Чуст туманида 9-май "Хотира ва Қадрлаш" куни муносабати билан мархум устозлар хотирасига бағишлаб "Волейбол" спорт туридан мусобақа ўтказилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Чуст туман бўлими томонидан тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида 9-май "Хотира ва Қадрлаш" куни муносабати билан мархум устозлар хотирасига бағишлаб "Волейбол" спорт туридан тумандаги 14-15 ёшдаги қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақада мархумларнинг яқин қариндошлари, МФЙ, Халк таьлими бўлими ва мактаб ўкитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. Мусобақа якуни бўйича 1-ўринни 1-мактаб, 2-ўринни 5-мактаб, 3-ўринни 66-мактаб жамоаларига насиб этди.