Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Наманганлик Ғайбуллаева Ситорахон хам терма жамоа сафида жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳрида "Гандбол" бўйича ёшлар ўртасида (U-18) Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Қувонарлиси, Наманган шахар Спорт уйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ғайбуллаева Ситорахон (мураббийси Нўмонжон Қосимов) хам терма жамоа сафида муносиб иштирок этди. Мусобақа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли якунланди. Қизларимиз мусобақада совринли ўринлардан бирини қўлга кирита олмаган бўлсалар-да, юртимизга жаҳон чемпионати йўлланмаси билан қайтиб келишди.

Турнир регламентига кўра қитъа чемпионатидаги энг кучли 5 терма жамоа келаси йили Францияда ўтадиган дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бугун Хитой Тайпейи ёшлари билан баҳс олиб борган қизларимиз 33:32 ҳисобида иродали ғалабага эришдилар.

Таъкидлаш жоиз, бу билан гандбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бешинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.