Ёввойи келин.. 6-қисм.....
Ота-онам ўз вазифаларини бажариб бўлишди. Энди бу ёғига ўз аравамни ўзим тортмоқчиман. Ўз билга-нимча яшайман. Мана Андрей бор, сизни топдим. Энди фақат ўша қаллиғим бўлса, бас. Бошқа ҳеч ким менга керакмас.Бу сўзлар Сарварнинг қагьий қарори эди. Шу кҒйи у яна камгап бўлиб қолди. Бутун йўл бўйи хаёллар оғушида бўлди. Фақат маҳбубасини шу ёққа олиб келиш учун йўл маршрутларини, айрим белгиларни хотирасига жойлаб борди. Улар хали яна шу йўлдаН қайтишади. Йўллар эса янада таниш бўлиб қолади ва эҳтимол бу йўллар унга бир умр қадрдон бўлиб қолса, ажабмас...Ва ниҳоят олти кун юрилгач, осмонўпар оқ чўққи чап ёнда қолди. Энди баландликка кўтарилиб, ям-яшил тоғ ёнбағирлаб юрмоқ ва қоялар орасидан илиқжилға оқиб чиқиб турадиган ўша Жаннатғорни қидирмоқ керак эди. Улар турли жилғаларга дуч келишар, Сарвар отдан сакраб тушиб, унинг сувидан тотиб кўрарди. Шундай жойларга келиб қолишдики, ҳадеганда кийиклар, гўзал жайронлар, тоғ эчкиларига дуч келишар, баъзан қўнғир айиқлариинг ўкириши, силовсинларнинг шип этиб қочишини илғаб қолардилар. Какликлар эса товукдардек кўп холос. Қўлда милтиқлар доимо шай, лекин бу фақат ҳимоя учун эди. Андрей турли жониворлар ва табиат гўзаллигидан лол эди.- Ҳа, - деб юборди у. - Биз ҳақиқатдан жаннатга келиб қолдик шекилли!- Бу ҳали ҳаммаси эмас.- деди Сарвар. - Сен ҳэли Жаннатғорни кўрмапсан.Улар бир арчазор баландлик устига чиқиб қотиб қолишди. Баландлик ортида кўм-кўк майсазор водийси ястаниб ётар, майсазор турли гуллар билан бурканган гўё бепоён чаманзор эди. Чаман гуллар орасидан бир жилға оқар, жилғанинг бошланиш тарафида эса, узокдан қорайиб бир ғорнинг оғзи кўриниб турарди.- Э-ҳа!.. - деб юборди Андрей.- Бу менинг Жаннатғорим! - дея қичқирди Сарвар.- Қара, кўкнорилар гуллаб ётибди! Қандай гўзал!Икки йигит отларини Саидга тутқазиб ўзлари паст- ликдаги чаманзор сари чопиб кетишди. Улар жуда бахтиёр эдил ар. Шундай хурсанд эдиларки, гуллар қўйнига ўзла- рини ташлаб тинмай қийқиришар, қийқириқ товушлари тоғ қояларида тўхтовсиз акс-садо берарди. Лекин хурсанд- чилик узоқ чўзилмади. Қарсиллаб отилган ўқ товуши қийқириқларни босиб кетди. Отлар кишнаб юборди. Икки йигит гуллар ичида тиззалаб қолишди.— Саид ака, ким отди? - дея қичқирди Сарвар.— Билмадим, эхгиёт бўлинглар, - деди Абу Саид бир тош ортидан бошини чиқариб.— Шумо ки будет?! — деган қичқириқ янгради. Овоз акс-садо берди. Сарвар таниди. Бу ўша болалигида кўрган Сафарёр. “Демак у халиям бор эканда” деган фикр ўтди кўнглидан.— Сафарёр ака, мен тошкентлик Шоазим аканинг ўғлиман! Эсингиздами, москвалик меҳмонлар?! Ўн беш йил бўлди!— Қуролҳо партоед! — деган овоз келди аллақаёкдан.