Янгиликлар

Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Наманганлик Ғайбуллаева Ситорахон хам терма жамоа сафида жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳрида "Гандбол" бўйича ёшлар ўртасида (U-18) Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Наманганда "Чарм тўп 2019" совриндорлари муносиб кутиб олинди

Футбол бўйича "Чарм тўп 2019" мусобақасининг финал босқичида вилоятимизнинг Янгиқўрғон туманидан “Навкент” МФЙ жамоаси ҳам иштирок этди. Гуруҳ босқичида қатнашган вакилларимиз дастлаб Қорақалпоғистон Республикасининг "Дўстлик" МФЙ жамоасини 3:0 хисобида, кейин Андижон вилоятининг “Яккатут”МФЙ жамоасини 1:0 хисобида мағлуб этиб, гуруҳда яққол пешқадам бўлган холда ярим финалга йўл олишди.
Ярим финалда мезбон Тошкент шаҳрининг “Иқбол” жамоасига қарши майдонга тушиб асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этишди. Натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда жамоамиз 4:5 ҳисобида аламли мағлубиятга учради.

Янгиқўрғон ёшлари “Чарм тўп-2019” Республика турнири ғолибига айланди!

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Чарм тўп-2019” республика турнирининг 13-14 ёшлилар орасидаги босқичида Янгиқўрғон вакилларидан таркиб топган Наманган жамоаси мусобақа ғолибига айланди.

Наманган вилояти тарихида август ойида рекорд натижа қайд этилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт мактаблар тарбияланувчилари томонидан август ойининг ўзида 10 та жахон чемпиони, 6 та жахон чемпионатининг кумуш ҳамда 5 та жахон чемпионатининг бронза жаъми жахон чемпионатлар ўзида 21 та медал қўлга киритилди. Бу Наманган вилояти тарихидаги илк юқори кўрсатгич хисобланади.

Баскетбол бўйича 2007 йилда туғилган Наманган вилоят ўсмирлар жамоаси Тошкент шаҳрида ўтказилган "Олимпия умидлари" Ўзбекистон Чемпионати ғолиби бўлишди

2019 август 16-21 Тошкент шаҳрида “Баскетбол” спорт тури бўйича 2007 йил ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида "Олимпия умидлари" Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу чемпионатда 8 та жамоа қатнашди ва 2 груҳга А ва Б грухларига 4 тадан жамоалар бўлинишди.

Грузия Давлатининг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган "Трамполин" спорт тури бўйича “AJARA OPEN”-2019 номли халқаро турнирда Наманганлик спортчилар томонидан олтин, кумуш ва бронза медали қўлга киритилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчи-ўқувчилари 2019-йилнинг 17-20 август кунлари Грузия Давлатининг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган "Трамполин" спорт тури бўйича “AJARA OPEN”-2019 номли халқаро турнирда иштирок этишди. “AJARA OPEN”-2019 номли халқаро турнирда 12 та давлатдан 160 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Трамполин спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзолиридан 8 нафари иштирок этишди, шулардан 6 нафари Наманган вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчи-ўқувчилари бўлиб улардан;

Наманганлик Абдулазиз Хамидуллаев Иорданияда ўтказилятган "Таэквондо WTF" бўйича Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон "Таэквондо WTF" ассоциацияси терма жамоа сафида Наманган вилояти бўлими Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиси Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати мусобақасида иштирок этган Хамидулаев Абдулазиз 63 кг вазнда бронза медалига сазовор бўлди.

5 та мухим ташаббуснинг 2-банди ижроси бўйича "Қўл жанги" спорт тури тарбияланувчиларига саёхат уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 5 та мухим ташаббуснинг 2-банди ижроси бўйича ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт сохасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш бўйича Наманган шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2019 йил ёз мавсуми иш режаси бўйича "Қўл жанги" спорт тури тарбияланувчилари билан ўтказилган саёхатдан фотолавҳалар.

Қозоғистон Республикасида ўтказилаётган спортнинг "Оғир атлетика" Пауэрлифтинг параолимпия бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жахон чемпионатида Янгиқўрғон туманидан Азизбек Турғунов кумуш медалини қўлга киритди

Қозоғистон Республикасида ўтказилаётган спортнинг "Оғир атлетика" Пауэрлифтинг параолимпия бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жахон чемпионатида Янгиқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси М.Турғунов шогирди Азизбек Турғунов иштирок этиб 59 кг вазн тоифасида фаҳрли II-ўринни қўлга киритди.

Наманган вилоятидан 10 та спорт тури бўйича 28 нафар умидли ва иқтидорли спортчиларимиз тест синовларсиз ва қўшимча имтихонларсиз ўқишга кириш хуқуқини қўлга киритишди

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13-октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги Низомига асосан жорий йилда 2019-2020 ўқув йили учун Жисмоний тарбия ва спорт йўналишида Олий таълим муассасаларига Наманган вилоятидан 10 та спорт тури бўйича 28 нафар умидли ва иқтидорли спортчиларимиз тест синовларсиз ва қўшимча имтихонларсиз ўқишга кириш хуқуқини қўлга киритишди.