Янгиқўрғон ёшлари “Чарм тўп-2019” Республика турнири ғолибига айланди!

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Чарм тўп-2019” республика турнирининг 13-14 ёшлилар орасидаги босқичида Янгиқўрғон вакилларидан таркиб топган Наманган жамоаси мусобақа ғолибига айланди.

Улар финал учрашувида Фарғона вилояти ёшларини 3:2 ҳисобида енгди ва зафар қозонди. Энди “Навкент” жамоасига ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.