Ҳозирда Бухородаги тарихий жойларнинг тақдири қандай?
Жорий йилнинг 11 мартга ўтар кечаси Бухородаги XVI асрга оид «Талипоч» қалъаси деворининг бир қисми муттасил давом этган ёғингарчилик туфайли қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят маданий мерос бошқармаси хабар қилди.
Ҳолат юзасидан, бир кун ўтгач Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро минтақавий реставрация маркази масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус эскспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари иштирокида жойида ўрганиш ишлари олиб борилган.
Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
Деворнинг қулаган қисми 2003 йилда тикланган. «Талипоч» қалъаси 2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк обектларининг манзилли рўйхатига киритилган.
Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги баёнотида 2003 йилдаги реставрация жараёнида «шошма-шошарликка йўл қўйилгани», «таъмирлаш ишлари малакали усталар томонидан амалга оширилмаганини» қайд этилган.
«Эндиликда бу каби камчиликларни олдини олиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан маданий мерос обектларини реставрация ишларини пухта ўйланган режа асосида, малакали мутахассислар иштирокида амалга ошириш чоралари кўрилмоқда», — дейилган маълумотда.
Бухорода ёғингарчилик туфайли XVI асрга оид «Талипоч» қалъаси деворининг бир қисми қулаб тушгани хақида хабар берган эдик. Қалъанинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган. Маданий мерос агентлиги реставрация ишларида шошма-шошарликка йўл қўйилгани ва малакасиз ҳунармандлар томонидан амалга оширилганини таъкидлади.
Собиқ Маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг 19.12.2018 санадаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги ЎзР қонуни ижроси ҳақидаги Ахбороти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг қарорида ҳам сўз борган.
Маданият вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатимизда 7 476 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд. Бундан, 4 308 таси археология объекти, 2 079 таси архитектура объекти, 694 таси монументал санъат асари, 395 таси диққатга сазовор жойлар, шу жумладан уларнинг 7 123 таси давлат мулк, 353 таси хусусий мулк объектлари сирасига киради. Шу билан бирга, Ўзбекистон номоддий маданий мерос объектларининг Миллий рўйхатига жами 107 та объект киритилган.
Бундан ташқари, музейларда 2,5 миллиондан зиёд музей экспонат ва коллекциялари, архивларда маданий мерос объектлари бўлган миллионлаб ҳужжатлар сақланмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари Умумжаҳон мероси рўйхатига, Шошмақом, Наврўз, Бойсун маданий муҳити, маданий мерос намуналари-Аския, Катта ашула, Палов маданияти ва анъанаси, Марғилон ҳунармандчилик мактаби – атлас ва адрас тўқиш технологияси ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига, шунингдек, Усмон Қуръони, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар тўплами, Хива хонлиги девони ҳужжатлари «Жаҳон хотираси» дастурига киритилган. Шу билан бир қаторда, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид кўплаб қимматбаҳо экспонатлар хорижий давлатларнинг музейлари ва архив фондларида ҳам сақланмоқда.
Журналистлар асл ҳолатни билиш мақсадида Қалъа жойлашган манзилга 20.05.2022 санада ташриф буюришди.Ҳолатни фотосуратлар орқали кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
"Бухорода 1000 га яқин тарихий обидалар мавжуд. Аввалги йилларда бир йилда 3-4 та маданий мерос объектларини реставрацияси учун маблағлар ажратилган, ҳамма объектлар учун ҳам давлат бюджетидан маблағлар ажратилмаган. Охирги беш йилда маданий мерос объектларига бўлган эътибор кучайди.
Жорий йилда вилоятдаги 25 та маданий мерос объектида асрашга доир ишларни амалга ошириш режалаштирилган.Ушбу мавзу доим долзарб масала бўлган. Фақатгина объектларни реставрация ва консервация қилиш билан бирор натижага эришишимиз қийин. Маҳаллий аҳолимизга ҳам тарихий обидаларимизни асраш ва муҳофаза қилиш, ободонлаштириш бўйича тушунчаларни беришимиз керак"-дейди Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шоҳаббос Шарофиддинов биз билан суҳбатда.