— Андрей, брось винтовку! — деди Сарвар қўлидаги милтиқни анча нарига ташлаб. Андрей ҳам шундай қилди.— Вай, Саид гуфтани ки?! — деб сўради овоз.— М ан Абу Саид, а кўхи Панжикент! Бачахоба ҳамроҳ шуда истодам! — дея қичқирди йўлбошловчи ва у ҳам қуролини ташлади.— Инжа бетон, тарафи санги сафеди калонба!Сарвар теварак-атрофни кузатди. Улкан оқ тошларкўп эди. Бир арчанинг шохи қимирлади ва ўсиб кетган соқолининг ёнлари оқарган эгнига пўстакдан кийим кийиб олган бир мўйсафиднинг боши кўринди. Йигитлар нарса- ларини ташлаб ўша киши томон йўл олдилар. Милтиқ кўтарган киши уларни синовчан қарши олди.— Ассалому алайкум!— Здравствуйте!— Мен Сарварман. Эсингиздами, дадам билан верто- лётда келган эдик. Унда кичкина бола эдим.Мўйсафид Сарварга узоқ тикилди ва эслади шекилли, бошини билинар-билинмас силтаб қўйди. Андрейra нигоҳ ташлади.— Бу Андрей, Москвалик, ўша ме\моннинг ўғли, - деди Сарвар ўзидан қўшиб.— Как сюда пришли? — деб сўради чол рус йигитдан.— Так. Своим ходом.1— Сколько дней?— От Саида шесть дней. Только днём верхом.— А зачем пришли?— Просто так. Погулять. Увидить мир.— Просто так дорогой, сюда никто не ходит.— Сарвар хвалил, что у вас прекрасная пещера.Ниҳоят, мўйсафид йигитларнинг қизиқувчанлик билан саёҳатга келганликларига амин бўлди ва уларни ўз “кулбаи вайрона”сига таклиф қилди. Улар отларини етаклаб келишаркан ёввойи холда ўсиб ётган кўкнори-ларнинг гуллари ва кўракларига ҳавас билан боқишар, узиб, ҳидлаб, хатто тирноқпари билан
тилиб, унинг шарбатини сиқиб кўришарди.“Это моя заветная мечта”, - дер эди хаёлан Андрей, кўкнори гулларини ҳузур қилиб ҳидлаб. “Бу ер менинг орзуимдаги маконим”, — дер эди Сарвар ҳам. “Тавба, икковиям ғирт аҳмоғ-а”, — деб кулиб қўярди Абу Саид. “Булар фақат ўйнагани келишдимикан ё бирор бошқа мақсадлари \ам бормикин?” — дея ўз-ўзига савол берарди Сафарёр.Шу зайл улар ғор оғзига етиб келишди. Отларини бир чеккага боғлаб қўйишди-да, жилғанинг тарқоқ оқаётган шишадек тиниқ ва илиқ сувини кечиб ҳайрат билан ғор ичкарисига томон кира бошлашди. Жаннатғор Сарвар болалигида кўргандек ^Ьгармаган, ўша-ўша мафтункор эди. Унинг улкан залидан отилиб чиқаётган булоқ сирти юқоридаги туйнукдан тушиб турган қуёш нуридан товланиб, рангли камалак ҳосил қилган, унинг ранглари гўё осилиб турган турли кристал тошларда акс этмокда эди. Улар ўзларини турли ранглар билан безаб ташланадиган улкан шоу рақс майдонига кири^ қолгандек хис қилишди. Лекин бу ерда ҳамма нарса табиий ва ҳақиқий эди. Хор ҳавоси ҳам мўтадил ва ёқимли эди. Фаввора атрофида пайдо бўлган ҳовуз ва ундаги форель балиқлари, гор деворларида жилваланаётган кристалларни кўриб, Андрей ҳайқириб юборди:- Это же настоящий рай!