📒"Халқаро оила куни" муносабати билан "Маърифатли жамият жаҳолатни қоралайди" шиори остида тадбир ўтказилди
📒"Халқаро оила куни" муносабати билан "Маърифатли жамият жаҳолатни қоралайди" шиори остида Оилалардаги зўравонлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, оилавий ажримларни олдини олиш, хотин қизларни маърифатли бўлишида жамоатчилик, Давлат ва нодавлат ташкилотларнинг қўшган ҳиссаси мавзуида давра суҳбати Халқ Депутатлари Жамоат Фонди Бухоро вилояти бўлими томонидан берилган "Дилба ёру дастба кор" лойиҳасининг навбатдаги тадбири режа асосида ҳамкорлар билан ўтказилди. 📕Олий Мажлиси Сенати - Абера Ҳусейнова, Халқ Демократик Партия раҳбари - Зулфия Туева, Дин ишлари бўйича қўмита Бухоро вилоят бўлими мутахассиси Юсуф Саломов, Бухоро шаҳар ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Умарова, Бухоро шаҳарИИОМФБ майор Луиза Мухсинова, Фалсафа фанлари номзоди, профессор - Гуландом Юнусова, Ўзбекистон Аёллар ва қизлар уюшмаси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Ҳуринисо Равшанова, Отинойи Басанда Авлиёқулова ,"С.Айний" МФЙ хотин-қизлар фаоли Саломат Эргашевалар сўзга чиқдилар. 📗Юқоридаги мавзу бўйича мутасаддилар ҳаётий мисоллар билан келганларги суҳбатлари, тушунтирувлари билан тадбирга файз қўшдилар. Маҳаллалардан қатнашган ёш оилалар, талабалар ўртасида мавзу бўйича савол жавоблар бўлди. Фаол иштирокчиларга ХДПР раҳбари томонидан эсдалик совғалари берилди. 📘Тадбир ташкилотчиларига Ташаккурнома ва Яраштирилган ёш оилаларга лойиҳа доирасида эсдалик совғалари ҳадя қилинди.