Наманган шаҳрида "Волейбол" спорт тури бўйича қизлар терма жамоалари иштирокида VIII Ўзбекистон чемпионати бошланди

by namangansport
Наманган шаҳрида "Волейбол" спорт тури бўйича қизлар терма жамоалари иштирокида VIII Ўзбекистон чемпионати бошланди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари Наманган мухандислик-қурилиш институти спорт залида "Волейбол" спорт тури бўйича қизлар терма жамоалари иштирокида VIII Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичига старт берилди. Мусобақада Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Андижон вилояти терма жамоалари иштирок этишмоқда. Бугун Наманган қизлар терма жамоаси Жиззах қизлар терма жамоаси устидан умумий 3:0 хисобида ғалаба қозонган бўлса Сирдарё терма жамоаси Андижон терма жамоасига умумий 0:3 хисобида имкониятни бой беришди. Эртага Наманган терма жамоаси Сирдарё терма жамоаси билан Андижон эса Жиззах терма жамоаси билан беллашади.

April 23, 2019
by namangansport