- А я тебе что говорил? - дея Сарвар қулочларини ёзди ва гир айланиб ерга чўккалаб қолди. Булоқ сувидан қўлларига ховучлаб олди, оҳиста юзларига суртди. “Тамом, мен энди шу ерда яшайман. Бу ер менинг кошонам бўлади. Сабоҳатни олиб келаман. Дада, ойи, мецдан рози бўлинглар. Энди ўғлингиз йўқ. У ўлган. У жаннатга тушган!...”- Сарвар, тур, нима қилиб ўтирибсан. Чол чақиряпти, чойи тайёрмиш... — деди Абу Саид хаёлга берилган йигитни туртиб.Бу пайтда Андрейнинг ҳам хаёлларидан нималар кечди - фақат ўзигагина аён эди. У ҳам худди туш кўраётгандек, гўё қуруғидан тортиб олгану, кайфини ушлаб қолмоқчидек хайратда эди. Улар мўйсафиднинг одатда-гидек кўкнори чойидан ичиб олишгач, сархуш бўлиб қолишди.Шундай қилиб, фаррах маконда улар уч кун қолиб кетишди. Абу Саид уларни тўхтовсиз “қайтамиз” дея куткилайвермаганида, ким билади яна неча кун меҳмон- ликда қолиб кетишарди. Ғорнинг хоналари кўп экан. У ерларда кўплаб ажойиботларга дуч келишди. Деворларида аждодлар томонидан чизилган ҳар хил сурат ва шакллар ҳам кўп эди.- Илгари замонларда бу ерда катга оилалар яшаган, — деди мўйсафид.- Нега энди шундай оила қозир ҳам яшаши мумкин эмас? - деб сўради Сарвар.- Мумкин. Бунинг учун менга ўхшаб тарки дунё қилиш керак.- Сизнинг оилангиз бўлганми?- Бўлган. Лекин ҳаммаси ўлатдан ўлган.Шу ердами?— Йўқ. Биз Айни деган тарафда яшардик. Мен урушда қуршовда қолиб асирга тушиб қолдим Конидагерда тўрт й и л
бўлдим ва уч-тўрт ортгарган дўстларим билан у ердан қочдик. Етти йил да уйга қдйтиб келдим. Келсам, оиламдан ҳеч ким қолмабди. Уй-жойим, мол-мулким колхозга ўтиб кетибди. Ўзимни бўлса НКВДга олиб бориб, минг азобга солишди. «Хоин» деб турмага қамашди. Мен эса у ёедан ҳам қочдим ва шу ерларга келиб қолдим. Айбим нима, халиям билмайман.— Нега кейин уйланмадингиз?Оқсоқол жим қолди. Негадир гапиргиси келмади. Шундай бўлсада, жовдираб турган Сарварга ростини айтиб қўя қолди:— Мени концлагерда ахта қилишган. Фақат бир акам бор эди. Панжкент тарафда турарди. Уям ўтиб кетган бўлса керак ... - деди у чукур хўрсиниб.— Мен шу ерга келиб яшасам, сизга ўғил бўлсам, нима дейсиз? - деб сўради Сарвар қулоғига шивирлаб.— Йўқ, сенинг йўриғинг бошқа. Ота-онанг бор. Адолатли тузумда яшаяпсизлар.— Мен бу ерга қаллиғим билан келаман. Сизга қдраймиз, невараларингиз бўлади.Чол чуқур ўйланиб қолди.— Келишинг мумкин, ўғлим. Фақат бир-икки йилга. Хотининг барибир бу ерда кўп яшашга кўнмайди. Шу ерда туғилиб ўсган бўлганларингда бошқа ran эди. Сизлар дунёни кўриб қўйгансизлар, ёввойи ҳаётга барибир кўни- колмайсизлар. Хўш, ту ғи лажа к болаларкнг-чи? Уларнинг касал бўлиши бор. Қолаверса, улар ўқиши керак, бўлмаса саводсиз ёввойи одамдан фарқи қолмай ўсишади. Ўйлаб кўр.— Ўйлаб кўрганман, отахон. Фарзанд кўриш бизга иккинчи даражали. Бу ерда биз дунё ташвишларидан холи яшамоқчимиз. Агар рухсат берсангиз, албатга.— Майли, яшаб кўринглар. Лекин икки шартим бор.Қанақа шарт экан?— Биринчидан, бу ерга келиш йўлини бошқа ҳе
