June 20, 2020

АЛБЕРТ ЭЙНШТЕЙННИНГ ҚИЗИ ЛИЗЕРЛГА ЁЗГАН МАКТУБИДАН

Алберт Эйнштейн буюк олим, оламшумул физик қонуниятлар кашфиётчиси, бир нечта илмий асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг доно фикрлари, ҳикматлии сўзлари ҳам машҳур. Дунё кўрган донишманд олимнинг ҳаётий тажрибалари, тавсиялари сизу бизга ҳам фойда бериши шубҳасиз.

«…Мен, Нисбийлик Назариясини оммага таклиф этганимда, жуда хам кам инсон мени тушуниб, дастаклаган эди. Хозир эса, мен сенга, бутун инсониятга етказиш учун берадиган баёнотимни ҳам ҳозирча, кўпчиликни тушуниш учун зеҳни етмаслиги ёки ҳулосасизликда бўлиши аниқ.

Мен сендан бу ҳатимни узоқ йиллар сақлашингни сўрайман. Шунча узоқ вақт сақлагинки, зарурияти, шартлиги етган давргача, яъни йиллар, ўн йиллар давомида,…қачонки жамият етарли даражада онги шакллансинки, мени куйида баён этганларимни «қабул қила олиш» даражасига етсин.

Хозирги борлиғимизда бир улкан Куч мавжуд. Шу кунга қадар илм-фан хам расмий изох топа олмаган Куч. Бу Куч қоинотдаги барча фаолият-ходисаларни ўз ичига олади ва бошқаради. Бу мозийдан келган кучнинг номи – Севги!

Олимлар бутун қоинотнинг ягона назариясини изларкан, улар энг кучли, кўзга кўринмас буюк кучни эсдан чиқаришди. Севги – бу шундай нурки, у фақат уни улашаётган ва уни қабул қилаётганларни порлатади.

Севги – бу ўзига тортиш кучи мукаммал бўлган ҳодиса. Чунки у, айрим одамларни, бошқа одамларга нисбатан мойиллик сездириш, жалб этиш хусусиятига эгадир.

Севги – бу куч! Шундай кучки, у бутун инсониятни кўр-кўрона ҳудбинлик қарига ғарқ бўлишдан асрайди, чунки у сендаги гўзалликни, бутун борлиғимизни, гўзал ҳислатларимизни қатлатади.

Севги учун биз яшаймиз ва зарур бўлса жон берамиз.

Севги бу Яратгандир (Парвардигордир), Яратган (Парвардигор) эса — айни ўша Севгидир! Айнан ўша севги бутун борлиқни тўғри англашга етаклайди ва ҳаётнинг асл маъноси ҳисобланади!

Севги… балким бизни ички қўрқувимиз ҳисобига узоқ вақт инкор этиб, эътиборсиз бўлиб келган, ўзгарувчан туйғудир.

Севги асли нима эканлигини тушуниш учун, мен ўзимни, барчага маълум булган тенгламамда, оддий бир ўзгариш келтирдим. Агар Е = mc2 ўрнига, биз, дунёни дардига асосий малҳам, фақат севгидан олинган қувватга боғлиқлигини тан олсак ва уни ёруғлик тезлигини квадратига кўпайтирсак, Биз айнан «Севги» – буюк куч эканлигига иқрор бўламиз. Чунки у чегара билмас! Айнан севги орқали биз ҳаёт мазмунини тўлиқ англай олишимиз мумкин. Тинчликни ва барча онгли ёки ҳис этиш туйғусини англовчи мавжудотни сақлаб қолишимиз, бизнинг цивилизациямизни яшаб қолишига ёрдам бера оламиз.

Балки биз ҳали кўролмаслик, ҳудбинлик ва очкўзлик каби, бутун борлиқни жаҳолатга етакловчи нуқсонлар, хислатларни яксон қила оладиган, буюк кувватли ускуна бўлган – «севги бомбаси»ни иҳтиро қилишга ҳануз қодир эмасдурмиз?!

Вахоланки, ҳар бир алоҳида шахс, унинг ичидан чиқиб, қутилишни ҳохлаган, оз миқдорда бўлсада, лекин буюк қудратга эга бўлган энергияни ишлаб чиқарувчи- юксак қувватли «Севги генератори»ни ташийди. Қадрли қизим Лизерл, қачонки биз бу оламнинг мазкур қувватини улашишни ва қабул қилишни ўрганар эканмиз – Биз, севги барча нарсадан устун ва ғолиб келишини тасдиқлай оламиз. Чунки Севги-бу бутун ҳаётимизнинг квинтэссенциясидир!

Мен, сен учун бутун умр сокин уриб келган, юрагимдагиларни англата олмаганимдан чуқур афсусдаман.

Балким, узр сўраш учун жуда ҳам кечдир, лекин вақт – Нисбийдир.

Мен, сен туфайлигина якуний жавобга эришганлигимни тан олиб, Сени севаман деб қоламан…»

Сенинг отанг: Альберт Эйнштейн.

(Имкониятим даражасида ушбу ҳатни русчадан таржима қилишга ҳаракат қилдим. Сизларга илиндим. Камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман. Лекин, Бу ҳатда ёзилганларни мағзини барчамиз чақа оламизми? Қачон бунга эришамиз?…

Барчамизни, Яратганга бўлган Севгимиз-боқий ва самимий бўлишига етказсин.)