Ёввойи келин..12-қисм....
Ёввойи келин..12-қисм....
тошда яшаб унинг қўлида жон бергани э^гимол афзалдир.Сарвар энди шу ўй, шу мақсад билан яшай бошлади. Юрса ҳам, турса ҳам унинг фикру хаёли қандай қилиб бўлмасин, Сабоҳатнинг олдига қайтиш бўлиб қолди.Ниҳоят унинг учун хайрихоҳ бўлиб қолган камера- доши Алексейга бу ҳақца ёрилди. Буни эшитиб у ҳуштак чс(либ юборди.— Эҳ-ҳе, уни қаердан олгансан?— Бир чолдан қорахонга алиштирганман. У чол эса келаётганимда ўлим тўшагида ётганди. Қаллиғим унга қараб қолувди.— Бўлмаса қаллиғинг олиб сурворгандир.— Йўқ, у ҳеч қаёққа кетмайди.— Қонуний хотинингми у?— Йўқ, ҳали турмуш қурмагандик.— Ҳой бола, сен чиндан ҳам аҳмоқ экансан. Бу ерда чин юракдан, ишкалсиз «тарбиялансанг» ҳам камида ўн беш йил ўтиришинг керак бўлади. Бу дегани ёшинг қирққа яқинлашиб қолади. ^айси аҳмоқ қиз, қандай вафодор қаллиқ сени кутади? Ўйлаб кўр, ахир.— Шунинг учун ҳам озодликка чиқишим керак. Озодликни эса, ўша тиллага сотиб олишга қарор қилдим.Алексей кроватга ўгириб ўйланиб қолди:— Ҳа. Бекор ўтиргандан кўра ўйлаб кўрса бўлади. Хўш..., йўл харажатлари—чи, уни ким тўлайди?— У ерда пул ҳам бор.— Қанча?Сарвар бир қисмини Сабоҳат тутантириқ қилгани ва бир қисмини ўзи йўлга олганини, қолган қисмини чамалаб кўрди.— 50 ООО доллар.— Ҳаммасини берасанми?-Ҳ а.Алексей ўрнидан сапчиб, туриб кетди ва бошини кроватнинг устки қаватига шунақанги қаттиқ уриб олдики, жа\ли чиқиб, етти қават болахонали қилиб сўкиб, уни тепиб ташлади.Ростдан айтяпсанми? — деб сўради у ниҳоят тинчланиб.— Ҳа, ростдан. Мен қаллиғимга ваъда берганман. Албатга қайтиб боришим керак. Бу мен учун ҳаёт-мамот масаласи.— Қаллиғинг кетиб қолган бўлса-чи?— Кетолмайди. У занжирбанд қилинган.— Нима?!! Нима дединг? — деди Алексей анграйиб.— «Занжирбанд», деяпман.Алексей тўсатдан Сарварнинг бўғзидан олди ва жағига қараб зарб билан мушт туширди:— Нимага сен мени майна қиляпсан?— Йўқ, асло... - деди Сарвар лабидаги қонни артиб оларкан.— Тилланга ишондим, пулинга ишондим, лекин энди манави гапинга ишонмайман. Занжирбанд қилиб қўйган- миш-а, нима у сенга итмиди?! — деди Алексей ва яна уни урмоқчи бўлди.— Фақат оёғи холос. Буни унинг ўзи хоҳлади.— Ҳой бола, сен мени лақиллатмоқчи бўляпсан! Қайси аҳмоҳ ўзини занжирбанд бўлишини хо\ааркан?! — деди Алексей қаҳр билан уни даст кўтарди. Дўппослаб эсини киритиб кўймоқчи бўлди.— У мени се вади! — дея қичқирди Сарвар - «Сени кутаман. Садоқат рамзи сифатида мени кишанлаб, кали- тини олиб кет», деб ўзи айтди.— Қанақа калит, ифлос?!— Мана, бўйнимда...Алексей тўхтаб қолди ва уни оҳиста қўйиб юбориб, Сарварнинг бўйнидаги ипга эътиборини қаратди. Унинг кўксида крестга ўхшаш мўъжазгина калитча осиғлиғ турарди. У калитчани оҳиста силаб, аввалига хайратланиб қолди ва шундай хо-холаб кулди-ки, жарангидан камера ларзага келди. Соқчи ҳам тешикдан бир мўралаб қўйди.