Наманган шаҳридаги Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида "Баскетбол" бўйича қизлар ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” деб номланган вилоят чемпионати мусобақаси ўтказилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати спорт ўйинлари залида "Баскетбол" бўйича қизлар ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” деб номланган вилоят чемпионати мусобақаси ташкил этиб ўтказилди. Ушбу мусобақада шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган 100 дан ортиқ спортчи-ўқувчилар иштирок этишмоқда.