Наманган вилояти тарихида август ойида рекорд натижа қайд этилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт мактаблар тарбияланувчилари томонидан август ойининг ўзида 10 та жахон чемпиони, 6 та жахон чемпионатининг кумуш ҳамда 5 та жахон чемпионатининг бронза жаъми жахон чемпионатлар ўзида 21 та медал қўлга киритилди. Бу Наманган вилояти тарихидаги илк юқори кўрсатгич хисобланади.

2019 йил 8-10 август кунлари Олмалиқ шаҳрида "Миллий белбоғли кураш" бўйича биринчи бор ўтказилган ўсмирлар ўртасида ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИДА Наманган вилояти полвонлари жуда зўр иштрок этдилар. 16 нафар полвонларимиздан 14 нафари ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИ мардонавор химоя қилиб Давлатимиз байроғини баланд кўтариб мадхиямизни янгратди. Улар қуйдаги ўринларни қўлга киритишди: 6 нафари ОЛТИН, 4 нафари КУМУШ, 4 нафари БРОНЗА медалларига эга булишди. ОЛТИН медалларни 45 кг. Умаржонов Абосбек (Поп тумани), 55 кг. Низомидинов Жахонгир (Тўрақўрғон тумани), 60 кг. Зокиров Шохрух (Поп тумани), 48 кг. Ибрагимова Мохигул (Уйчи тумани), 52 кг Обиджонова Гулсанам (Норин тумани), 70 кг. дан юқори вазинда Юлдашева Шириной (Тўрақўрғон тумани). КУМУШ медалларни 50 кг. Носиров Абдулахат (Уйчи тумани), 55 кг. Юсубжонов Хурамбек (Янгиқўрғон тумани), 65 кг. Нишонбоев Фазлиддин (Поп тумани), 44 кг. Садирова Озода (Учқўрғон тумани). БРОНЗА медалларини 63 кг. Хусанова Қизлархон (Поп тумани), 70 кг. Мирзамахмубова Дурдона (Уйчи тумани), 70 кг. дан юқори вазнда Носирова Зебохон (Уйчи тумани), 95 кг. дан юқори вазнда Собиров Мухаммадқодир (Учқўрғон тумани). Бу спортчиларимизга ва уларни тайёрлаган тренерларга КАТТА РАХМАТЛАР айтамиз.

2019 йилнинг 17-20 август кунлари Грузия давлатининг Батуми шаҳрида "Трамполин" спорт тури бўйича ўтказилган Халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган Миршохид Хасанбоев 1-ўрин ва олтин медални, Никита Сваровский 2-ўрин кумуш медални, Самирбек Усманов 3-ўрин ва бронза медалини қўлга киритишди. Мазкур мусобақада 12 та давлат иштирок этган. Ушбу спортчилар Наманган шаҳар Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари хисобланади.

Шунингдек Япония давлатининг Токио шаҳрида "Шотокан каратэ" бўйича бўлиб ўтаётган жахон чемпионатида Нозигул Атхамова (Поп тумани), 1-ўрин олтин медал ва ЖАХОН ЧЕМПИОНЛИГИНИ ва кумитэ бахсларида 2-ўрин кумуш медални, Аюбхон Ходжиев (Наманган шаҳар) 1-ўрин олтин медал ва ЖАХОН ЧЕМПИОНлигини қўлга киритди. Мазкур мусобақада 70 дан ортик давлат иштирок этган.

Ушбу спортчи Аюбхон Хожиев Жахон чемпиони

22-25 август кунлари Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида Қўл жанги бўйича бўлиб ўтган 30 та давлат қатнашган Жахон чемпионатида Зарина Олимжанова ва Замира Суюмова 1-ўрин олтин медал ЖАХОН ЧЕМПИОНЛИГИНИ, Улканов Хусайин 2-ўрин кумуш медални ва Мумтоза Қосимова 3-ўрин ва бронза медалини қўлга киритишди.

1 ва 2 ўринни олган 3 нафар спортчи Чуст туманидан (Наманган шаҳридаги Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари), 3-ўринни қўлга киритган Наманган шаҳридан (1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбиланувчиси) хисобланади.