— Ҳа! Манавини ҳақиқий севги деса бўлади - де,чи ўзини кулгидан аранг тийиб ва хўрсиниб қўқци. Мени.iг хотиним бўлса кўз ўнгимда хиёнат қилган. Уни бир бегоня билан ётганини устидан чиқиб қолганман.Хўш, кейин уни ўлдирдингми? — деб сўради Сарвар.- Йўқ... Костюм и мни олди му, елкамга ташлаб чиқиб кетавердим.- Нега?- У шефимнинг қизи эди-да. Шефдан менинг катта қарзим бор эди.- Кейинчи?- Кейин барибир хотиним мендан чўчидими, милицияга сотиб қўйди. Икки кило «марихуанна» билан қўлга тушдим. Мана қдрабсанки, уч йилдан бери ўтирибман. У айшини қилиб юрибди. Сен эса менга қандайдир садоқат ҳақидаги эртак айтиб беряпсан.- Агар мен бу ердан тезроқ чиқиб кетмасам, қаллиғим ҳалок бўлиши, пул ва тиллалар бегона бўлиб кетиши мумкин, - деди Сарвар жиддий.- Тўғри айтасан. Бу ерда мен ҳеч қандай ютқази- ладиган ҳолатни кўрмаяпман.- Ёрдам берасанми?Алексей энди самимий қўл узатди.- Албатта. Мушт учун, узр.- Мен ҳам уни бир кун и кдйтарарман.- Келишдик, - деди Алексей кулиб, - Лекин бу ran орамизда қолсин. Кўпчилик билиши шарт эмас.Шундай қилиб Алексей ўзининг канали билан иш бошлаб юборди. Дунёнинг қайси бир иг топмас жойидаги «хазинага» эгалик қилиш учун пухта режа тузиш керак эди. Қочиш масаласи жуда мушкул иш. Хўш, бойликни қўлга киритди ҳам дейлик. Кейин нима қилади? Қаерда яшайди? Бу муаммоларни ҳам хоз
ирдан ҳал қилиб олиш керак. Ёки бу йигитни қочириб юбориб, озодликдаги бирор дўстига рўпара қилса-чи?! Хўш, шунақа ишончли, садоқатли дўсти борми ўзи? Алексей энг яқин ўртоқларини кўз олдига келтирди. Аммо ҳаммасининг бир «но»си бор эди. Ниҳоят у йўлини топгандай бўлди. Смена бошлиқларидан бўлган бир зобитни кўндиради. Лекин зобит узокдаги мавҳум бойлик-лардан кўра нақцроқ - Польша фуқаролигини тўғрилаб бериш шартини қўйди ва фақат бир кишини олиб чиқиб кета олишини айтди. Алексей аввало Сарварга ёрдам беришга қарор қилди «Бор таваккал...», — деди у.Ростдан айтяпсанми? — деб сўради у ниҳоят тинчланиб.— Ҳа, ростдан. Мен қаллиғимга ваъда берганман. Албатга қдйтиб боришим керак. Бу мен учун ҳаёт-мамот масаласи.— Қаллиғинг кетиб қолган бўлса-чи?— Кетолмайди. У занжирбанд қилинган.— Нима?!! Нима дединг? - деди Алексей анграйиб.— «Занжирбанд», деяпман.Алексей тўсатдан Сарварнинг бўғзидан олди ва жағига қараб зарб билан мушт туширди:— Нимага сен мени майна қиляпсан?— Йўқ, асло... - деди Сарвар лабидаги қонни артиб оларкан.— Тилланга ишондим, пулинга ишондим, лекин энди манави гапинга ишонмайман. Занжирбанд қилиб қўйган- миш-а, нима у сенга итмиди?! — деди Алексей ва яна уни урмоқчи бўлди.— Фақат оёғи холос. Буни унинг ўзи хоқлади.— Ҳой бола, сен мени лақиллатмоқчи бўляпсан! Қайси аҳмоҳ ўзини занжирбанд бўлишини хохпаркан?! - деди Алексей қаҳр билан уни даст кўтарди. Дўппослаб эсини киритиб қўймоқчи бўлди.