ч кимга айтмайсан. Кейин ўлсам шу ерга кўмасан. Жойини ўзим кўрсатиб бераман.— Демак, у дунёда ҳам жаннатни тарк этмоқчимас экансизда.— Э^гимол...Мўйсафид Сарварнинг кўзларига тикилди:— Сенинг яна қандайдир мақсадинг бор. Кўзларинг айтиб турибди.— Ҳа, тўғри. Еяверсанг тоғ ҳам қулайди, деган ran бор. Бу ерда деҳқончилик қилмоқчиман. Ҳосилни эса баъзан харидорларга олиб бориб, керакли нарсаларга алмаштириб келиб тураман. Тирикчиликнинг айби йўқ-ку!— Харидоринг ануви ўрис болами?
— Демак, кўкнори етиштирмоқчисан, шундайми?— Шундай. Агар сизда ҳосилдан бўлса шеригимга сотсангиз. Шунча йўл босиб келиб қуруқ кетмасин.— Бор. Лекин менга пул керакмас. Пул бу ерда бир тутантириқ холос.— Эвазига нима сўрайсиз?— Эвазигами? Ҳозирча менга бир от зарур. Чунки ўзимнинг отим ўлиб қолган. Кейин милтиқ, ўқ, кийим- кечак дегандек...— Бўпти, — деди Сарвар жонланиб, — бизга наму- насидан кўрсата оласизми?— Ҳа, сен шу ерда кутиб тур.Мўйсафид тошлар ортига ўтиб, арчазорда гойиб бўлди.Сарвар Андрейни чақириб орада бўлган гапларни айтиб берди.— У него какой вид наркотика?— Не знаю. Он сейчас образец принесёт.Бир оз ўтгач, Сафарёр бир баргга ўроғлиқ нарса олиб келди ва йигитларга уни очиб кўрсатди. У елимсимон қорадори эди. Андрейнинг хайратдан кўзлари косасидан
чиқиб кетай деди ва гўё хазина топиб олгандай “Ва!” деб юборди. Чол лабига бармоғини қўйиб “Жим, Саид билиб қолмасин” деган ишора қилди. Андрей ширани қўлига олиб, тилига теккизиб кўрди. “Ҳақиқий” дегандек бош бармоғини кўрсатди.— Сколько есть? — деб сўради Андрей шивирлаб.— Не скажу, - деди чол ҳам шивирлаб.— Здесь около двадцати грамм...— За кило сколько дашь?— Отец, честно говоря на чёрном рынке продают по пятьдесят тысяч долларов за кило. Но мы вам дадим тридцать тысяч. Поймите, здесь большой риск.— Понимаю, я согласен. Но ваши деньги мне не нужны. Я вам отдам один кило. Оставьте одну лошадь, одну винтовку и что-нибудь ещё.— Мы будем вашими должниками.— Ничего. Это на вашей совести. Если вдруг приедите, привезите с собой золото. А если не приедите, бог с вами.— Мен албатга келаман, отахон. Лекин тилла сизга нимага керак?— Гўримга олиб кетаман. Билсанг, бу дунёдаги одамларнинг нечоғлик аҳмоқлигини жаннатда хис қилиб ётиш нақадар хузурбахш... — деди чол беўхшов хе-хелаб кула бошлади.Сарвар анграйиб қолди:— Отахон, сиз нега унақа дейсиз?