Наманган шаҳрида 5 та мухим устивор ташаббусни 2-йўналиши бўйича топшириқлар ижросини таъминлаш хамда 2019 йил май ойини "Спорт ойлиги" деб белгиланиши муносабати билан "БИЗ СПОРТНИ ТАНЛАЙМИЗ!" шиори остида болалар ва ёшлар спорт байрами ўтказилди

2019 йил 30 май куни Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг "Баркамол авлод" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига асосан, "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш" бўйича белгиланган 5 та мухим устивор ташаббуснинг 2-йўналиши бўйича топшириқлар ижросини таъминлаш хамда 2019 йил май ойини "Спорт ойлиги" деб белгиланиши ва "1 июн болаларни химоя қилиш куни" муносабати билан, "БИЗ СПОРТНИ ТАНЛАЙМИЗ!" шиори остида болалар ва ёшлар спорт байрами ўтказилди.

Мазкур болалар спорт байрами вилояти хокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, шаҳар касаба уюшмаси, шаҳар халк таълими булими, худуддаги МФЙлар билан хамкорликда ташкил этилди.

Спорт байрамида Наманган  шаҳридаги 13, 31, 1, 40, 32, 45, 9-умумтаьлим мактабларининг 5-6-синф ўқувчиларидан 740 нафар, худудда 14, 26, 5, "Оппоққина қантим", "Мир детсво" номли мактабгача таълим муассасаларидан 100 дан зиёд болажонлар, худудда истиқомат қилувчи бандлиги таьминланмаган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 110 нафар йигит-қизлар, 150 нафар худдудда истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этдилар.

Спорт байрамида, мактабнинг спорт бўлимлари шуғулланувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Сўнгра спорт байрамига ташриф буюрган бандлиги таьминланмаган ёшлар ўртасида узунликка сакраш, арғимчоқда сакраш ва қисқа масофага югуриш бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида барча иштирокчилар ўртасида ФЛЕШМОБ ўтказилди.