Мухолифатдаги сиёсатчи бўлганлигим сабабли интернетда тез-тез ўз фикрларимни, нуқтаи назарларимни оммага билдириб бораман. Ўзбекистон Президентига сиёсий рақобатдаман, шу сабаб Президентнинг камчиликларини ёзиб, биз сизнинг ўрнингизда бўлсак бошқача ишларни олиб борардик деб фикр билдириб тураман. Гоҳида мени яхши билмаган инсонлар менга ишонсизлик билан қараётганларига гувоҳ бўляпман. Шу сабабли ўзим ҳақимда мақола ёзишга киришдим. Аслида мен бу ўтган 20 йил олдинги иш фаолиятим ҳақида кўпроқ холислик тарафдори бўлган Кун.уз журналистлари ёзишини хоҳлагандим, уларга хат ёзиб юборгандим. Лекин улар хатимга жавоб беришмади, мен ҳақимда ёзишдан қўрқишди деб ўйлайман.