўридан кўра кўпроқ ўқни кийикка тегиб кетмадими, деб қўрқарди. Лекин бўри ўлжасини ташлашни истамади. Хавфни ҳам ҳис қилди шекилли, ғингишлаб, ириллаб кийикни олиб кетиш ўчун судрай бошлади. Сафарёр яна бўрига қарата ўт очди. Уқ унинг орқа томонига тегди шекилли, ўтириб қолди, лекин ўлжасини тишлаган холда тураверди. Қаҳрга минган қиз милтиқни олдида, ўрадан отилиб чиқиб унинг қўндоғи билан бўрининг бошига туширди. Ниҳоят яраланган бўри орқа оёкдарининг қонини оқизиб, ғингшиб қочиб кетди.— Ярамас, ифлос. Сени ўлдираман!!! — деди қиз важоҳат билан ва унинг ортидан тошларни отиб қолди. Сўнгра яра
ланган кийигига ташланди:— Вой жоним, бўлди-бўлди, қўрқма, улар энди келишмайди. Келишса ўлдираман уларни! — деди у ҳаяжон билан ва бўрининг тишлари ботган жойларга кул қўйиб боғлай бошлади.— Ёмон бўлди, энди бўрилар бу ерни ҳидлашиб олишди, яна қайтиб келишлари мумкин, — деди мўйсафид.Бир бўри узала тушиб ўлиб ётар, иккинчиси эса жонсарак типирчиламоқда эди. Ўша тунда туйнукни бутунлай беркитиб қўйилди. Кўп қон йўқотган кийик бехол ётиб қолди. Бўрилар хужумидан бесарамжон бўлган уч эчки туни билан безовталаниб чиқишди.Тонг отиши ҳамоно Сабоҳат туйнукни аста очиб, милтиқни шайлаган холда ташқарига эмаклаб чиқди. Совуқ қатгиқ, этни жунжиктирадиган изғирин увилламокда эди. Оқиб чиқиб буғланаётган жил га сувидан бошқа ҳеч нарса кўринмас, теварак-атроф қалин оппоқ қорга бурканган, жил га қиргокдари силлиқ муз билан қопланганди. Келинчак сал нари юриб теварак-атрофни кузатмоқчи \ам бўлди, лекин белидан ҳам юқори бўлган қорда деярли юра олмади. Тинимсиз ёгаётган қор кеча сув ичгани келган жониворлар ва бўриларнинг изини ҳам деярли кўмиб юборганди. Сабоҳат нима қиларини билмай ортига, уйининг дарвозаси каби қадрли бўлиб, тандирдек оғзини очиб қотиб қолган Жаннатгор туй нуги га нигоҳ ташлади ва эти увишиб кетди...— Наҳотки шу ерда жониворлар каби яшаётган бўлсам?.. Бу ерни қиш ичи ҳеч ким топа олмайди. Сабр қилишимга, баҳорни кутишимга тўғри келади. Сарвар ака келган бўлса ҳдм, топа олмагандир. Қор кўчиклари йўл-ларни ҳам тўсиб қўйгандир..., - дея ўзига тасалли берди қиз.Сабоҳатнинг хаёлига бир фикр келди. Бу йиртқич- лардан қутилишнинг гўё бир йўли эди. Ўлдирилган икки бўрини судраб олиб чиқиб, туйнукнинг огзи ёнига, оғзиларини очиб, тош тираб ўрнатиб қўйди. Башараларига сув сепди. Сув тезда музлади. Натижада икки «пойлоқчи» пайдо бўлиб, то баҳоргача горни «қўрикдайдиган* бўлишди. Лекин какликлар ҳам келмай қўйишди. Келинчак эса каклик овига ўзи чиқиб турди. У жил га қиргокдаридаги қалин қорни кавак қилиб, чуқурлаб, дон сепиб қўярди. Қопқон чуқурчаларга баъзан беозор қушлар тушиб қолишарди. Бу ҳунарни ҳам у устозидан ўрганиб олди.Шундай қилиб кунлар ўтди. Лекин қайси кун, қайси ой экани келинчак учун унут бўлаёзди. Тахминий ҳисоб- дан ҳам адашди. Фақат кунлар исиб кетишини, баҳорни кутди. У устозидан ташқэри кийик болани ҳам даволаб, парваришлаш билан овора бўлар, унга бутун оналик меҳрини бериб, дарду аламини тўкиб солар, тунлари эртак, алла айтиб берар, унинг қўшикдари туйнукдан чиқиб қоялар ва оқ булутлар аро енгил парвоз қиларди...Ҳадемай туйнукдан қора булутлар нари кетиб, юлдуз- лар кўриниб, ойнинг нури, кундузлари эса қуёш ёруғи тушди. Fop ичида яна камалак намоён бўлиб, у шифт- лардаги кристал сумалак тошларда турли рангларда жилваланди. Ташқарида эса қорлар эриб, баҳорнинг ҳушбўй таровати кеза бошлади...