Грузия Давлатининг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган "Трамполин" спорт тури бўйича “AJARA OPEN”-2019 номли халқаро турнирда Наманганлик спортчилар томонидан олтин, кумуш ва бронза медали қўлга киритилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчи-ўқувчилари 2019-йилнинг 17-20 август кунлари Грузия Давлатининг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган "Трамполин" спорт тури бўйича “AJARA OPEN”-2019 номли халқаро турнирда иштирок этишди. “AJARA OPEN”-2019 номли халқаро турнирда 12 та давлатдан 160 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Трамполин спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзолиридан 8 нафари иштирок этишди, шулардан 6 нафари Наманган вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчи-ўқувчилари бўлиб улардан;

  • 13-14 ёшлилар ўртасида Хасанбоев Миршохид 1-ўрин;
  • 13-14 ёшлилар ўртасида Сваровский Никита 2-ўрин;
  • Катталар ўртасида эса Усманов Самирлар фаҳрли 3-ўринни эгаллашди.