Ҳамкорлар хурсандчилиги
Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштироки доирасида 2017 йил 11 сентябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг учрашуви Ўзбекистон-Эрон мулоқоти фаоллашишига янги туртки берди дейишимиз мумкин. Бундан сўнг эса 2017 йилнинг 17 октябрь куни Эрон пойтахти Теҳронга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди.Ва шу учрашув давомида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди. Шу каби учрашув ва келишувлар натижаси ҳозирги кунда ўз натижаларини бермоқда.
Бугун 4 сентябрь куни Эрондаги “Pooya Polymer Tehran” компанияси таьсисчилигида “POOYA POLYMER GUZOR” МЧЖ шаклидаги ҳорижий корхона Ғузор тумани давлат хизматлари Маркази томонидан руйхатдан ўтказилди. Давлат хизматлари марказида хорижлик инвесторларга яратилган қулайликлардан фойдаланган ҳамкорлар ярим соат ичида ўз гувоҳномаларини қулларига олишди. Бундай тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилганидан мамнун бўлган хорижлик ҳамкорлар ўз хурсандчиликларини яширишмади.
“Pooya Polymer Tehran” компанияси 1993 йилда ташкил этилган. Номинал қуввати 125 000 М/Т тенг бўлган бу корхона полимер аралашма ва мастербатчлар ишлаб чиқаради, ҳамда полимер ишлаб чиқариш саноатининг етакчи вакилларидан бири ҳисобланади. Асосий фаолият тури пластмасса қувурлари, фитинг ва профиллари ишлаб чиқариш ҳисобланган бу корхона туман иқтисодиётива саноатини ривожлантиришга ва аҳолини иш билан таъминлашда ўз ҳиссасини қушади деб умид қиламиз.
Давлат хизматлари Агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Матбуот хизмати