— Ахир ўзинг ўйлаб кўр. Манавининг заҳри қотил- лигини одамлар била туриб истеъмол қиладилар, ўз- ўзларини ўлдирадилар. Катта пулларга, тиллаларга хеч иккиланмай ўз ўлимларини сотиб оладилар. Мана сизлар ҳам ҳозир, қўйиб берса иштонсиз кетишга ҳам тайёрсизлар, тўғрими?Чол шундай деди-да, қўлидагини бир четга улоқтириб нари кетди.— Что он сказал? - деб сўради Андрей ҳайрон бўлиб.— Он недоволен, что люди губят себя этим ядом.— Ну и патриот... Я знаю, что у него много «карахан»Просто он хочит нас проверить. Эх жалко, дал бы пять кило...— Не рискуй.— Гулять, так гулять.— А как его уговорить?— Отдадим все деньги как залог. А потом привезем золото и заберем свои деньги.Бу таклифни улар мўйсафидга узоқ тушунтиришди.— Келиб-кетиш осонмасда, отахон. Сизга ўн минг доллар ташлаб кетам из.Чол кулиб қўйди.— Мен концлагерда бўлганимда одамларнинг бир титлам қора нон учун бир-бирини ўлдириб қўйганларини кўрганман. Одамни елкасида шайтон ўгиради. Биламан, сизлар жуда ёшсизлар. Эҳтимол хали шайтон йўлдан урмагандир. Лекин ким кафолат беради, мени ўлдириб кетмасликларингизга, а лаббай?— Мен келиб сиз билан бирга яшайман, отахон, — деди Сарвар жиддий.— Хўп, олдин кел, кейин гаплашамиз.Шундай қилиб Сафарёрни кўндириб бўлмади. Андрей билан Сарвар бир от га миниб ва баъзи нарсаларни қолдириб, келган йўлларидан қэйтиб жўнадилар.— Отахон, мен албатга келаман. Ўша гапим — гап. Қаллиғимни ҳам ола келаман! - дея қичқирди Сарвар тепалик устидан мўйсафидга қўл силтаб.Чол кўлини хиёл кўтариб қўйган бўлди. Жаннатгор ортда қолди.Сарвар йўлдаги ҳар бир қоя, ҳар бир харсангни, сойлару дарахтзорларни, жарлигу адир сўқмоқларини ўзича чамалаб, кўзи билан белгилаб борарди. Лекин от га икки киши оғирлик қилди. Шу туфайли навбатма-навбат минишиб, кўпроқ пиёда ҳам юришди. Ниҳоят саккизинчи куни
машиналарини ташлаб кетган маконларига етиб олишди. Чори акага чукур миннатдорчилик билдириб, уни рози қилишди.Хаш-паш дегунча орадан бир ой ўтиб кетибди. Панжикентга кириб келишлари ҳамоно Андрей Москвага қўнғироқ қилишга отланди. Онасини хурсанд қилди.— Слушай, - деди онаси сўзлашувларининг сўнгида, — тебе какая-та девушка звонила узбечка.— Узбечка? Откуда?— Наверное из Узбекистана. Ты, оказывается, визитку давал ей.— A-а, да-да, Сабохатка что ли?— Не помню. Короче, она выходит замуж и пригласила тебя на свадьбу.— А когда?— Двадцать четвертого.— А сегодня какое число?— Сегодня тридцатое.— Эх жаль. Ладно мама, досвидания...Андрей сўзлашув будкасидан чиқиб
