Кореяда ишлаётган фуқаролар меҳнат таътили вақтида Ўзбекистонга келганлар учун эълон

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар иш алмаштириш ёки меҳнат таътили вақтида Ўзбекистонга келиб, мазкур давлатга қайтса, 14 кун мажбурий карантинда бўлади

1. Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар таътил вақтида Ўзбекистон Республикасига қайтган ёки иш алмаштириш таътилида ватанига қайтиб, яна ишлаш учун Корея Республикасига бориш истагида бўлганларга:

  • мустақил равишда яшаш жойларида 14 кунлик мажбурий карантинда бўлиши
  • карантин кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши шарт.

2. Юқоридаги талабга биноан, қуйидаги рўйхатда келтирилган фуқаролардан Корея Республикасидаги яшаш манзили ҳамда телефон рақамини зудлик билан Агентлик ва агентликнинг ҳудудий филиалларига хабар қилиб, маълумотни етказиш сўралади.

Шунингдек, Корея Республикасининг “Иммиграция тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, юқоридаги талабларга риоя қилмаган фуқаролар визаси бекор қилиниши, Жанубий Кореядан мажбурий чиқариб юборилиши (депорт) ёки мазкур давлатга кириши тақиқланиши каби ҳолатларга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз!

Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
☎️: 71-202-33-55
☎️: (66) 233-24-00, 233-53-00 (Самарқанд филиали)

Каналга обуна бўлиш: @sammigration