Баскетбол бўйича 2007 йилда туғилган Наманган вилоят ўсмирлар жамоаси Тошкент шаҳрида ўтказилган "Олимпия умидлари" Ўзбекистон Чемпионати ғолиби бўлишди

2019 август 16-21 Тошкент шаҳрида “Баскетбол” спорт тури бўйича 2007 йил ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида "Олимпия умидлари" Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу чемпионатда 8 та жамоа қатнашди ва 2 груҳга А ва Б грухларига 4 тадан жамоалар бўлинишди.

А груҳи

Наманган вилояти,

Қорақалпоғистон,

Андижон вилояти ,

Тошкент шаҳар 2-БЎСМ,

Б груҳи

Самарқанд вилояти,

Навоий вилояти,

Тошкент шаҳар СЎ ва ЕАИБЎСМ ,

Тошкент вилояти.

Груҳ босқичида вилоятиммиз ўсмирлари з та учрашув ўтказиб барча 3 учрашувда ғалаба қозондилар ва груҳда яққол пешқадамликни қўлга киритиб ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

1-ўйин

Наманган вилояти 38-13 Қорақалпоғистон

2-ўйин

Наманган 29-10 Андижон вилояти

3-ўйин

Наманган 51-18 Тошкент шаҳар 2-БЎСМ

Ярим финалда Тошкент шаҳар спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (СЎ ва ЕАИБЎСМ) жамоаси Қорақалпоғистон жамоасини 36-22 хисобида мағлубиятга учратган бўлса, вилоятиммиз ўсмирлари Самарқанд жамоасини 33-24 хисобида мағлубиятга учратиб финалга чиқишди. Финалда эса Тошкент шаҳрининг спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоасини 35-31 хисобида мағлубиятга учратиб шу тариқа "Олимпия умидлари" Ўзбекистон Чемпионати ғолиблигини қўлга киритишди.

3-ўрин учун бўлган баҳсда Самарқанд жамоаси Қорақалпоғистон жамоасини 17-15 хисобида мағлубиятга учратиб 3-ўринни қўлга киритишди.