Наманган шаҳрида "Биз обод юрт фарзандларимиз" шиори остида "Каратэ шотокан" спорт тури бўйича спорт мактаб очиқ турнири бўлиб ўтди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) да 2019 йил 7-8 август кунлари "Биз обод юрт фарзандларимиз" шиори остида "Каратэ шотокан" спорт тури бўйича 1-БЎСМнинг очиқ турнир мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада 240 нафар болалар иштирок этди, шулардан 60 нафари қизлар. 1-БЎСМ жамоасидан 97 киши, шулардан 15 нафари қизлар.