February 1, 2020

ҚАРМОҚДА – ЯШИРИН ТАРМОҚ

  • Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда электр энергиясидан ўғринча фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилмоқда.

Хусусан, олиб борилган ўрганишлар натижасида Наманган шаҳридаги «Исматилла саноат сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли иншоотда «Мухлисабону савдо сервис» хусусий корхонасига тегишли бўлган ҳисобга олиш асбоблари кўздан кечирилганда корхонада электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган 100/5А ток трансформаторларининг кучланиш занжирлари «Tubo conditer» хусусий корхонаси раҳбари томонидан узиб қуйилган ҳолда электр энергиясидан тўғридан-тўғри фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчига нисбатан тегишли тартибда қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди. Амалдаги қоидалар асосида ҳисоб-китобларга кўра, 217 898 100 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори аниқланиб, таъминотчи корхона манфаатига катта миқдорда зарар етказгани маълум бўлди. Ўзига тегишли хулоса қилмаган истеъмолчи етказилган зарарни муддатида тўламагани яна қимматга тушди. Унга нисбатан тўпланган материаллар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси, 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шерзод ҒОФУРОВ,

МИБ вилоят бошқармаси инспектори.