— У мени се вади! — дея қичқирди Сарвар — «Сени кутаман. Садоқат рамзи сифатида мени кишанлаб, кали- тини олиб кет», деб ўзи айтди.— Қанақа калит, ифлос?!— Мана, бўйнимда...Алексей тўхтаб қолди ва уни оҳиста қўйиб юбориб, Сарварнинг бўйнидаги ипга эътиборини қаратди. Унинг кўксида крестга ўхшаш мўъжазгина калитча осиғлиғ турарди. У калитчани оҳиста силаб, аввалига хайратланиб қолди ва шундай хо-холаб кулди-ки, жарангидан камера ларзага келди. Соқчи ҳам тешикдан бир мўралаб қўйди.— Ҳа! Манавини ҳақиқий севги деса бўлади - деди ўзини кулгидан аранг тийиб ва хўрсиниб қўйди. Мени 1
г хотиним бўлса кўз ўнгимда хиёнат қилган. Уни бир бегом: билан ётганини устидан чиқиб қолганман.Хўш, кейин уни ўлдирдингми? — деб сўради Сарвар.- Йўқ... Костюмимни олдиму, елкамга ташлаб чиқиб кетавердим.- Нега?- У шефимнинг қизи эди-да. Шефдан менинг катта қарзим бор эди.- Кейинчи?- Кейин барибир хотиним мендан чўчидими, милицияга сотиб қўйди. Икки кило «марихуанна» билан қўлга тушдим. Мана қдрабсанки, уч йиддан бери ўтирибман. У айшини қилиб юрибди. Сен эса менга қандайдир садоқат ҳақидаги эртак айтиб беряпсан.— Агар мен бу ердан тезроқчиқиб кетмасам, қаллиғим ҳалок бўлиши, пул ва тиллалар бегона бўлиб кетиши мумкин, - деди Сарвар жиддий.— Тўғри айтасан. Бу ерда мен ҳеч қандай ютқази- ладиган ҳолатни кўрмаяпман.— Ёрдам берасанми?Алексей энди самимий қўл узатди.— Албатта. Мушт учун, узр.— Мен ҳам уни бир куни қайтарарман.- Келишдик, - деди Алексей кулиб, - Лекин бу ran орамизда қолсин. Кўпчилик билиши шарт эмас.Шундай қилиб Алексей ўзининг канали билан иш бошлаб юборди. Дунёнинг қайси бир иг топмас жойидаги «хазинага» эгалик қилиш учун пухта режа тузиш керак эди. Қочиш масаласи жуда мушкул иш. Хўш, бойликни қўлга киритди ҳам дейлик. Кейин нима қилади? Қаерда яшайди? Бу муаммоларни ҳам хозирдан ҳал қилиб олиш керак. Ёки бу йигитни қочириб юбориб, озодликдаги бирор дўстига рўпара қилса-чи?! Хўш, шунақа ишончли, садоқатли дўсти борми ўзи? Алексей энг яқин ўртокдарини кўз олдига келтирди. Аммо ҳаммасининг бир «но»си бор эди. Ниҳоят у йўлини топгандай бўлди. Смена бошлиқдаридан бўлган бир зобитни кўндиради. Лекин зобит узокдаги мавҳум бойлик-лардан кўра накдроқ — Польша фуқаролигини тўғрилаб бериш шартини қўйди ва фақат бир кишини олиб чиқиб кета олишини айтди. Алексей аввало Сарварга ёрдам беришга қарор қилди «Бор таваккал...», — деди у.Калининград вилоятиники.— Ўзи қзерда экан?— Ўша вилоят турмасида, 16 йил беришибди. Оғир режим.— Демак, аниқлабсизлар-да!— Ҳа, энди уни қутқариб олиш чорасини кўрмоқ- чимиз.— Лекин молни ололмайсизлар-ку.— Тўғри. Лекин у бизниям, сениям сотмабди-ку! Демак дўстинг ишончли йигит экан.— Кейинги сафар ўзбошимчалик қилмай, бама
