Наманган шаҳрида "Сув полоси", "Сузиш" ва "Слаломда эшкак эшиш" бўйича 5 та ташаббуснинг 2-йўналиши ижроси хамда "1-июн халқаро болаларни химоя қилиш куни" муносабати билан спорт мактаб очиқ чемпионати ўтказилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (ССИБЎСМ)да "1-июнь халқаро болаларни химоя қилиш куни"га бағишланган спортнинг "Сув полоси", "Сузиш" ва "Слаломда эшкак эшиш" турлари бўйича ССИБЎСМ очиқ чемпионати ўтказилди. Ушбу спорт мусобақаларда Андижон ва Фарғона жамоалари хам иштирок этишди. Мусобақага 2003-2010 йилларда туғилган ва ундан ёш ўқувчи ёшлар жами 350 нафар спортчилар жалб этилди.

Ушбу мусобақа Наманган вилоят Жисмоний тарбия бошкармаси, Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Наманган "Ёшлик" ЖТСЖ вилоят кенгаши, Наманган шаҳар касаба уюшмаси билан хамкорликда ўтказилди ва барча ёшлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.