ҳай рон л и к да ўйланиб қолди. “Наҳотки бу... Сарварнинг қаллиғи бўл-сах... Йўғе, бўлмаган гап. Сарварга нима десам экан-а? Қизиқ бўлди-ю. У кўп нарсаларни режалаштираётган эди. Эх, ҳар холда улар Жаннатғорда бирга яшашганида эди, бизнесимиз зўр бўлардида...— Ҳа, Москва тинчлик эканми?— Москвада-ку тинчлик, — деб хўрсиниб қўйди дўсти, \ — Узбекистан нотинчга ўхшайди.— Нима, йўлда текшириш қатгиқмикан?— Билмадим. Лекин Сабоҳат эрга тегибди.Сарвар менсимай кулиб қўйди:— Буни ойинг айтдими, ёки тушингда аён бўлдими?— Ойим айтди. Сабоҳат уйимизга телефон қилибди, мени тўйига таклиф қилибди.Сарвар рулда борарди. Тўғри, ўртоғи баъзида ҳазил- лашиб жиғига тегишни яхши кўрарди. Лекин ҳозиргиси ўтиб кетди. Сарвар тўсатдан машинанинг тормозини босиб юборди. Катга тезликда кетаётган машина йўл устида бир айланиб кетди.Ҳой, эсинг жойидами? Нима қилаяпсан?! — дея қичқирди Андрейнинг чиндан жаҳли чиқиб.Сарвар унинг ёқасидан олди:— Сен мен билан бунақа ҳазиллашма. Нима десангде. Ўзимни сўк, онамни сўк, лекин Сабоҳатнинг устидан майна қилишингга йўл қўймайман!Андрей гапнинг нимада эканини тушуниб, жим қолди ва ниҳоят, тилга кирди:— Йўқ, дўстим. Бу сафар ҳазиллашмаяпман. Сен \ам уйингга қўнғироқ қилиб кўр. Ҳаммаси равшан бўлади- қўяди.— Кечирасан, Андрей. Сал қизиққонлик қилдим.— Йигитчиликда бўп туради.Улар Ургутга етиб келишди. Сарвар почтага қараб чопди.— ...Ойижон, бир ran эшитдим, шу ростми?! - дея қичқирди у қисқача салом-аликдан сўнг.Гавҳарой ўғлини алқаб ҳадеб сайрайверди.— Мен сиздан сўраяпман! Сабоҳат ҳозир қаерда?!— Э, қўй ўша қизни. У суюқоёқ экан. Отаси уни оқ кдлибди. Уйидан қочиб кетибди. Уни эсингдан чиқдр, ўғлим. Мен сенга шундай чиройли қизни топиб қўйдимки...Она тинмай жаврар, лекин Сарварнинг қулоқлари том битган эди. «Нима «суюқоёқ», *оқ қилган», «уйидан қочган» дейдими?...»— Ойи, ростдан Сабоҳатнинг тўйи бўлдими, деб сўраяпман?— ...Ие вой, қўй ўша қизни, тағин эслатмагин-е. Тўйиям қуриб кетсин уни. Сепсиз ўзи бир йигитникига бориб кириб олганмиш, маҳалла-кўй пул йиғиб тўй қилиб беришганмиш. Акбар акалар ҳам тўйга боришмабди...«Нима, маҳалла-кўй пул йиғиб...» Сарвар тошдек қотиб қолди, чўнтагидан бир сиқим пул чиқарди ва уни мажакдай бошлади. «...Сепига пули бўлмаганмиш...»— ...Алло, алло, ўғлим, эшитяпсанми? Қачон келасан? Ануви қизни кўргин. Алло, фу-фу...Сарвар гўшакни жойига илиб ҳам қўймади.- Сиздан бир 1 сўму 62 тийин, - деди телефонистка қиз.Сарвар сархуш ҳолда қўлидаги эзгиланган бир сиқимпулни унинг олдига ташладида, чиқиб кетди.- Хой, тўхтанг! Бу ерда кўп-ку!...— дея қичқириб қолди қиз.Машинани Андрей миниб олди. Сарвар бутун йўл бўйи чурқ этмади. Орқа ўриндиққа ётиб олди. Андрей уни чарчаган деб ўйлади ва деярли гап га солмади. Сарвар эса кўзлари ёшга тўлган ва уйғоқ эди. «Наҳотки, у эрга тегиб кетди. Нима мен, шунчалик эътиборсизликка лойиқманми? Наҳотки у дадасидан, атрофидаги таъсирлардан чўчимади. Отаси оқ қилиш даражасигача борибди. Демак, анчагина гап ўтган кўринади... Уни бирор йигит йўлдан уриб, эҳтимол