слаҳат иш қиладиган бўлади - деди бакенбардли йигит сигарета тутатиб.— Демак, мол олиб келишга янги мудцат берасизлар, шундайми?— Ҳа, яна икки юз ўрнига фойдамиздан кечиб, сизлардан юз элликни талаб қиламиз холос. Эллик уни ишончли бўлгани ва сенинг фалокатга учраганинг учун биздан ҳайрия бўла қолсин.Андрейнинг оқарган юзига қизил югургандай бўлди. Дўстларининг шундай инқироз пайтда ҳам қўллаб юбо- раётганларидан ғурурланиб кетди. Эллик минг доллардан воз кечишнинг ўзи бўладими? Я на янги муддат берилаяпти. Сарварни қутқаришмоқчи. Лекин қандай қилиб? Но- маълум.— Биз дўстингдан хабар оламиз.— Мендан салом айтинглар.— Бизнинг янги лойиҳаларимиз бор. Шуни бамайли- хотир жойда сен билан мулоҳаза қилсак дегандик.— Қўрқма, дала ховлига сени кўтариб олиб кетамиз. Я на эртага олиб келиб қўямиз.— Майли. Лекин протезим ҳам бор. Кийиб машқ қилаяпман.— Унда яна яхши. Бўлмаса кияқол, кетди к.— Ойижон! - деди Андрей.— Ҳа, ўғлим?! Дўстларим мени меҳмондорчиликка олиб кетишмоқчи. Протезимни келтириб берсангиз.— Кейин қачон қайтасан?— Эртага олиб келиб қўямиз. Бир биз билан дам олсин.— Майли—майли. Ўғлим ўзи сиқилиб ўтирганди.— Ҳайр, пани, кофе учун раҳмат.Андрей сунъий оёқни кийиб, қўлтиқтаёқни тақиллатиб меҳмонлар кетидан эргашди.* * *Москва яқинидаги сўлим гўшаларда жой олган шинамгина дала ховли хордиқ чиқариш ва турли ишби- лармон доирадаги учрашувлар ўтказиш учун қулай маскан эди. Андрейни қўярди-қўймай саунага олиб киришди. Аввал соҳибжамол қизлар уни ювинтириб, баданига оро беришди. Сўнгра эса кичик доирада пивохўрлик қилишди. Ётиб дам олишди. Кечки овқатдан сўнг хориждаги бошлиқ вакили ўша капалакнусха галстукли Павел билан улар яккама- якка музокара юритишди.— Пан Андрей, бизнинг тузган янги лойиҳамиз хозирги замон заруратидан келиб чиққан жиддий, хавфсиз ва ҳар томонлама қулай қилиб ишлаб чиқилган. Энг муҳими қарзлардан кугилишингизга ва биздан тез-тез молиявий кўмак олиб туришингизга катта имконият бор. Божхоналардан ўтиш, транспортировка ишлари умуман хавфсиз кечади. Энг муҳими, ҳаммаси қонуний ва бош оғриқсиз амалга ошади. Хўш, ишлайсизми?— Жуда қизиқ-ку! Рости, унчалик тушунмадим. Ахир булар умуман орзу-ку!— Ҳа яшанг. Билсангиз хозир дунё бўйича наркобизнеса қарши қаттиқ кураш олиб борилмокда. Илгари бунчалик эмасди. Шу туфайли энди оталаримиз тутган йўналишни такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди. Чунки жуда кўп курьерлар қўлга олинмоқда, мол йўқ қилинмоқца ва жуда катга моддий зиён етмоқца. Мисол учун ўртоғингиз Сарвар, минглаб жабрдийдалардан бири, холос.Хўш, нима таклиф қилмоқчисиз?— Энди «товар» ўз оёғи билан юриб боради. Яъни бундан буён бизни “тирик товар” билан таъминлайсизлар.— Тушунмадим, - деди Андрей иқрор бўлиб.— Хозир ҳаммасини тушунтириб бераман. Лекин айтиб қўяй: бу лойиҳа жуда маҳфий. - деди у шошилмай сигаретани тутатиб оларкан, тилла ёндиргични айлантира бошлади. — Мана сиз ва Сарвар гиёҳвандлар даволаниш муассасасида даволаниб чиқцинглар, тўғрими?
