July 30

 «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖда нефтни йиғиш, тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнида технологик йўқотишларнинг дифференциал меъёрлари ишлаб чиқилди

Технологик нефть йўқотишлари бу унинг дастлабки физик-кимёвий хусусиятларининг ўзгариши, метеорологик таъсирлар, мавжуд технологик жараёнлар ва техник воситаларнинг, қудуқ устидан нефтни юклаш пунктларигача нефтни йиғиш, тайёрлаш, ташиш ва сақлаш вақтидаги нефть тежамкор чора-тадбирлар натижасида нефтнинг қайтарилмас йўқотилиши (норматив ҳужжатлар талаблари доирасида сифатни сақлаб қолган ҳолда, массасининг камайиши)дир

Вазифанинг долзарблиги

Нефт конларида йиғиш ва тайёрлашдан тортиб истеъмолчигача бўлган бутун йўлда енгил нефт углеводородлар йўқотишларини камайтириш муаммоси жуда долзарб бўлиб, уни ҳал қилиш нафақат экологик, балки иқтисодий жиҳатга ҳам эга.

Бир қатор йирик конларнинг бошланғич захиралари 60-70% ишлаб чиқарилган шароитда Ўзбекистонда нефт қазиб олишнинг зарур ҳажмларини таъминлаш углеводород хом ашёсининг (нефт, газ, углеводород конденсати) барча ресурсларидан ва қатлам энергиясидан оқилона ва комплекс равишда фойдаланишни талаб қилади. Бу: газ-нефт, нефт-газ, нефт-газ конденсати, кенг газ қопқоқларига ва углеводород гази ҳамда конденсатнинг етарлича захираларига эга одатий нефт конларига ҳам, кўп жиҳатдан мураккаб геологие тузилишга тегишли бўлган конларга ҳам тааллуқлидир.

Конда углеводород хом ашёсидан самарали фойдаланиш кўрсаткичларидан бири – бу, конни ташишга тайёрлаш жараёнида йўқотилган нефт миқдоридир.

  • Ўзбекистон Республикасининг нефт ва газ қазиб олиш корхоналарида нефтнинг технологик йўқотишлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар NGH 39.0–033 раҳбарий ҳужжатига мувофиқ белгиланади.
  • NGH 39.0–033 раҳбарий ҳужжатида нефтн қазиб олиш, йиғиш, тайёрлаш, ташиш ва конларда сақлаш жараёнида технологик йўқотишларни аниқлаш турлари ва усуллари белгиланган.
  • Технологик нефт йўқотишларининг барча турлари тартибга солиниши керак.
  • Технологик йўқотиш меъёрлари ҳар йили аниқланади ва нефт конларини ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнларига қараб фарқланади..

Аппаратлар, қурилмалар ва ускуналарнинг техник эксплуатацияси қоидаларини, технологик жараёнлар тартибларини, техник иншоотларнинг аварияларини, шунингдек таъмирлаш-тиклаш ишларини бузилиши натижасида келиб чиқадиган нефт йўқотишлари технологик йўқотишларга тааллуқли эмас, улар меъёрлаштирилмайди ва белигланган тартибда алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

Технологик йўқотишлар меъёрлари нефт конларини йиғиш, тайёрлаш, ташиш ва сақлаш тизимларида нефт йўқотиш манбаларининг кон тадқиқотларини ўтказиш; йўқотиш манбаларидан танлаб олинган нефт, қазилма суви, нефт гази намуналарини лаборатория синовларини ўтказиш; йилнинг совуқ ва иссиқ фаслларида ишлаб чиқиладиган суюқликлар ҳажмлари ва хоссаларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, физик жараёнлар туфайли нефтнинг ҳақиқий технологик йўқотишлари асосида аниқланади.

Рисунок 1 - Принципиальная технологическая схема УПН

Дастлабки маълумотлар ва илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ўз ичига олган ҳисобот билан нефтни технологик йўқотиш меъёрлари лойиҳаси ишлаб чиқувчи ташкилот раҳбарияти ва ижрочилари томонидан имзоланади ва корхоналарга мувофиқлаштириш учун юборилади.

Технологик нефт йўқотишлари меъёрлари лойиҳалари кўриб чиқилиб, тасдиқлангандан сўнг акциядорлик компанияси томонидан «O’ZBEKNEFTGAZ» АЖга тасдиқлаш учун киритилади.

Нефтнинг технологик йўқотишлари тасдиқланган меъёрлари корхоналарга етказилади.

Вазифанинг ечими

1. Нефтни йиғиш, тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнида технологик йўқотишларнинг ишлаб чиқилган табақалаштирилган меъёрлари нефт қазиб олишни режалаштиришда, корхоналарда нефтни ҳисобга олишда (KSt 39.2-30:2009) ва жорий йўқотишларни ҳисобдан чиқаришда қўлланилади..

Нефтни технологик йўқотишларга ҳисобдан чиқариш, ҳақиқий етишмовчилик ҳолатларида, йўқотишларнинг ҳақиқий миқдори бўйича амалга оширилади, аммо белгиланган меъёр доирасида (нефтнинг технологик йўқотишларининг меъёрий қиймати) ҳар ой махсус комиссия томонидан амалга оширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.

2. Иқтисодий самара нефт йўқотилишини камайтириш мақсадида нефтни йиғиш, тайёрлаш, ташиш ва сақлаш тизимларининг технологик схемалари ва тартибларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан сўнг аниқланади.