Наманган шаҳрида "Волейбол" бўйича мусобақа давом этмоқда

by namangansport
Наманган шаҳрида "Волейбол" бўйича мусобақа давом этмоқда

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошчилигида Наманган мухандислик-қурилиш институти спорт залида "Волейбол" спорт тури бўйича қизлар терма жамоалари иштирокида VIII Ўзбекистон чемпионати (олий таълим муассасаларига тест синовлари ва қўшимча имтихонларсиз кириш хуқуқини берувчи) мусобақасининг финал босқичи давом этмоқда. Бугун Наманган жамоаси Сирдарё жамоасини 3-0 хисобида мағлуб этди. Эртага вилоятимиз жамоаси 1-ўрин учун бахсда Андижон вилояти жамоасига қарши курашади ўйин соат 11-00 да бошланади. Ўйиндан кейин ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

April 24, 2019
by namangansport