— Мабодо мана шу дозани расман янада ошириб бораверилганида нима бўларди?— Билмадим, баттар бўлардик, албатта.— Ҳа, яшанг, пан Андрей. Унда иликларинг яъни суюкларинг наркотик моддага тобора тўлиб борган бўлар- ди. Сиз ҳеч қабристондан мурдани ўғирлаб кетишганини эшитганмисиз?— Ҳа, бунақаси кўп бўлади.— Ана ўша мурда ҳаётида ашаддий наркоман бўлган бўлади.Андрейнинг кўзлари катта-катта очилиб кетди. Бир вақтлар шу ҳақида отасидан эшитганини эслади. «Наркомании ер ҳам қабул қилмайди...» деган эди отаси ўшанда. Йигитнинг эти жунжикиб кетди.— Қўрқманг, мен сизга қабристонни бузишни таклиф қилмоқчи эмасман. Бу ноқонуний ва инсонийликка ёт иш. Бизга тирик наркоманларни келтириш билан шуғулла- насизлар. Жинсининг, миллатининг бизга аҳамияти йўқ. Ҳар бирига минг доллардан ҳисоблайверамиз?— Ҳайронман, - “қизиқку” дегандек елкасини қисди Андрей.— Қарзни узишингиз учун сизлардан фақат ташдилотчилик талаб этилади холос. Бу ишингиз билан жамиятни тозалаб, савобга ҳам қоласизлар — деди Павел ҳе-ҳелаб беўхшов кулиб.— Демак инсон савдоси денг.Тўғри тушундингиз, пан Андрей. Лекин уларни инсон деб бўлмайди-да. Уларни биз «тирик товар» деб атаймиз. Барча хужжатлаштириш ишлари р
асмий бўлади. Сиз ўзингизга жойларда ишончли диллерлар ёллайсиз. Ҳозирги пайтда нима кўп — ишсиз, гиёҳга пул топа олмаётган бечора наркоман кўп. Иложи бўлса, ўз ҳақ- ҳуқуқини яхши англамайдиган, омироқлари ундан яхши.- Қайси давлатдан?- Бизга фарқи йўқ. Уларни беиш қўймаймиз, уч маҳал яхши овқат, кейин доза ва ётоқ билан таъминлаймиз, албатга. Лекин қатгиқ қўриқлаймиз ҳам. Ҳужжатларини йиғиб оламиз. Уйларига ҳар ойда маошларидан оз-оз пул ҳам жўнатиб турамиз. Яъни ота-онасини. ҳам ташлаб қўймаймиз. «Даволаш» муолажаларини ҳам аста-секин амалга ошираверамиз.- Қанча вақт кетади?- Буюртмага қараб, 5-6 ой соғлиқпари та\чил қилиб борилади. Сўнгра уларни хорижга ўз оёғи билан жўната- верамиз. Аввало даволаниш учун ўз ички органларини сотишга рози эканлиги ҳақида тилхатни ҳам олволамиз. Ҳаммаси қонуний ва пухта ўйланган.- Сир бўлмаса, бу муассаса қаерда жойлашади?- Бирини Калининградца, иккинчисини Қозоғис- тонда очишни мўлжалламоқцамиз. Мазкур муассасалар таркибида ишлаб чиқариш ҳам бўлади. Чунки ўз хара- жатларини ўзи қоплайди. Давлат рўйхатидан ўгказилади. Биз инвестиция киритамиз. Масалан, Қозоғистонда туз қадокдаш фабрикаси бунёд бўлади. Ёлланган одамлар ҳам ишлаб, \ам “шифо” топаверишади. Уларга барча шароит- лар муҳайё этилади. Мана кўрасиз, бирортаси ҳам норози бўлишмайди.- Кейин уларни нима қилишади?- Буюртмага кўра, манзилларига ўз оёкдари билан бораверишадида...- Даҳшат-ку! — деди Андрей кўз олдига келтириб.