бузиб қўйган бўлса-чи? Наҳотки ўша йигитнинг ҳолати меникидан зиёда бўлса?! Йўқ-йўқ, ахир маҳалла— кўй пул тўплаб тўй қилибди-ку! Демак, у уга қашшоқ йигит. Наҳотки, шунча бойлик, отамнинг амалдорлиги, данғиллама ҳовлиларимиз, оиламизнинг эл-юрт олдидаги обрўсини у қиз назар-писанд қилмади? Нима, мен аҳмоқ бўлиб қолавераманми? Йўқ, асло. Халиям кеч эмас. Менинг қаллиғимни йўлдан урган ўша йигитни пашшадек эзғилаб ташлайман. Сабоҳатни мени севишг
а мажбур қилишим ва албатга ғолиб келишим керак».Сарварнинг муштлари тугилди. Кўзларига қон қу-йилди. Хали танимаган, кўрмаган, лекин Сабоҳатни ўзиники қилиб олган ўша номаълум йигитнинг шаънига болахонадор қилиб сўкина бошлади.- Чего ты ругаешься? - деб сўради Андрей тезликни пасайтириб, жиғибийрон бўлиб ётган дўстига ўгирилиб. — Что с тобой?- Я его убью!- Кого?- Этого придурка, который украл мою невестку.- Да. Это усложняет наше положение... Ну скажем убил, а потом?— Забираю Сабохатку и в Жаннатгор.
£— Друг мой, зачем тебе криминал? Теб^ в розыск обьявят. Поймают и посадят. Кому это надо? А у нас с тобой хорошие перспективы.— Ты своими перспективами, иди-ка куда по дальше! — деди Сарварнинг жа\пи чиқиб.— Не сердись а. Сначала выслушай. Я хочу тебе другой вариант предложить.— Какой вариант?— Если считаешь нужным, то в этих операциях ты совсем участвовать не будешь. За тебя это будут делать другие.— А как?— Деньги - это сила. Они у нас в кармане. Подумай.Сарварнинг кўзи ярақлаб очилгандек бўлди.— Понял. Только кого будем нанимать?— Никого. Ради тебя и ради нашего общего дела, лучше всего сделаю это сам.— Чего?! — деб юборди Сарвар ҳайрат билан.— Что, боишься ктать Должником?— Не шути-ка-а.— Не шучу, Понимаешь, убить человека это грязное дело. А мы об^Йкмся без убийства. Я Сабохатку знаю. Тем более она сама пригласила меня на свадьбу...Сарвар Андрейнинг бу ғоясидан ич-ичидан қувониб кетди.— А ну-ка, остонави машину.— Зачем? - деди у ва машинани бир четга тўхтатди.— Теперь, вылезай.Андрей, дўстимни хафа қилиб қўйдим шекилли, деб ўйлади. Шу сабаб, машинадан истар-истамай тушди-да, сигаретани асабий тутатди. Сарвар ҳам тушиб келди. У аввалига Андрейни “Раҳмат, сенга. Сен менинг ҳақиқий дўстимсан!” — дея қучок^аб олмоқчи эди. Лекин унинг сигарета тутатаётганини кўриб бу фикридан қайтди.Дай закурить, - деди у беихтиёр, - Просто перекурим. Ты наверное устал. Давай я поведу.— Нет, ничего. Я не устал.— Мы сейчас, кажется в Гулистане. Скоро приедим домой, возмём бутылочку, отдохнем и завтра со свежей головой составим планы.— Значит ты согласен?— Друг мой. Я с тобой готов пойти на другой крайсвета.— Зачем. Ты лучше живи в своем раю, а я в своем.— Может быть вместе поживем?