September 4, 2019

СУЮНЧИ

Суюнчи пули ёки давлат томонидан фарзанд тўғилганда тўланадиган бир марталик нафақани ҳозирги кунда Давлат хизматлари Марказларидан ҳам олишингиз мумкин.Унинг миқдори қонун ҳужжатлари билан бола туғилган санада белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 бараварини ташкил этади. Икки ва ундан кўп бола туғилганда ёки фарзандликка олинганда нафақа ҳар бир болага шунча миқдордан тўланади.Бола туғилганда бериладиган нафақадан даромад солиғи ушланмайди. Нафақа олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: сўровнома – ариза, талабгорининг паспорт нусхаси, боланинг туғилганлиги ҳақидаги ФҲДЁ маълумотномаси, бола туғинганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси. Ҳеч қандай тўлов талаб этилмайди ва 1 иш соати муддатида нафақа хужжатлари расмийлаштирилади.

Бизни кузатишда давом этинг

https://t.me/qashqadaryodxa

https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/