Наманган шаҳрида "Гимнастрада" спорт фестивали байрамона ўтказилди

2019 йил 23 август куни Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг гимнастика залида вилоят хокимлигининг тадбирлар режасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида вилоят "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди. "Гимнастрада" вилоят фестивалида Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар 50 ёшдан юқори бўлган 6 нафар уй бекалари ва 10 ёшгача бўлган 6 нафар қизлар иштирок этдилар. "Гимнастрада" вилоят фестивалининг номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Наманган вилоят хокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қумитаси раиси И.Кучкарова, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Карабаев, шаҳар ва туман хокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қумиталари раислари иштирок этдилар.
Барча тадбир иштирокчилари вилоят хокимлигининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.