— А кто нас кормить будет? - деди кулиб Андрей.— Как-нибудь проживем.— Я со своей девушкой иногда к вам в гости буду приходить. Договорились?— Договорились, - деди Сарвар ва Андрейни энди иложсиз самимий қучоқлади.* * *Арзанда ўғилларига ёқтирган қизини олиб бера олмаганлари учун Сарварнинг ота-онаси унинг олдида жуда хижолатда эдил ар. Шоазим Шоҳайдарович Акбар Солиевич билан «аразлашиб», гаплашмай қўйишдилар. Уларнинг ўртасидаги самимий муносабатга путур етгандй'. Гавҳарой ая эса ўғлини бирор ишкал иш қилиб кўйишидан хавотирда эди. Шу сабабли у ўғли нима деса хўп дейишга ва хатто эрини кўндиришга тайёр эди. Лекин Сарвар улар кутганчалик муаммолар чиқармади ва атайин Сабоҳат ҳақида ran ҳам очмади. Ўзини гўё тақдирига тан берган, маъшуқасини осонгина бой бериб қолаверган ландавур ошикдай қилиб кўрсатди. Андрей уни йўлга солиб тарбиялаётганидан, бангиликни мутлақо ташлаганидан ота-она беҳад хурсанд эдилар.— Дада, биз Андрей билан яхши режалар тузмоқцамиз.— Қанақа режалар экан, ўғлим?— Помирда бўлганимизда тоғ-кон геологияси бўйича
»халқaро экспедицияга бизни ишга таклиф қилишди. У ерда тилла, уран, олмос ва бошқа қимматбаҳо бойликлар кўп экан. Биз келажакда Андрей билан ҳамкорликда қайта ишлаш корхонаси очмоқчимиз. Андрейнинг дадаси бунга сармоя бермоқчи экан.— Яхши фикр. Агар икки дуст бир-бирига ишонса, ҳар қандай тоғни ҳам талқон қилиш қудратига эга бўла олади. Майли бир-икки йил ишлаб, тажриба орттиринглар. Сармоя зарур бўлса мен ҳам бераман.Шоазим ака яхши ишларни режалаштираётган и учун Андрейга миннатдорчилик билдирди.— Когда со своим отцом меня познакомишь?— Приезжайте в Москву. Будем рады.— У меня там полно друзей.— Вот и ещё один не помешает...Йигитларнинг тогу-даштга ишлагани кетишмоқчиэканликларига Гавҳарой ая аввалига қарши чикди:— Вой, нималар деяпсиз, дадаси. Биггаю-битта ўгли- мизни ишлатиб қўямизми?— Қўявер, ёшлар чалгийди. Мусофирчилик, қийинчи-
ликни кўришади. Ҳар хил бемаъниликлар билан машғул бўлгандан кўра мустақил меҳнат қилиб, пишганлари маъқул. Шунда биз ҳам унга қадрлироқ бўламиз.— Уни уйлантиришимиз керакку, ахир!— Мен сенга ҳозир Сарварни хотин эмас, янги режалар қизиқтиряпти деяпманку! Нима деса “хўп” деяве- райлик...Хуллас, икки дўстнинг ишлари пухта тузилган режа асосида кета бошлади. Мўйсафиддан келтирилган “мол”ни жўнатишди. Ундан яхши даромад олишди. Ундан ташқари яна 200000 доллар пул ни олдиндан олишди.— Бу пулларга тилла сотиб оламиз. Биламан, мўйса- фидда “қора дори” кўп. Секин-аста ўзимиз етиштиришни йўлга қўйсак бундан ҳам кўп даромад ола бошлаймиз, — деди Андрей ишонч билан.— Демак, сафарга яна бирга жўнаймизми?— Ҳа, йўқса анаву қиз сени йўлда қийнаб қўйиши
Давоми бор...