- Ҳа, наркоманлар асли дўзахи бўлишадида. Ҳай-риятки, сизлар вақгида даволаниб олибсизлар. Иродангизга тасанно! Сизлар энди албатта жаннати бўласизлар - деди Павел яна ҳе-ҳелаб кулиб қўйди. — Ҳазил, албатта. Хўш, панй жаноблари, лойиҳамиз маъқулми?’ -...Маъқул, - деди Андрей иккиланиб.Мезбон буфетдан виски олиб иккита фужер га қуйди.— Бўлмаса янги инвестицион лойиҳамизнинг амалга ошиши учун олди к... Бирор нима демоқчимисиз, жаноб?— Бир савол, айтайлик, ўша юзлаб ишчилар, яъни «беморлар» орасига соппа-соғ одамлар ҳам тасодифан тушиб қолса-чи?— Бўлиши мумкин, албатта. Бу таадир. Лекин шартнома билан келган ишчини биз қайтара олмаймизда. Бунга дилерлар масъул. Контракт бузилади. Бу ноқонуний эмасми? - деди у фужерларни чўқиштириб.— Ҳа албатта, — деди Андрей ўйчан.— Умид қиламанки, сизлар ҳар йили минглаб кадрлар етказиб турасизлар.— Қонуний бизнесимизнинг равнақи учун ичамизГ— Ҳамкорлигимиз учун!Улар қадаҳни бўшатишди.— Ҳа, айтмоқчи ўртоғингиз пан Сарварбекдан хабар бор. Биз уни Польшага олиб ўтиб кетамиз. У Польша фуқаросига айланади. Исми \ам бошқа бўлади. Сўнгра уни Қозоғистонга менежер сифатида жўнатамиз...— Демак у бевосита одам савдоси билан шуғул- ланадими? - деб сўради Андрейнинг кўзлари ёниб.— Ҳа, муассасада янги иш ўринлари ташкил қилиш ҳамда ишчи ходимларни ёллаш билан шуғулланади. Ахир ҳознрги кунда Марказий Осиёда бу долзарб масала-ку!— Ҳа албатта, кўплаб одамлар ҳамдўстлик мамла- катларидан Қозоғистон ва Россияга иш излаб келишяпти.— Бу катта миграция демакдир. Билиб қўйингки,чумолилар тўдасини босиб ўтилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.. Дунё аҳолисига нисбатан бизнинг қиладиган ишимиз зиғирча, холос. Биз ўзимизни ўрмондаги бўрилар, яъни «санитарлар» деб атасак мантиқан тўғри бўлади. Шунинг учун логатипимизга бўрининг суратини қўйишни таклиф қилган бўлардим.— Лекин ҳеч ким қилмаган иш-ку бу иш.— Сезиб турибман, чўчияпсиз. Қўрқманг, «маҳсулот-ни» сотиш бизнинг ишимиз. Сизнинг ишингиз эса «товар» етказиб бериш холос.— Хўш, мен нима иш қиламан?— Сизни бош директор этиб тайинлаймиз. Ҳозирча иккита корхонангиз бўлади. Маблағ билан беками-кўст таъминланасиз ва даромадга ҳиссадор ҳам бўласиз. Қозо- ғистонда туз, Россияда кир ювиш воситаси ишлаб чиқариб, сотиш гўё сизнинг асосий фаолиятингиз бўлади. Тушу-нарлими?— Тушунарли.— Ҳисоботлар, истиқболли режалар, солиқлар, меҳнат шартномалари ва бошқалар ўз ўрнида бўлиши керак. Ҳеч ким, хатто бош ҳисобчингиз ҳам, ҳуқуқшуносингиз ҳам асл мақсадимиздан бехабар бўлишлари шарт. Саволингиз борми?
— Бўлмаса эртагаёқ хужжатларни расмийлаштиришни бошлаймиз... Сизга бир хизмат машина ҳайдовчиси ва икки тансоқчи хизмат қилишади. Бош офис Москвада жойла-шади. Ҳаммаси ўйлаб
қўйилган. Қани энди навбатдаги қадаҳни сизни катта ҳаётга қайтганингиз учун олайлик?!Навбатдаги қадаҳ жарангида гўё минглаб одамларнинг маъсум овозлари янграгандек мунгли туйилди.
