September 6, 2019

Сиз нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини бошлашни ният қилдингизми?

Унда бунинг шартлари билан яқиндан танишиб олишингиз керак албатта.

Бунинг учун “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғриси”да низомга (ВМнинг 27.03.2018 йилдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган) амал қилиш лозим. Ушбу Низом юридик шахсларнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятни лицензиялашга татбиқ этилмайди. Унинг амалга киритилиши билан кўп нарса: лицензияловчи орган, аризаларни тақдим этиш қоидалари ўзгарди, лицензиялар ҳам электрон бўлди.

Лицензиялар чекланмаган муддатга, таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилишини ёдда тутиш зарур. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати аниқ кўрсатилади.

Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш билан энди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси шуғулланади. Бироқ ариза берувчи у билан алоқага чиқмайди. Ариза беришдан тортиб ариза берувчининг танловига кўра лицензия олишгача бўлган бутун мулоқот жараёни Давлат хизматлари маркази ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Ариза тақдим этганингиздан сўнг 10 кун ичида қабул қилинган қарор ҳақида билдиришнома оласиз. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда билдиришномада бунинг сабаблари кўрсатилади, уларни бартараф этгач, лицензия олишни сўраб яна мурожаат қилишингиз мумкин.


👇👇👇
https://t.me/qashqadaryodxa
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/