Франциянинг "Олимпик Лион" футбол клуби халқаро ишлар бошқармаси бошлиғи Клемент Мишон Наманган вилоятига ташриф буюрди

Франциянинг "Олимпик Лион" футбол клуби халқаро ишлар бошқармаси бошлиғи Клемент Мишон Наманган вилоятига ташриф буюришдан асосий мақсад Наманганнинг "ФК Навбахор" клуби билан хамкорлик қилиш бўлиб, ушбу клубда келажакда етук Европа хамда Осиё мамлакатларида тўп сурадиган футболчиларни етиштириб чиқишдир. Клемент Мишон дастлаб Наманган вилоят футбол академияси, унданг сўнг "Навбахор ПФК" қошидаги 17-сонли олимпия захираларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар футбол мактаби ва Тўрақўрғон туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг "Ёшлик" ўйингохига ташриф буюриб хозирги кундаги олиб бораётган фаолияти ва шарт шароитлари билан яқиндан танишди ва келажакдаги хамкорлик масалаларини рахбарият билан кўриб чиқмоқда.