«O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ компаниясининг раҳбарияти бошчилигида еркаклар аёл ҳамкасбларини 8 март халқаро хотин-қизлар куни билан табрикладилар
Баҳорнинг биринчи куни халқаро хотин-қизлар куни билан боғлиқ. Бу табассум, табриклар ва аёлларнинг умумий бирдамлиги билан йўғрилган илиқ ва ёрқин байрам – 8 март халқаро хотин-қизлар кунидир.
Тарихдан ушбу байрам аёлларнинг ҳуқуқлари, кучи, ютуқлари ва ривожланиши байрами сифатида юзага келган. Шу куни барча аёллар, ижтимоий мавқеи ва ёшидан қатъи назар, ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари томонидан табриклар, совғалар қабул қиладилар, ҳурмат ва эътиборда бўладилар ва ушбу байрамда қабул қилинган совғалар орасида гуллар алоҳида ўрин тутади.
Бугунги кунда 8 март дам олиш куни бўлиб, эркаклар гўзаллиги, шахсий ва касбий фазилатларига ҳурмат кўрсатиб, аёлларни хурсанд қилиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қиладилар.
7 март куни раҳбарият бошчилигидаги "O‘ZLITINEFTGAZ" АЖ эркаклари жамоаси Жамиятнинг нафосатли жинс вакилларини халқаро хотин-қизлар куни билан тантанали равишда табрикладилар. Байрамга Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари ансамбли таклиф этилди. Байрамона муҳитда Жамиятнинг ҳар бир ходимига гуллар ва совғалар топширилди. Байрам шўх куй-қўшиқ ва рақсларга уланди.