ЯШАШГА ИШТИЁҚ
Сафарёр умрининг сўнги йилларидаги уч йилни Сабоҳат билан ўтказди ва у билан ўз фарзандидек, ўзининг севимли шогирдидек муносабатда бўлди. Қиз ҳам уни уз бобосидек кўриб, қўлидан келганича уни пар вар и шл ад и. Оғир яраланган мўйсафид тез орада оёққа турди. Сабоҳат деярли тиббиёт анжомлари бўлмаган ёввойи шароитда ўз билим тажрибасига таянган ҳолда беморни даволади. Лекин табобат илмидан хабардор бўлган, қолаверса, узоқ йиллар ёлғизликда тиббий муолажаларсиз яшаб, ўз-ўзини даволаб келаётган Сафарёр тоғанинг битмас-туганмас ўгитлари унга қўл кела бошлади. Чол шундай билимдон эдики, теварак атрофдаги ҳар бир гиёҳ, дарахт, хашарот, жониворлару паррандалар дунёсининг сир-асрорларини жуда яхши ўзлаштирган, уларнинг ўзаро мутаносиблиги, табиат ва инсон ҳаёти учун аҳамиятли ҳамда ўзига хос хусусият- ларини бемалол изоҳлаб бера оларди.— Тоғажон, сиз буларни қаердан биласиз? — деб сўради қиз бир куни.— Инсон аввало ўзи яшаб турган маконини, қолаверса, ўзлигининг келиб чиқишини, ўз жисмини яхши билиши керак. Бўлмаса яшай олмайди. Мен урушдан аввал Тошкентда ўқиганман.— Вой, қайси ўқишда?— САГУ дейишарди ўшанда. Биология факультетини битириб, аспирант бўлишга қолганимда уруш бошланиб қолди... — деди мўйсафид ўйчан хўрсиниб, — Сўнфа эл қатори урушга жўнадим. Лекин бизни тўғри фронт олди қисмига ташлашди. Ҳеч қанақа харбий билимимиз йўқли- гиданми, бомбардимонда довдираб қолдик. Оёғимдан яраланиб окоп ичида к>пиилиб қолиб кетибман. Бир вақт ўзимга келиб тупроқ ичидан аранг чиқиб олсам тепамда немиснинг ити тилини осилтириб турган экан. Тишлаб ел камни нақд узиб олай деди. Шунинг учун итларни ёмон кўраман.— Кейин нима бўлди?..Асир тушиб қолдик. Бизни Польшага, концлагерга олиб кетишди. У ерда ит азобини кўрдик. “Барибир ўламиз, бор таваккал” деб 20 киши соқчиларга хужум уюштирдик. Лекин фақат икки кишигина омон қолдик. Бизга немисларнинг мотоцикли дуч келиб қолди. Пулемёти ҳам бор экан. Мен уни миниб олдим, шеригим Пашка қуваётганларни пулемётда отиб кетди. Тўсатдан улкан дарё қирғоғига дуч келиб қолиб сувга учиб тушдик. Бериги қирғоққа сузиб ўтиб ўрмон ичига яшириниб олди к. Эҳ-ҳе, айтиб берай десам жуда тарихи узоқ. Яхшиям табиат соҳасида ўқиган эканман, бепоён кимсасиз ўрмонда, ботқокдарда, қишнинг совуқ изғиринларида ўлмай қоли- шимизга кор қилди. Лекин шеригим кўп нарсани билиб- билмай еявергани учунми қорни гижжага тўлиб шишиб кетди...— Ёрдам бериб бўлмадими?— Йўқ. Музламада керакли гиёҳни топа олмадим. Ўзим ҳам аранг омон қолдим. Очликдан ўлар ҳолда ётганимда бир ўтин териб юрган кампир мени топиб олибди. Кейин чанасига солиб уйига олиб кетибди. Аввал соғайгунимча отхонасидаги хашаклар ичига яшириб қўйибди. Сўнгра ўрмон ичидаги бир яширин ўрага олиб бориб қўйди ва кунора хабар олиб турди. Мен кечалари ташқарига чиқиб ов қилардим, кампир учун ўтин тайёрлаб қўярдим. Унинг яккаю ёлғизи урушга кетган экан. Яхши кампир эди, раҳматли. Уни “знахар” дейишарди. Бууларда табиб дегани экан. Мен ундан кўп нарсани ўргандим. Ўрмондан у айтган ўсимлик, барг, илдиз, меваларни териб келиб берарди м.— Бечора кейин вафот этдими?— Ҳа. Ўғлининг ўлгани ҳақида хабар олгач, бу фалокатни кўтара олмади.— Демак, шунинг учун табобатни яхши биларкан- сизда.— Таня хола ҳар ҳолда бу соҳага менда қизиқиш уйғотди. Мен ундан хатто хазону-чириндилардан ҳам спирт олишни ва спирт ёрдамида дорилар тайёрлашни ўргандим.
Давоми бор....