Хабарингиз бор, шу кунларда жойларда “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармасининг фаолияти таҳлилий-танқидий муҳокама этилмоқда.

Жорий йилнинг 15 январь куни Қашқадарё вилоят Қарши шаҳридаги "Yoshlar Coworking markazi" биносида Жамғарма фаолиятининг самарадорлигини оширишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. 

 Йиғилишда “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори Х.Саттаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Д. Усмонов иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори Х.Саттаров олиб борди.

 Йиғилишда “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармасининг 2019 йилги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2020 йилнинг биринчи чораги якунига қадар ўтган йил давомида ёш тадбиркорларга ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарифланиши, янги иш ўринларини қоғозда эмас, амалда яратиш борасида мониторинг ишларини изчил ташкил қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 Муҳокамаларда Жамғармани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда, туман ва шаҳар филиаллари раҳбар ва масъул ходимлари томонидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Мулоқот якунида ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида шу кунга қадар Жамғарма кўмагида тадбиркорлик фаолиятини йўлга ёшлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатма берилди.

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

telegram.me/mirishkor24