Наманганда "Чарм тўп 2019" совриндорлари муносиб кутиб олинди

Футбол бўйича "Чарм тўп 2019" мусобақасининг финал босқичида вилоятимизнинг Янгиқўрғон туманидан “Навкент” МФЙ жамоаси ҳам иштирок этди. Гуруҳ босқичида қатнашган вакилларимиз дастлаб Қорақалпоғистон Республикасининг "Дўстлик" МФЙ жамоасини 3:0 хисобида, кейин Андижон вилоятининг “Яккатут”МФЙ жамоасини 1:0 хисобида мағлуб этиб, гуруҳда яққол пешқадам бўлган холда ярим финалга йўл олишди.
Ярим финалда мезбон Тошкент шаҳрининг “Иқбол” жамоасига қарши майдонга тушиб асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этишди. Натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда жамоамиз 4:5 ҳисобида аламли мағлубиятга учради.

3-ўрин учун Қашқадарё вилоятининг “Оққамиш” жамоасига қарши майдонга саф тортишди. Аввалига воҳалик ёшлар 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. Аммо, “Навкент”МФЙ жамоаммиз ғалабага бўлган иродасини намоён этди ва якунда 3-2 ҳисоби билан ғалаба қозонган ҳолда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлишди. Миллий (эски Бунёдкор) стадионида тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда жамоаммизни ФИФА Рефериси Равшан Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Набиев Дилмурод Хамидуллаевич, вазир ўринбосарлари Касимов Ойбек Омилович ва Муминджонов Шариф Фузаилович, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Карабаев Шокир Ахмедович ва Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Исмаилов Ғанишер Абдугаппаровичлар диплом ва медаллар билан тақдирлашди ва энг қувонарлиси мусобақанинг 2 хил номинацияси бўйича жамоамиздан “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Шуҳрат Исганов (“Навкент”, Наманган) ва “Энг яхши мураббий” – Аҳмаджон Холмирзаев (“Навкент”, Наманган) деб топилди. Шундай қилиб, илк бор ўтказилган “Чарм тўп” футбол мусобақасида жамоаммиз вилоятимиз шаънини қўлларидан келганича ҳимоя қилиб совриндор жамоамиз Наманганга эсон-омон ёруғ юз билан қайтишди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига вилоятимиз шаъни учун байрам совғасини тақдим қилган жамоаммизни ҳамда чемпион ва иқтидорли спортчилариммизни Поп темир йўл вокзалида тантанали карнай сурнайлар садоси остида кутиб олинди.

Қуйида ушбу ўтказилган "Чарм тўп 2019" мусобақасининг тантанали тақдирлаш маросими ва жамоаммизнинг кутиб олиш маросимининг энг ёрқин лаҳзаларидан фотолавхаларни хавола этамиз.