July 25

«OʻZLITINEFTGAZ» АЖда  Landmark компаниясининг янги дастурий комплекси жорий этилди

Чуқур қудуқларни бурғилашнинг замонавий усуллари, ускуналари ва технологиялари мураккаб геологик кон шароитига эга бўлган конларни ўзлаштириш имконини беради. Ускуналар ва технологияларни такомиллаштириш билан бир қаторда тоғ-кон корхоналари пудратчилар томонидан қудуқларни қуриш вақтини қисқартирган ҳолда бурғилаш ишлари сифатига қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Шу билан бирга, техник ва технологик қарорлар лойиҳа ташкилоти томонидан қабул қилинади, бу эса ўз навбатида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда замонавий ёндошувни талаб қилади. Замонавий лойиҳалаш жараёнининг мураккаб технологик ҳисоб-китобларини амалга оширишда инсон омилини истисно қиладиган ва бурғилаш ишларида хавфларни минималлаштиришга имкон берадиган дастурий маҳсулотлардан фойдаланмасликни тасаввур этиб бўлмайди. Ҳозирги вақтда дастурий таъминот бозорида турли компаниялар мавжуд, шунинг учун лойиҳа ташкилотлари дастурий таъминот тизимларини танлашнинг муайян мезонларини аниқлашлари керак. Бугунги кунда республика конларида чуқур қудуқларни бурғилаш турли мураккабликлар билан кечмоқда. Хусусан, замонавий техник-технологик ечимларни жорий этишни талаб қиладиган узоқ муддатли ўзлаштирилаётган конларда бурғилаш ишларини олиб боришдаги қийинчиликларни қайд этиш мумкин. Бундан ташқари, яқин истиқболда “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига Устюрт ўлкасининг қуйи юра ва палеозой қатламларида 7000 м чуқурликдаги ўта чуқур қудуқларни бурғилаш орқали углеводород хомашёсини қидириш ва аниқлаш бўйича вазифалар қўйилган. Айнан шуларни ҳисобга олган ҳолда, «OʻZLITINEFTGAZ» АЖ томонидан қудуқлар қурилишини лойиҳалаш учун дастурий комплексни танлаш мезонлари белгилаб берилди. Landmark –Halliburton компаниясининг муҳандислик ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва нефт-газ жараёнларининг бутун спектрини мониторинг қилиш учунидастурий маҳсулотлрани ишлаб чиқишга ихтисослашган бўлим бўлиб, бундай маҳсулотлар бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Ушбу компаниянинг WellPlan ва Compass дастурий тизимлари чуқур қудуқларни бурғилашда муҳандислик ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун дастурий маҳсулотлар бозорида етакчи бўлиб ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, «OʻZLITINEFTGAZ» АЖда Landmark компаниясининг дастурий комплекслари билан қудуқларни бурғилашни лойиҳалаш ва технологик кузатиш бўлимини бутлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сотиб олинган WellPlan комплекси Hydraulics, Torque & Drag, Cementing ва Centralization ҳисоб модулларини ўз ичига олади.

Шундай қилиб, қудуқ қурилишини лойиҳалаш жараёнига Landmark (Halliburton) дастурий маҳсулотларини жорий этиш лойиҳа ҳужжатлари сифатини ошириш ва ушбу хизматлар бозорида «OʻZLITINEFTGAZ» АЖнинг етакчи