Сабоҳат бўш қолганда ўзига эрмак топиб олганди. У туйнук тешигини кенгайтириш билан овора бўларди. Геологлардан қолиб кетган бир четкични топиб олганди. Уни тошларга қоқиб, оҳиста майдалаб, туширарди. Бу орада мўйсафид бир илож қилиб, қиз оёғидаги занжирни ўртасидан синдириб узди.Баҳор жонланиб, табиат гўзал либосини кийиб, ўз тароватини келинчакдек намоён қила бошлаган кунлари пўстак кийган, деярли ўзига қарамай қўйган, сочлари тўзғиб, тишлари сарғайиб кетган Сабоҳат милтиқни олиб, «ўз худудини» айлангани чиқиб келишни одат қилди. Унинг мақсади ўзининг қаерда турганини, зарурат бўлганда эса қайтиб кетиш сўқмоғутрини белгилаб олиш эди. Булбул, бедана ва турли қушлар беармон ҳониш қилишиб, бургутлар кўкда парвоз қилишар, улкан қоя тошлар эса, гўё «Биз сен билан биргамиз» дегандек уни мағрур кузатиб туришарди. Поёнсиз бутазор, арчазорлар уни бағрига олди. Турли дарахт шохлари ва илдизлари бир- бирига шундай чирмашиб кетишган эдики, уларни оралаб ўтишнинг иложи йўқ эди. Аҳён-аҳёнда тиканларни кўз- кўз қилиб жайра болалари билан қаторлашиб ўтиб қолишар, қулоғини диккайтириб олган кийиклар янги аёл «хўжайинларини» зўр қизиқиш билан қарши олишар, қўлидаги «асо»ни кўришгани учунми «хуркиб» нари қочишарди.Сабоҳат чакалакзорларда юргандан кўра тепалик ва қоялар устига чиқишни афзал кўрарди. Чунки у ерлардан атроф бемалол кўринар
ди. Ҳар сафар бир қояни мўлжалга олиб, чиқиб кетарди. Қоялар атрофида турли қуш уялари жуда ҳам кўп бўлиб, улар янги тухум қўя бошлашган,хавфни сезишгач, қулоқни қоматга келтирар даражада чуғурлашарди. Чунки уз ошёнларининг бузилишидан хавотирда эди-да... Қизнинг хаёлига Сарвар келди. «Наҳотки у ўз ошёнини унутган бўлса! Ахир мени кутаётганимни яхши билади-ку! Бу ерга келиш фақат унинг ўзигагина маълум, холос. Мени бошқа ҳеч ким топа олмайди. Э худо, ишқилиб тогам ўлиб қолмасинлар...» — дея кўнглидан ўтказди у. Чол айтган шаршарага ҳам тез-тез бориб турди, ўтиб, уни узоқ томоша қиларди. Шаршара шундай гўзал эдики... Катта бир сой тезликда келиб пастлик томон шарқираб оқар ва ундан улкан камалак ҳосил бўларди.Кунлар исиб, одатдагидек ўсимлик дунёси гуллай бошлади. Қуёш ярқ этиб очилиб турган маҳали тўсатдан, аллақаёкдан бир қора булут пайдо бўлиб қоларди. Баъзан шундай кўп ёмғир ёғардики, Сабоҳат соатлаб бирор арчанинг ёки қоянинг та гида қолиб кетарди. У энди устозининг кўрсатмасига кўра фойдали гиёҳдарни териб келиб қурита бошлади. Илгари аскарлар куйдириб кетган майдонда ҳам, шундай гиёҳлар бўй чўза бошладики, гўзаллиги кўзни қамаштирарди. Улар орасида бежирим кўкнори гуллари ҳам учрарди. «Демак уруғлари тўкилиб қолган экан-да!» — деб ўйлади қиз улардан териб, бошига гулчамбар ясаркан ва тўсатдан мўйсафид айтган қурбақа- симон тош орқасидаги чолнинг омбори эсига тушди ва уни қидира бошлади. «У ерда агар тоға йиғиб қўйган кўкнори шираси турган бўлса, демак Сарвар акам наркобизнес мақсадида эмас, хақиқатдан xам ўртоғидан хабар олгани боргану, бирор кор-холга учраган бўлади. Аксинча эса, чолдан бесўроқ уни олган ва сотгани олиб кетган бўлиб чиқади. Эҳтимол, шу туфайли қўлга тушиб қолгандир, қамоқца ўтиргандир. Бўлмаса аллақачон келарди. Бу ерда тиллалари бор, пули бор. Мен учун бўлмаса ҳам пуллари учун келишлари мумкин-ку! Менинг xам ўлиб кетмаслигимга ким кафолат беради? Ўзи келиб бир қиш яшаб кўрсайди, биларди. Йўқ, устозимни кўндиришим, иложини қилиб, бу ерлардан кетишимиз керак. Ахир бу
Давоми бор.