ИСЛОМ КАРИМОВ ҚАНДАЙ МУКОФОТЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАН?

  • Суверен ва мустақил Ўзбекистоннинг ташкил топишига, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этилишига, фуқаролараро тинчлик ва миллий тотувлик таъминланишига қўшган мисли кўрилмаган ҳиссаси учун ҳамда қатъийлиги ва жасурлиги учун “Ўзбекистон Қаҳрамони” (1994, 001-сонли юлдуз), “Мустақиллик” (1996, 002-сонли орден), “Амир Темур” (1997, 003-сонли) орденлари билан тақдирланди.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг фаолияти халқаро даражада ҳам юксак баҳоланди. У бошқа мамлакатларнинг қуйидаги мукофотлари билан тақдирланган:

— Украина Президентининг Фахрий нишони (Украина), 1992 йил.

— “Мугунхва” ордени (Корея Республикаси), 1995 йил.

— “Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” Катта Хочи кавалери ордени (Италия), 1997 йил.

— “Алтин иран” (Олтин бургут) ордени. Қозоғистон, 1997 йил.

— Биринчи даражали “Доно Ярослав” ордени (Украина), 1998 йил.

— “Улуғ Витаутас” ордени (Литва), 2002 йил.

— “Фуқаролик хизматлари учун” ордени (Испания), 2003 йил.

— “Хизматлари учун” биринчи даражали ордени (Польша), 2003 йил.

— “Олтин Руно” ордени (Грузия), 2003 йил.

— “Стара Планина” ордени (Болгария), 2003 йил.

— “Халоскор” ордени” (Греция), 2003 йил.

— “Turkmenistanyn Hormatly il yasulusy” (Туркманистон), 2007 йил октябрь.

— “Уч юлдуз” ордени (Латвия), 2008 йил.

— “Жасорат” президент ордени (Грузия), 2013 йил.

— Биринчи даражали “Эътироф хочи” ордени (Латвия), 2013 йил.

— “Magtymguly Adyndaky Halkara Bayragy” ордени ва “Махтумқули” халқаро мукофоти (Туркманистон), 2014 йил.